Левемир Пенфиллрецепт билан

Таркиби:

1 мл эритма 100 ТБ эрувчи инсулин детемир* (14,2 мг га эквивалент) сақлайди. 1 картридж 300 ТБ га эквивалент 3 мл сақлайди. *Инсулин детемир рекомбинант ДНК технология усули бўйича Саcчаромйcэс Cэревициаэ дан олинади. 1 бирлик (ТБ) инсулин детемир 1 халқаро бирлик (ХБ) одам инсулинига тўғри келади. Ёрдамчи моддалар: глицерол, фенол, метакрезол, рух ацетати, натрий гидрофосфати дигидрати, натрий хлориди, хлорид кислотаси/натрий гидроксиди (рН ни тўғрилаш учун) ва инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Левемир Пенфилл

Фармакалогик гуруҳи:

Қандли диабетни даволаш учун препаратлар. Узоқ таъсирга эга инсулинлар ва инекция учун аналоглари.

Дори шакли:

100 ТБ/мл, инекция учун эритма картриджда

тиниқ, рангсиз, инекция учун нейтрал эритма картриджда.

Қандли диабетни даволаш учун препаратлар. Узоқ таъсирга эга инсулинлар ва инекция учун аналоглари.

A10AЕ05.

Сўрилиши Юборилгандан кейин қон зардобидги максимал концентрациясига 6 ва 8 соатлар орасида эришилади. Кунига икки марта юборилганда қон зардобидаги турғун концентрацияларга 2-3 доза юборилганидан кейин эришилади. Левемир® билан стационар ўзгаришдаги сўрилиш базал инсулиннинг бошқа препаратларига нисбатан паст. Тақсимланиши Левемир® учун тахминий тақсимланиш ҳажми (тахминан 0,1 л/кг), қонда детемир инсулиннинг юқори улуши айланишини кўрсатади. Лабораториялар ва табиий шароитларда ўтказилган оқсил билан боғланишнинг текшириш натижалари, инсулин детемир ва ёғ кислоталари ёки оқсил билан боғланган бошқа препаратлар орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир мавжуд эмаслигини кўрсатади. Метаболизми Тери остига юборилгандан кейин якуний ярим парчаланиш тери остидан сўрилиш тезлиги билан аниқланади. Ярим парчаланишининг якуний даври дозага қараб, 5 да 7 соатгачани ташкил қилади. Пропорционаллик Терапевтик дозалар диапазонида тери остига юборилганидан кейин қон зардобида дозанинг пропорционаллиги кузатилади (максимал концентрация, ютилиш даражаси). Левемир® нинг фармакокинетик хусусиятларида жинслар орасида клиник аҳамиятли фарқлар мавжуд эмас. 2 тип қандли диабети бўлган пациентларда турғун ҳолатда бир доза 0,5 ТБ/кг Левемир® 1,8 мг лираглутамид билан юборилганда, лираглутид ва Левемир® орасида ҳеч кандай фармакокинетик ва фармакодинамик ўзаро таъсирлар кузатилмаган.

Катталар, ўсмирлар ва 2 ёш ва катта болаларда қандли диабетли даволаш учун қўлланилади.

Левемир® давомли таъсир қилувчи (24 соатгача) инсулиннинг эрувчи, базал аналоги ҳисобланади. Инсулиннинг бошқа махсулотлари билан солиштирилганда, Левемир® билан базал-болюсли даволаш вазнни ошишига олиб келмайди. НПХ (Хагедорн Нейтрал Протамини) инсулини билан солиштирилганда тунги гипогликемиянинг кам хавфи, базал-болюсли даволаш учун қондаги глюкозанинг мақсадли даражалари йўналишида жадалроқ титрлаш имконини беради. НПХ инсулини билан солиштирилганда Левемир® ўлчанадиган ОҚГД (оч қоринга глюкоза даражаси) яхши гипогликемик назоратини таъминлайди. Левемир® ни алоҳида базал инсулин сифатида ёки болюсли инсулин билан қўшиб ишлатиш мумкин. У шунингдек перорал диабетга қарши дори воситалари билан қўшиб ёки лираглутид даволашга қўшимча терапия сифатида хам ишлатилиши мумкин.

Левемир® ишлатувчи пациентларда кузатиладиган ножўя реакциялар, асосан инсулиннинг фармакологик самараси билан боғлиқ. Даволанган, уларда ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин бўлган кутилган ўртача фоизи, ҳисоблар бўйича 12% га тенг. Даволаш вақтида энг кўп кузатилдаган нохуш реакция гипогликемия ҳисобланади, қуйида С бўлимга қаранг. Клиник тадқиқотларнинг натижалари бўйича, учинчи томон аралашувини талаб қилувчи гипогликемиянинг жиддий эпизодлари, Левемир® билан даволанган тахминан 6% пациентда учраши маълум. Инекция жойидаги реакциялар одам инсулини препаратларига қараганда, Левемир® препарати билан даволаш вақтида кўпроқ учрайди. Бу реакциялар инекция жойида оғриқ, қизариш, тошма, яллиғланиш, қонталашлар, шиш ва қичишишни ўз ичига олади. Инекция жойидаги кўпчилик реакциялар аҳамияциз ва вақтинчалик ҳарактерга эга бўлади, яъни улар одатда даволаш давом этганда бир неча кундан то бир неча ҳафталар давомида йўқолади. Инсулин билан даволашнинг бошида рефракцияни бузилиши ва шиш пайдо бўлиши мумкин; бу реакциялар одатда вақтинчалик характерга эга бўлади. Қондаги глюкоза даражаси назоратини тез яхшиланиши одатда қайтувчан бўлган ўткир оғриқли невропатия билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гликемия даражаси назоратини кескин яхшиланиши билан инсулин билан даволашни жадаллаштириш, диабетик ретинопатияни вақтинчалик ёмонлашиши билан кечиши мумкин, айни пайтда гликемия назоратини узоқ муддатли яхшиланиши диабетик ретинопатияни авж олиш хавфини пасайтиради.

Фаол моддага ёки тўлдирувчилардан биронтасига юқори сезувчанлик.

Глюкозанинг метаболизми билан ўзаро таъсир қилувчи қатор дори воситалари маълум.

Турли соат минтақалари орасидаги худудга сафар олдидан, пациент маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилиши керак, чунки бу, пациент инсулин ва овқатни турли вақтларда қабул қилиши лозимлигини англатади.

Агар фойда мумкин бўлган хавфдан устун бўлса, ҳомиладорлик вақтида Левемир® ни ишлатиш билан даволашни ўтказиш мумкин. 1 тип қандли диабети бўлган ҳомиладор аёллардаги бир рандомизация қилинган назоратли клиник тадқиқотда Левемир® (н=152) инсулин НПХ (н=158) билан, иккала препарат бирга инсулин аспарт билан солиштирилган. Тадқиқот натижалари инсулин детемир ва инсулин НПХ нинг ўхшаш самарадорлигини ва умуман ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг, ҳомиладорлик тугаганда, шунингдек ҳомила ва янги туғилган чақалоққа нисбатан хавфсизлиги юзасидан ўхшаш натижаларини кўрсатган. Левемир® қабул қилган ҳомиладор аёллардаги тахминан 300 қўшимча натижалар бўйича пост-маркетинг маълумотлар, инсулин детемирни ҳомиладорликка бирон-бир нохуш таъсирини кўрсатмаган ва инсулин детемирнинг туғма ёки эмбрионал/неонатал токциклиги йўқлигини кўрсатган. Ҳайвонлардаги маълумотлар репродуктив токцикликни кўрсатмайди. Умуман олганда, ҳомиладорлик вақтида ва ҳомиладорликни режалаштиришда, қандли диабети бўлган аёлларда қонда глюкоза даражасини жадал назорати ва мониторинги тавсия этилади. Инсулинга бўлган эҳтиёж одатда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида пасаяди ва кейинчалик иккинчи ва учинчи уч ойликларида ошади. Туғруқдан кейин инсулинга бўлган эҳтиёж одатда ҳомиладорликкача бўлган даражага тез қайтади. Лактация даври Инсулин детемирни она сутига ажралиб чиқиш-чиқмаслиги номаълум. Янги туғилган чақалоққа/гўдакка ютилган инсулин детемирнинг метаболик таъсири кўзда тутилмайди, чунки инсулин детемир пептид сифатида, одамнинг меъда-ичак йўлларида аминокислоталарга айланади.

Инсулиннинг дозасини ошириб юборилишини аниқ ҳолларини аниқлаш мумкин эмас, лекин пациентнинг эҳтиёжларига нисбатан ҳаддан зиёд юқори дозаларни юборилганда, кетма-кет босқичлар кўринишида гипогликемия ривожланиши мумкин: Гипогликемиянинг енгил эпизодларини глюкоза ёки қанд сақловчи махсулотларни оғиз орқали юбориш йўли билан даволаш мумкин. Айнан шунинг учун диабетикларга доимо ўзларида қанд сақловчи маҳсулотларни олиб юриш тавсия этилади.Пациентнинг эс хушини йўқотишига олиб келувчи гипогликемиянинг оғир эпизодларини, ўргатилган одам ёрдамида ёки соғлиқни сақлаш мутахассислари ёрдамида глюкагонни (0,5 дан 1 мг гача) мушак ичига ёки тери остига юбориш, ёки глюкоза эритмасини вена ичига юбориш билан даволаш мумкин. Агар пациентга 10 минутдан 15 минутгача бўлган вақт чегараларда глюкагон таъсир қилмаса, глюкоза эритмасини вена ичига юбориш керак. Пациент хушига келтирилгандан кейин, бу ҳолатни қайталанишини олдини олиш учун углеводларни перорал қабул қилиш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

30 ой.