Ножўя самараларни ривожланиш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез ( ≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас ( ≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда ( ≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача).
Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – уйқучанлик, бош оғриғи, тез-тез – тиришишлар, мувозанатни бузилиши, бош айланиши, ҳолсизлик, тремор; тез-тез эмас – амнезия, хотирани ёмонлашиши, координацияни бузилиши/атакция, парестезиялар, диққатни бузилиши; кам ҳолларда – хореоатетоз, дискинезия, гиперкинезия.
Руҳиятни бузилишлари: тез-тез – депрессия, адоват/тажовузкорлик, ҳавотирлик, уйқусизлик, асабийлик / таъсирчанлик; тез-тез эмас – циуқасдлик ҳаракатлари ва суиқасдлик мақсадлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ғазаб, эмоционал лабиллик, кайфиятни ўзгарувчанлиги; кам ҳолларда – суиқасдлик, шахсни бузилишлари, фикрлашни бузилиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – абдоминал оғриқ, диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – функционал жигар синамаларини ўзгариши; кам ҳолларда – панкреатит, жигар етишмовчилиги, гепатит.
Метаболизм ва озиқланишни бузилиши: тез-тез – анорекция; тез-тез эмас – тана вазнини ошиши.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – диплопия, аккомодацияни бузилиши.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – йўтални кучайиши.
Тери қопламлари томонидан: тез-тез – тери тошмаси; тез-тез эмас – алопеция, экзема, қичишиш; кам ҳолларда – токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, эритема.
Лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши: тез-тез эмас – тромбоцитопения, лейкопения; кам ҳолларда – панцитопения, нейтропения.
Бошқалар: жуда тез-тез – назофарингит; тез-тез – вертиго, астения, толиқиш; тез-тез эмас – мушакларни бўшлиги, миалгия, жароҳатлар; кам ҳолларда – инфекциялар бўлиши мумкин.