Аллергик реакциялар: баъзида – терини қичишиши ва қизариши; кам – анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (эшакеми, юзни шиши каби белгилар билан намоён бўладиган), жуда кам – АБ ни тўсатдан пасайиши ва шок; айрим ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва экссудатив кўпшаклли эритема.
Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганида – юбориш жойида оғриқ ва яллиғланиши, белда ва кўкракда оғриқ, кўп терлаш.
Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, таъм сезишни бузилиши; кам – қўл-бармоқларда парестезиялар, қалтираш, безовталик, қўрқув ҳисси, тиришиш хуружлари ва онгни чалкашиши; жуда кам – кўришни ва эшитишни бузилиши, таъм сезиш ва ҳид билишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, диққатни жамлашни пасайиши, галлюцинациялар ва депрессиялар каби психотик реакциялар, координацияни бузилиши (шу жумладан юришдаги).
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея (жуда кам ҳолларда қон билан, бу ичакни яллиғланиши ёки сохтамембраноз колитнинг белгилари бўлиши мумкин), баъзида – иштаҳани йўқолиши, қусиш, қорин оғриқлари, овқатни ҳазм бўлишини бузилиши, кам – оғизни қуриши, меъда-ичак қон кетишлари; жуда кам – жигар фаолиятини бузилиши (гепатит, холелитиаз).
Қон-яратиш аъзолари томонидан: баъзида – эозинофилия, лейкопения; кам – нейтропения, тромбоцитопения (қон қуйилишларига ёки қон кетишига мойилликда); жуда кам – яққол агранулоцитоз (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши; бодомсимон безларни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашиши билан бирга кечувчи); алоҳида ҳолларда – гемолитик анемия, панцитопения.
Юрак-томир тизими томонидан: кам – тахикардия, гипотензия ва гипертензия; жуда кам – кардиограммада ҚТ интервални узайиши, томирли коллапс, қоринчаларни титраши – липиллаши.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам – ахиллов пайини узилиши (икки томонлама характерга эга ва даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади), мушак заифлиги (миастенияли беморлар учун муҳим аҳамиятга эга); алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: баъзида – вагинит, жуда кам – буйраклар фаолиятини ўткир буйрак етишмовчилигигача ёмонлашиши (масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги – интерстициал нефрит).
Бошқалар: баъзида – астения; жуда кам – гипогликемия, иситма, аллергик пневмонит, васкулит.
Лаборатория кўрсаткичлари: баъзида – АЛТ, АСТ фаоллигини ошиши, қон зардобида креатининнинг даражасини ошиши; кам – ЛДГ ошиши, глюкозанинг миқдорини ошиши ёки камайиши.