Тери қопламалари томонидан ва умумий ўта юқори сезувчанлик реакциялари: Баъзида: қичишиш ва терини қизариши, эшакеми.
Кам ҳолларда: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир даражадаги бўғилиш эҳтимоли каби симптомлар билан кечувчи, умумий ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар).
Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларини шиши (масалан, юз ва ҳалқум соҳасида), артериал босимни тўсатдан тушиши ва шок; қуёш ва ултрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит.
Учраш тезлиги номаълум: терида, пуфаклар ҳосил бўлиши билан бирга, оғир тошмаларни тошиши, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва кўп шаклли экссудатив эритема.
Умумий ўта юқори сезувчанлик реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари билан намоён бўлиши мумкин.
Юқорида номланган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан сўнг бир неча минут ёки соат ўтган заҳоти ривожланиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари ва моддалар алмашинуви томонидан: Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, қусиш.
Баъзида: иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ, овқат ҳазм бўлишини бузилиши.
Кам ҳолларда: қандли диабет билан хасталанган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган гипогликемия; гипогликемиянинг кузатилиши мумкин бўлган белгилари: булемия, асабийлик, терлаш, титраш.
Учраш тезлиги номаълум: қонли диарея, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланиши ва ҳатто сохта мембраноз колитнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, порфирия билан хасталанган беморларда, хинолонлар порфириянинг зўрайишини чақириши мумкинлигидан далолат беради.
Бундай самара препарат қўлланганида ҳам намоён бўлишини истисно қилиб бўлмайди.
Нерв тизими томонидан: Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.
Баъзида: безовталик, қалтираш, таъм билиш сезувчанлигини бузилиши.
Кам ҳолларда: депрессия, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар билан), нохуш туйғулар (масалан, қўл кафтларида парастезиялар), қалтираш, қўзғалувчанлик ҳолати, тиришишлар ва онгни чалкашиши, кўришни бузилиши.
Ураш тезлиги номаълум: сенсор ёки сенсомотор периферик невропатия, кўриш ва эшитишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, аутоагрессив хулқ, шу жумладан суиқасдлик фикрлари ва ҳаракатлар билан кечувчи рухий реакциялар, эшитишни бузилиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: Кам ҳолларда: юрак уришини кучайиши, артериал босимни пасайиши.
Жуда кам ҳолларда: қон-томирлар коллапси.
Учраш тезлиги номаълум: ҚТ интервалини узайиши (“Махсус кўрсатмалар”даги ҚТ интервалини узайишига қаранг).
Суяк-мушак тизими томонидан: Баъзида: бўғим ва мушак оғриқлари.
Кам ҳолларда: пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), астеник булбар фалаж билан хасталанган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги.
Учраш тезлиги номаълум: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз), пайларни узилиши (масалан, ахилл пайини); бу ножўя самара даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Жигар ва буйраклар томонидан: Тез-тез: жигар ферментларининг (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза) фаоллигини ошиши.
Баъзида: қон зардобида билирубин ва креатининнинг даражасини ошиши.
Жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари, буйрак фаолиятини, ҳатто буйрак етишмовчилигигача ёмонлашиши, масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги (интерстициал нефрит).
Учраш тезлиги номаълум: асосан жиддий асосий касалликлари бўлган пациентларда (масалан, сепсис) жигарни оғир шикастланишлари, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилиги ҳолатлари, левофлоксацин учун хабар берилган, гепатит.
Қон яратиш тизими томонидан: