Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари: баъзи ҳолларда: терининг қичишиши ва қизариши; кам ҳолларда: эшакеми, бронхларни торайиши ва оғир бўғилишлар, шунингдек кам ҳолларда тери ва шиллиқ қаватларини шиши (масалан, юз ва халқум соҳасида) каби симптомлар билан бўлган ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар).
Жуда кам ҳолларда: артериал босимнинг тўсатдан пасайиши ва шок; қуёш ва ултрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик.
Алоҳида ҳолларда: пуфакчаларни ҳосил бўлиши билан кечувчи терини оғир тошмалари, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва кўпшаклли экссудатив эритема.
Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари олдидан баъзида енгилроқ тери реакциялари кузатилиши мумкин.
Юқорида таъкидланган реакциялар Левофлоксациннинг биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтгач ривожланади.
Меъда-ичак йўлларига ва моддалар алмашинувига таъсири: тез-тез: кўнгил айниши, диарея; баъзи ҳолларда: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқ, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши; кам ҳолларда: қонли ич кетиши, у жуда кам ҳолларда ичакни яллиғланиши ва хатто сохтамембраноз колит белгилари бўлиши мумкин; жуда кам ҳолларда: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, қонда қанд миқдорининг пасайиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: “бўри” иштаҳаси, асабийлик, терлаш, титраш.
Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси порфирияси бўлган беморларда, уларни ушбу касаллигини зўрайишини чақириш қобилиятига эгалигини кўрсатади.
Бундай самара Левофлоксацин қўлланганида ҳам истисно қилинмайди.
Нерв тизимига таъсири: баъзан: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки тормозланиб қолиш, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши; кам ҳолларда: нохуш ҳислар (масалан, қўл панжаларининг парестезиялари), қалтираш, безовталик, қўрқув ҳолати, тиришиш хуружлари ва онгнинг чалкашиши; жуда кам ҳолларда: кўриш ва эшитишни бузилиши, таъм ва ҳид билиш ҳиссини бузилишлари, тактил сезувчанликни пасайиши, галлюцинация ва депрессиялар туридаги психотик реакциялар, шунингдек харакатнинг бузилиши, шу жумладан юришда.
Юрак–қон томир тизимига таъсири: кам ҳолларда: юракнинг тез уриши, артериал босимини пасайиши; жуда кам ҳолларда: (шокка ўхшаш) қон томир коллапси.
Мушаклар, пайлар ва суякларга таъсири: кам ҳолларда: пайларнинг шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда: пайларнинг узилиши (масалан, ахиллов пайини); ушбу ножўя таъсирлари даволаш бошлангандан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга.
Мястҳениа грависи бўлган беморлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган мушак холсизлиги; алоҳида ҳолларда: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз).
Жигар ва буйракларга таъсири: тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрасферазалар ва аспартатаминотрансферазалар); баъзи ҳолларда: кон зардобида билурубин ва креатинин даражасини ошиши (жигар ва буйраклар функциясини бузилиш белгиси); жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари (масалан, жигарни яллиғланиши), буйраклар функциясини хатто ўткир буйрак етишмовчилигигача қадар ёмонлашиши, масалан, аллергик реакциялар оқибатида (интерстициал нефрит).
Қонга таъсири: баъзи ҳолларда: қоннинг айрим ҳужайралари сонини ошиши (эозинофилия), оқ қон таначалари сонини камайиши (лейкопения); кам ҳолларда: айрим оқ қон таначаларининг сонини камайиши (нейтропения), қон қуйилиши ёки қон кетишларига мойилликни кучайтириш қобилиятига эга бўлган тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопения); жуда кам ҳолларда: оғир оғриқли симптомларнинг ривожланишига ёрдам берувчи (тана хароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатнинг турғун ёмонлашиши) айрим оқ қон таначаларининг сонини жуда кучли камайиши (аграгранулоцитоз); айрим ҳолларда: қизил қон таначаларининг сонини, уларнинг парчаланиш натижасида камайиши (гемолитик анемия); қоннинг барча турдаги ҳужайраларининг сонини камайиши (панцитопения).
Бошқа ножўя таъсирлари: баъзи ҳолларда: умумий ҳолсизлик (астения); жуда кам ҳолларда: иситма, ўпкада (аллергик пневмонит) ёки майда қон томирларда (васкулит) аллергик реакциялар.
Ҳар қандай антибиотиклар билан даволаш одамда нормада бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар).
Шу сабабли қўлланаётган антибиотикка чидамли бўлган (иккиламчи инфекция) бактерия ва замбуруғларнинг жадал кўпайиши юз бериши, бу эса баъзи ҳолларда қўшимча даволашни талаб қилиши мумкин.