Либексин (Либехин)

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Таъсир этувчи модда: преноксодиазин гидрохлориди – 100 мг. Ёрдамчи моддалар: глицерол (глицерин), магний стеарати, талк, повидон, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.

Препаратнинг савдо номи:

Либексин (Либехин)

Фармакалогик гуруҳи:

периферик таъсирга эга йўталга қарши восита.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ, ясси, оқ ёки деярли оқ рангли, икки томони фаскали таблеткалар. Таблеткаларнинг бир томонида “ЛИБEХИН” гравировкаси, бошқа томонида эса -таблеткани тўрт бўлакка ажратувчи риска бор.

периферик таъсирга эга йўталга қарши восита.

R05DB18.

Преноксдиазин меъда-ичак йўлларидан тез ва аҳамиятли даражада сўрилади. Преноксдиазиннинг плазмадаги максимал концентрациясига препарат қабул қилинганидан 30 минутдан кейин эришилади, унинг терапевтик концентрацияси 6-8 соат давомида сақланиб туради. Плазма оқсиллари билан боғланиши 55-59% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 2,6 соатни ташкил қилади. Қабул қилинган дозанинг асосий қисми жигарда метаболизмга учрайди, препаратнинг қабул қилинган дозасининг фақат тахминан 1/3 қисмигина ўзгармаган ҳолда, қолган қисми эса – метаболитлари кўринишида чиқарилади (преноксдиазиннинг 4 та метаболити аниқланган). Преноксдиазин метаболизмининг дастлабки 12 соатида ва унинг метаболитларининг билиар экскрецияси муҳим рицарь ўйнайди. Қабул қилингандан 24 соатдан кейин препаратнинг 93% чиқарилади. Ичга қабул қилингандан кейин 72 соатда қабул қилинган дозанинг 50-74% аҳлат билан ва 26-50% – сийдик билан бирга  чиқарилади.

Келиб чиқиши турлича бўлган қуруқ йўталда (юқори нафас йўлларининг катарида, гриппда, ўткир ва сурункали бронхитларда, пневмонияда, эмфиземада, юрак етишмовчилиги бўлган беморлардаги тунги йўталда; пациентларни бронхоскопия ва бронхография текширишларига тайёрлашда) қўлланади.

Катталар учун ўртача дозаси 100 мг дан кунига 3-4 марта (1 таблеткадан кунига 3-4 марта) ни ташкил қилади. Янада мураккаб ҳолатларда дозани кунига 200 мг дан 3-4 мартагача ёки 300 мг дан 3 мартагача (2 таблеткадан кунига 3-4 марта ёки 3 таблеткадан кунига 3 марта) ошириш мумкин. Болалар учун ўртача доза боланинг тана вазни ва ёшига қараб белгиланади, одатда кунига 25-50 мг дан 3 ёки 4 марта (1/4-1/2 таблеткадан кунига 3-4 марта). Болалар учун максимал бир марталик доза – 50 мг (1/2 таблетка), катталар учун – 300 мг (3 таблетка). Болалар учун максимал суткалик доза – 200 мг (2 таблетка), катталар учун – 900 мг (9 таблетка). Бронхоскопияга тайёрлашда муолажани бошлашдан 1 соат олдин тана вазнига 0,9-3,8 мг/кг дозани 0,5-1 мг атропин билан бирга қўлланади. Таблеткалар чайналмасдан ютилади (оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг анестезиясидан сақланиш учун).

Аллергик реакциялар Кам: тери тошмаси, ангионевротик шиш. Меъда-ичак йўллари томонидан: Кам: оғиз ва томоқни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг анестезияси (вақтинчалик увишиши ва сезувчанликни йўқолиши). 10% дан кам: меъдада оғриқ, қабзиятга мойиллик, кўнгил айниши. Нерв тизими томонидан (препаратни юқори дозаларда қўлланганда): енгил седатив самара, толиқиш. Шуни таъкидлаш лозимки, седатив самара ҳам, толиқиш ҳам препаратнинг терапевтик дозасидан юқори дозаларда қўлланганда намоён бўлиши мумкин, ва бу симптомлар препаратни қабул қилишни тўхтатилгандан кейин бир неча соат давомида ўз-ўзидан тўхтайди.

Препаратга юқори сезувчанлик. Кўп миқдорда бронхиал секреция билан кечадиган касалликлар. Ингаляцион наркоздан кейинги ҳолатлар. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза малабсорбция синдромида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: болаларда.

Препаратни муколитик ва балғам кўчирувчи воситалар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки у муколитик ва балғам кўчирувчи воситалар таъсирида суюлтирилган балғамни чиқарилишини қийинлаштириши мумкин. Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири тўғрисида клиника олди ҳам, клиник маълумотлар ҳам йўқ.

Препарат лактазани ўзлаштираолмайдиган беморларда меъда-ичак йўллари томонидан шикоятларни чақириши мумкин, чунки таблеткалар таркибида лактоза сақлайди (ҳар бир таблетка 0,38 мг лактоза сақлайди). Ҳомиладорлик ва эмизиш Либексин®ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат агар она учун потенциал фойда ҳомила ва бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Автотранспортни бошқариш ва юқори хавф билан боғлиқ ишларни бажариш қобилиятига таъсири Препаратни юқори дозаларда қабул қилиш реакциялар тезлигини секинлаштириши мумкин, шунинг учун препаратни юқори дозаларда қабул қилинганда ательени бошқариш ёки юқори хавф билан боғлиқ фаолиятлар билан шуғулланиш тўғрисидаги масала шахсий равишда ҳал қилиниши керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Инсон учун дозани ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ. Терапевтик дозадан юқори дозани қабул қилган ҳолларда препаратнинг седатив самараси ва ҳолсизлик кучайиши мумкин.

Рецепциз

Таблеткалар, 100 мг. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фолгали блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 йил.