Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, ИИ ва ИИИ даражадаги куйишларни даволашда қўлланади.
Сиртга буюрилади.
Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади.
Препарат катетер (дренаж най) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида юборилиши мумкин.
Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-360С гача иситилади.
Боғловларни ҳар куни яра йирингли некротик массалардан тоза бўлгунча ўтказилади.
Тери тошмаси каби аллергик реакциялар.
Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизация қилувчи даволаш ўтказилади.
Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.
Ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепциз
Суртма 30 г, 40 г дан алюмин тубаларда.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.