Лерас ХРрецепт билан

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: леветирацетам – 500 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (РН 101), гипромеллоза (Метлоза 90 Ш 100000 СР), повидон (ПВП –К30), кремний диоксиди 200, магний стеарати; қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, талк, полиетиленгликол, ФД & C Ред # 40 бўёвчиси

Тасир этувчи модда(ХПН):

леветирацетам

Препаратнинг савдо номи:

Лерас ХР

Фармакалогик гуруҳи:

тутқаноққа қарши восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида “ЛE” ёзувли, пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

тутқаноққа қарши восита.

N03AX04

Ичга қабул қилинганидан кейин леветирацетам меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилиш даражаси доза ва овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. Биокираолишлилиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) леветирацетамни 1000 мг дозада перорал қабул қилинганидан кейин 1,3 соат ўтгач эришилади ва бир марта қабул қилинганда 31 мкг/мл ни, такрор қабул қилинганда (суткада 2 марта) – 43 мкг/мл ни ташкил қилади. Леветирацетам ва унинг асосий метаболитининг плазма оқсиллари билан боғланиши 10% камроқни ташкил қилади. Тақсимланиш хажми (Вд) тахминан 0,5-0,7 л/кг ни ташкил қилади. Фармакологик нофаол бирламчи метаболитини (уcб Л057) ҳосил бўлиши жигарнинг цитохром Р450 ферменти иштирокисиз амалга ошади. Катта одамнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7±1 соатни ташкил қилади. Умумий клиренснинг ўртача қиймати минутига 0,96 мл/кг ни ташкил қилади. Препаратнинг 95% буйраклар орқали чиқарилади. Леветирацетам ва унинг метаболитининг буйрак клиренси мувофиқ равишда минутига 0,6 ва 4,2 мл/кг ни ташкил қилади. Кекса ёшли пациентларда Т1/2 40% га узаяди ва 10-11 соатни ташкил қилади, бу ушбу тоифа одамларда буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ. Оғир даражали жигар етишмовчилиги бўлган кўпчилик пациентларда йўлдош буйрак етишмовчилиги бўлганда леветирацетамнинг клиренси 50% дан кўпроққа камаяди.

Монотерапия (биринчи танлов препарати) сифатида қуйидагиларни даволашда: янгидан аниқланган тутқаноғи бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирларда иккиламчи ёйилган ёки усиз парциал хуружларни даволаш. Қуйидагиларни даволашда қўшимча даволаш таркибида: тутқаноғи бўлган катталарда иккиламчи ёйилган ёки усиз парциал хуружларни даволаш;катталарда миоклоник тиришишларни даволаш;идиопатик ёйилган тутқаноқ билан хасталанган катталарда бирламчи – ёйилган тиришиш (тонико-клоник) хуружларни даволаш.

Овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Препаратнинг суткалик дозасини бир хил дозада икки марта қабул қилишга бўлинади. Таблеткани етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар қуйида организм тизимлари ва пайдо бўлишнинг тез-тезлиги бўйича келтирилган: жуда тез (≥1/10), тез (≥1/100, <1/10).

леветирацетам ёки пирролидоннинг бошқа ҳосилалари, шунингдек препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Леветирацетам тутқаноққа қарши препаратларнинг (фенитоин, карбамазепин, валпроат кислотаси, фенобарбитал, ламотриджин, габапентин, топирамат ва примидон) плазмадаги концентрациясига таъсир қилмайди. Леветирацетамни пробенецид билан бир вақтда қабул қилишда самарадорлиги ўрганилмаган, шунингдек у ностероид яллиғланишга қарши воситалар, сулфаниламидлар ва метотрексат билан бирга қўллашда номаълум. Леветирацетам 1000 мг суткалик дозада перорал ҳомилага қарши воситаларнинг (этинилестрадиол ва левоноргестрел) фармакокинетикасини ўзгартирмайди. Леветирацетам 2000 мг суткалик дозада дигоксин ва варфариннинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди. Дигоксин, перорал ҳомилага қарши воситалар ва варфарин леветирацетамнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Топирамат билан бирга қабул қилишда анорекцияни ривожланиш эҳтимоли юқори.

Буйрак касаллиги ва жигарнинг декомпенсацияланган касалликлари бўлган пациентларда даволашни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини текшириш керак. Буйрак фаолияти бузилишларида дозани тўғрилаш талаб қилиниши мумкин. Леветирацетам билан даволашда суицид ҳолатлари, суицидал фикрлар ва суицид ҳаракатлари ҳақида маълумотлар мавжудлиги сабабли, депрессиянинг ҳар қандай симптомлари ва суицидал фикрлар пайдо бўлиши ҳақида дарҳол шифокорга хабар бериш кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак.

Леветирацетамни ҳомиладорларда қўллаш хавфсизлиги бўйича адекват қатъий назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препаратни ҳомиладорликда ўта зарур ҳоллардан ташқари ҳолларда буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорларни леветирацетам билан даволашни алоҳида назорат остида ўтказиш керак. Тутқаноққа қарши даволаш ўтказишдаги танаффуслар касалликнинг кечишини ёмонлашувига олиб келиши мумкин, онанинг ҳам, ҳомиланинг ҳам соғлиғига зиён етказиши мумкин. Леветирацетам кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун эмизиш даврида препарат билан даволаниш тавсия этилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: уйқучанлик, қўзғалиш, хавотирлик, тажавузкорлик, онгни сусайиши, нафасни сусайиши, кома. Даволаш: ўткир даврда – қусишни сунъий чақириш ва меъдани ювиш ва кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Леветирацетам учун специфик антидоти йўқ. Зарурати бўлганида гемодиализни (леветирацетам учун диализнинг самарадорлиги 60%, унинг бирламчи метаболити учун – 74% ни ташкил қилади) қўллаш билан стационар шароитда симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан Ал/Ал блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга бир картон қутида.

2 йил.