Ножўя реакциялар тез-тезлигини аниқлаш (беморларнинг сонини ҳолатларнинг умумий сонига нисбати): тез-тез (>1/100 ва <1/10), tez-tez emas (>1/1000 ва <1/100), kam hollarda (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/1000).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши; тез-тез эмас – иштаҳани йўқолиши, қусиш, анорекция, қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлишини бузилиши; кам ҳолларда – қонли диарея, сохтамембраноз колит, гипербилирубинемия; жуда кам ҳолларда – жигар реакциялари (масалан, жигарни яллиғланиши ёки гепатит).
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши, тахикардия; жуда кам ҳолларда – томирли коллапс; алоҳида ҳолларда – ҚТ интервалини чўзилиши; жуда кам ҳолларда – ҳилпилловчи аритмия.
Моддалар алмашинуви томонидан: жуда кам ҳолларда – гипокалиемия (иштаҳани ошиши, кўп терлаш, асабийлик, қалтираш).
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, кучсизлик, уйқучанлик, уйқусизлик; кам ҳолларда – депрессия, хавотирлик, қўрқув, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, ҳаракат бузилишлари, тиришишлар, парестезиялар, тремор; жуда кам ҳолларда – кўриш ва эшитишни бузилиши, таъм ва хид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни бузилиши, периферик сенсор ва сенсор-мотор нейропатия, қулоқларда жаранглаш, ажитация (қўзғалиш), “даҳшатли” тушлар кўриш, ўзига зарар етказишли хулқни бузилишлари билан руҳиятни бузилиши, суицидал фикрлар, суицидал уринишлар, экстрапирамид бузилишлар.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: кам ҳолларда – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда – мушак кучсизлиги, пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини), бу ножўя самара даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонли характерга эга бўлиши мумкин; алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – гиперкреатининемия; жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – эозинофилия, лейкопения; кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз ва оғир инфекцияларни ривожланиши; алоҳида ҳолларда – панцитопения, гемолитик анемия.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – қичишиш, тери гиперемияси; кам ҳолларда – эшакеми, бронхоспазм ва мумкин бўлган оғир бўғилиш каби ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид); жуда кам ҳолларда – тери ва шиллиқ қаватларнинг шиши, артериал босимни кескин пасайиши ва шок, фотосенсибилизация (қуёш ва УБ-нурларига юқори сезувчанлик), аллергик пневмонит, васкулит; алоҳида ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми).
Бошқалар: тез-тез эмас – умумий кучсизлик; жуда кам ҳолларда – турғун иситма, суперинфекцияни ривожланиши; алоҳида ҳолларда – порфирияни зўрайиши.