Левимикол МР

Таркиби:

Фаол моддалар: левомицетин (хлорамфеникол) – 7,5 мг, метилурацил (диоксометилтетрагидропиримидин) – 40 мг. Ёрдамчи моддалар: макрогол 1500 (полиетиленоксид 1500), макрогол 400 (полиетиленоксид 400)

Тасир этувчи модда(ХПН):

Хлорамфеникол, метилурацил.

Препаратнинг савдо номи:

Левимикол-МР

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик (хлорамфеникол гуруҳи).

Дори шакли:

Суртма

Оқ ёки оқ сарғиш тусли рангли суртма.

Антибиотик (хлорамфеникол гуруҳи).

D06AX02

Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, ИИ ва ИИИ даражадаги куйишларни даволашда қўлланади.

Сиртга. Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади. Препарат катетер (дренаж трубка) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-360 С-гача иситилади. Боғловларни ҳар куни яра йирингли-некротик массалардан тоза бўлгунча ўтказилади.

Тери тошмаси каби аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади.

Препарат компонентларига  шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Салқин, ёруғликдан химояланган жойда, 2оС дан 15оС гача ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Суртма 30 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.