Левоcэтилрецепт билан

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг левоцетиризин дигидрохлориди; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қобиғининг таркиби: оқ Опадри® Й-1-7000 (гипромеллоза, титан диоксиди, полиетиленгликол).

Тасир этувчи модда(ХПН):

левоцетиризин

Препаратнинг савдо номи:

Левоcэтил

Фармакалогик гуруҳи:

Н-гистамин рецепторларининг антагонисти.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

овал, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Н-гистамин рецепторларининг антагонисти.

R06AE08

Левоцетиризиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари панель равишда ўзгаради, вақтга ва дозага боғлиқ ҳисобланади, индивидуал ўзгарувчанлиги паст ва цетиризиннинг кўрсаткичларидан деярли фарқланмайди. Левоцетиризин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига таъсир қилмайди, аммо унинг тезлигини пасайтиради. Қон плазмасида максимал концентрациясига терапевтик дозаси қабул қилинганидан сўнг 0,9 соатдан кейин эришилади ва бир марта қабул қилинганидан сўнг 270 нг/мл ва 5 мг дозаси такроран қабул қилинганидан сўнг 308 нг/мл ни ташкил этади. Қон плазмасида мувозанатли концентрациясига 2 кундан кейин эришилади. Тақсимланиш ҳажми 0,4 л/кг ни ташкил этади, плазма оқсиллари билан боғланиши – 90% ни ташкил этади. Биокираолишлиги 100% га етади. Препаратнинг 14% дан камроқ қисми жигарда О-алкил гуруҳини йўқотилиши йўли билан метаболизмга уйрайди ва фармакологик жиҳатдан фаол бўлмаган метаболитни ҳосил қилади. Препаратни экскрецияси асосан калавалар февральацияси ва фаол найчалар секрецияси ҳисобига амалга ошади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7-10 соатни ташкил этади. Умумий клиренси – 0,63 мл/мин/кг. Левоцетиризин организмда тўпланмайди. 96 соат давомида организмдан бутунлай чиқарилади. Препаратнинг 85,4% дозаси сийдик билан ўзгармаган ҳолда, 12,9% – аҳлат билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилишлари (креатинин клиренси < 40 мл/мин) бўлган беморларда препаратнинг клиренси камаяди, Т1/2 эса узаяди (гемодиализдаги пациентларда умумий клиренси 80% га пасаяди), бу ҳолат мувофиқ дозалаш тартибини танлашни талаб этади. Левоцетиризиннинг 10% дан камроқ қисми гемодиализ вақтида организмдан чиқарилади. Левоцетиризин кўкрак сутига ўтади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган беморларда қуйидаги касалликларда кузатиладиган симптомларни бартараф қилиш учун қўлланади: аллергик ринит (шу жумладан вақти-вақти билан авж олувчи ринит);эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми).

Препарат ичга, овқатланишдан қатъий назар, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: тавсия этилган суткалик дозаси 5 мг ни ташкил этади. Кекса ёшдаги пациентларга (буйрак фаолияти нормал бўлганида) дозасини пасайтириш талаб этилмайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга қабул қилиш даврийлигини буйрак фаолиятига мувофиқ шахсий равишда белгилаш керак.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: тез-тез эмас (≥1/100, <1/10); кам ҳолларда (≥1/1000, <1/100); жуда кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000). Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – уйқучанлик, бош оғриғи, кучли толиқиш; кам ҳолларда – астения; жуда кам ҳолларда – агрессия, қўзғалувчанлик, галлюцинациялар, депрессия, тиришишлар. Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тахикардия. Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши. Нафас аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – диспноэ. Моддалар алмашинуви томонидан: жуда кам ҳолларда – тана вазнини ошиши. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши; кам ҳолларда – қоринда оғриқ; жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, диарея. Гепатобилиар тизими томонидан: кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (трансаминазалар, ишқорий фосфатаза, γ-ГТ ва билирубиннинг концентрациясини ошиши). Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар, шу жумладан анафилакция. Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш, терини қичишиши, тошмаси, эшакеми. Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – миалгия. Лаборатор кўрсаткичлари томонидан: жуда кам ҳолларда – жигарнинг функционал синамаларини ўзгариши. Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш керак.

препаратнинг компонентларидан биронтасига ёки пиперазин ҳосилаларига юқори сезувчанлик;сурункали буйрак етишмовчилигини оғир шакли (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам);галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза (β-галактозидаза) танқислиги, ёки глюкоза ҳамда галактоза ўзлаштирилишини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Теофиллин (суткада 400 мг) левоцетиризиннинг умумий клиренсини 16% га пасайтиради, бунда теофиллиннинг кинетикаси ўзгармайди. Макролидлар ёки кетоконазол билан бирга қўллаш электрокардиограммада ишончли ўзгаришларни чақирмаган. Марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи воситаларнинг таъсирини, ҳамда этанолнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Препаратни қабул қилиш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади); кекса ёшдаги пациентларда (калавалар февральацияси пасайиши мумкин); тутқаноқ билан хасталанган беморлар ҳамда тиришишларни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Педиатрияда қўлланиши 12 ёшгача бўлган болалар учун плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларнинг чиқарилиш шакли мавжуд эмас. Левоцетиризиннинг болалар учун дори шаклини ишлатиш тавсия этилади. Автотранспортни ҳайда ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида уйқучанлик ва бош айланиши ривожланиши мумкинлиги сабабли, диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш тавсия этилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: уйқучанлик, болаларда – безовталик ва кучли таъсирчанлик. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.

Рецепт бўйича берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 2, 3 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.