Левокар сиропрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: левокарнитин – 100 мг, 200 мг; ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левокарнитин

Препаратнинг савдо номи:

Левокар сироп

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиздан то бироз сарғиш ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Метаболик восита.

A16AA01

Тақсимланиши Парентерал юборилганида барча тўқималарга яхши киради, юқори концентрациялари скелет мушакларида ва миокардда ҳосил бўлади. Чиқарилиши Асосан ацил эфирлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади, эркин карнитин қайта сўрилади.

Педиатрия амалиётида (шифокор назорати остида 3 ёшгача бўлган болаларни даволаш):чала туғилган гўдаклар, янги туғилган чақалоқлар, туғруқ травмаси ёки асфикция ўтказганларни парвариш қилишда;сўриш рефлекси суст ва тана вазнини ошиши паст бўлган болаларда; мушаклар тонуси пасайган болаларда, ҳаракат ва руҳий фаолиятларни ривожланиши етарли бўлмаганда, шунингдек “хавф гуруҳи” болаларда бу бузилишларни олдини олиш мақсадида;янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдромида қўлланилади.Эндокринология: 16 ёшгача бўлган болаларда ўсишдан орқада қолиш, тиреотоксикознинг енгил шакллари, диабетик полиневропатия, экзоген конституционал семиришда қўлланилади.Кардиология: кардиомиопатия, миокардит, юрак ишемик касаллиги (ўткир миокард инфаркти, инфарктдан кейинги ҳолатлар).Бош миянинг қон томир патологияси оқибатидаги, токсик ва травматик шикастланишларидаги неврологик кўринишлар.Гастроэнтерология: секретор функцияси паст бўлган сурункали гастрит, ташқи секретор функцияси паст бўлган сурункали панкреатит, жигар касалликлари.Иштаҳани пасайиши, тана вазнини камайиши ва озиб кетиш билан кечувчи ҳолатлар ва касалликлар.Ўтказилган касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги тикланиш даврида.Мунтазам жисмоний юклама, спорт машғулотлари (иш қобилияти ва чидамлиликни ошириш, толиқишни камайтириш учун).Карнитин етишмовчилиги ёки уни йўқотилишини ошиши билан кечувчи касалликлар (миопатиялар, митохондрияларни етишмовчилиги бўлган наслий касалликлар) − унинг танқислигини тўлдириш учун мажмуавий даволаш таркибида.Карнитин иккиламчи етишмовчилиги узоқ вақт гемодиализда бўлган беморларда кузатилади.Дерматология: псориаз, себореяли экзема, склеродермия, дискоид қизил югурикда қўлланилади. Имконияти бўлганида қонда карнитиннинг даражасини аниқлаш лозим.

Вена ичига ва мушак ичига юборилади. Вена ичига томчилаб секин ёки оқим билан (2-3 мин) ёки мушак ичига юборилади. Вена ичига юборишдан олдин ампуланинг ичидагиси 100-200 мл эритувчида (0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% декстроза (глюкоза) эритмаси) эритилади. Дозалари ва даволаш давомийлиги кўрсатмаларга қараб, индивидуал равишда белгиланади.

Л-карнитиннинг катта (суткада 15 граммгача) дозаларни узоқ вақт давомида қабул қилиниши ҳеч қандай ножўя самараларни чақирмаган. Юқори даражада энергия ажралиб чиқиши туфайли, карнитинни қабул қилиш вақтида, гарчи бу жуда кам кузатилсада, уйқусизлик ривожланиши мумкин. Буни олдини олиш учун Л-карнитинни куннинг биринчи ярмида қабул қилиш керак, шу билан бирга, бу вақтда у самаралироқ хамдир. Казуистик жиҳатдан кўнгил айниши, бош оғриғи, аҳлатни бузилиши билан намоён бўлувчи карнитинни индивидуал ўзлаштиролмаслик пайдо бўлади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Л-карнитин бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришмайди, шунинг учун уни бошқа препаратлар ва ёғни камайтирувчилар билан қўшиш соғлиққа зарар етказмайди.

Глюкозанинг утилизацияси ошганида инсулинни қабул қилиш ва перорал гипогликемик даволаш фонида диабетик беморларга левокарнитинни буюриш гипогликемияни кучайтириши мумкин. Агар талаб қилинса, гипогликемик даволашни дарҳол йўлига олиш учун плазмада глюкозанинг даражасини мунтазам аниқлаш лозим. Левокарнитиннинг перорал шакли билан даволашнинг хавфсизлигини ва самарадорлигини буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда баҳолаш мумкин эмас. Буйрак функциясининг турли бузилишлари бўлган беморларга ёки гемодиализда буйрак касалликларининг охирги босқичида левокарнитиннинг юқори дозаларини перорал узоқ вақтга буюриш токсик метаболитлари, триметиламин ва триметиламин-н-оксидни тўпланишига олиб келиши мумкин, чунки бу метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Бундай вазият левокарнитин в/и ёки м/и буюрилганида кузатилмайди.

Репродукцияни ўрганиши юзасидан экспериментал тадқиқотлари бирон бир тератоген самараси йўқлигини кўрсатди. Карнитиннинг бирламчи етишмовчилиги фонида ҳомиладорларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Препарат билан даволаш бекор қилинганида ҳомила учун назарий хавфдан, она учун хавфни устун келишини ҳисобга олиш лозим. Левокарнитин она сутининг нормал компоненти ҳисобланади. Эмизикли аёлларда левокарнитинни ишлатилиши ўрганилмаган. Транспорт воситаларини ва  механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат автотранспортни бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолиятлар турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Оригинал ўрамларда, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишида левокарнитиннинг токциклиги ҳақида маълумотлар йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолатда, умумий қабул қилинган чора-тадбирлар ўтказилади.

Рецепт  бўйича

Бирламчи ўрами:  2 мл, 5 мл, 10 мл дан препарат тўқ рангли шиша ампулаларда. Иккиламчи ўрами: 5, 10 ампулалар ПВХ плёнкали блистерда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.