Аллергик реакциялар: баъзида – терини қичишиши ва қизариши; кам – анафилактик ва анафилактоид реакциялар (эшакеми, юзни шиши, фотосенсибилизация каби белгилар билан намоён бўладиган); жуда кам – АБ ни тўсатдан пасайиши ва шок; алоҳида ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва эксудатив кўп шаклли эритема.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, таъм ва тактил сезувчанликни бузилиши; кам – қўл-панжаларида парестезиялар, қалтираш, безовталик, қўрқув ҳисси, тиришиш хуружлари ва онгни чалкашиши; жуда кам – кўришни ва эшитишни пасайиши, таъм ва ҳид билишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, диққатни жамлашни бузилиши, галлюцинациялар ва депрессиялар каби психотик реакциялар, координацияни бузилиши (шу жумладан юришдаги), тутқаноқ хуружлари (мойиллиги бўлган пациентларда).
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея (жуда кам ҳолларда қон билан, бу ичакни яллиғланиши ёки сохтамембраноз колитнинг белгилари бўлиши мумкин), баъзида – иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кам – оғизни қуриши, меъда-ичакдан қон кетишлар; жуда кам – жигар фаолиятини бузилиши (гепатит, холелитаз).
Қон-яратиш аъзолари томонидан: баъзида – эозинофилия, лейкопения; кам – нейтропения, тромбоцитопения (қон қуйилишларига ёки қон кетишига мойилликда); жуда кам – яққол агранулоцитоз (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, бодомсимон безларни яллиғланиши ва ҳолатининг турғун ёмонлашуви билан бирга кечадиган); алоҳида ҳолларда – гемолитик анемия, панцитопения.
Юрак-томир тизими томонидан: кам – тахикардия, гипотензия ва гипертензия; тез-тезлиги номаълум – аномал жуда тез юрак ритми, ҳаётга хавф туғдирувчи номунтазам юрак ритми, ЭКГ да тасдиқланган (ҚТ интервалини узайиши деб номланадиган) юрак ритмини ўзгаришлари.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриғи; жуда кам – ахиллов пайини узилиши (икки томонлама характерга эга ва даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади), мушак заифлиги (миастенияли беморлар учун муҳим аҳамиятга эга); алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: баъзида – вагинит, жуда кам – буйраклар фаолиятини, хатто ўткир буйрак етишмовчилигига ёмонлашиши (масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги – интерстициал нефрит).
Бошқалар: баъзида – астения; кўп терлаш; жуда кам – гипогликемия, иситма, аллергик пневмонит, васкулит.
Лаборатория кўрсаткичлари: баъзида – АЛТ, АСТ фаоллигини ошиши, креатининнинг қон зардобидаги миқдорини ошиши; кам – ЛДГ ни ошиши, глюкозанинг миқдорини ошиши ёки камайиши.