Лефлоксрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда Левофлоксацин гемигидрати (250 мг, 500 мг ва 750 мг левофлоксацинга эквивалент); Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, гидроксипропилметилцеллюлоза, кросповидон, натрий стеарил фумарати; Қобиқ: Оқ рангли Опадрй Й1 7000 (гидроксипропилметилцеллюлоза, макрогол, титан диоксиди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

Левофлоксацин (левофлоксацин гемигидрати кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

Лефлокс

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Оқ рангли, овал шаклли, бир томонида рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Ичга қабул қилинганида левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади (овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигига ва тўлиқлигига кам таъсир қилади). Биокираолишлиги – 99%. Плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти (Цмах) -1-2 соат. 50 мг қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрацияси (Смах) 5,2 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30-40%. Левофлоксацинни ўртача кумуляцияси препарат 500 мг дозада кунига 2 марта қабул қилинганида учинчи куни кузатилади. Аъзолар ва тўқималарга яхши киради: ўпка, бронхларни шиллиқ қавати, балғам, сийдик-жинсий тизими аъзолари, полиморф-ядроли лейкоцитлар, алвеоляр микрофаглар. Бронхларнинг шиллиқ қаватида ва эпителиал қоплама суюқлигида 500 мг препаратни перорал қабул қилинганидан кейин Смах мувофиқ -8,3 мкг/г ва 10,8 мкг/мл га қавариқларнинг суюқлигида левофлоксациннинг Смах 4,0-6,7 мкг/мл, Тмах ҳолатида 2-4 соат, 500 мг препарат перорал қабул қилинганидан кейин ўпка тўқимасидаги Смах-11,3 мкг/г; Цмах эса -4-6 соат. Левофлоксацин оз миқдорда орқа мия суюқлигига киради. Суткада 500 мг левофлоксацин перорал қабул қилинганидан кейин даволашнинг учинчи куни препарат қабул қилинганидан кейин 2, 6 ва 24 соатдан кейин простата бези тўқимасида Смах мувофиқ.-8,7 мкг/г, 8,2 мкг/г ва 2,0 мкг/г. Простата бези/плазма концентрация нисбати ўртача -1,84. 500 мг препарат қабул қилинганидан кейин сийдикдаги Смах ўртача қиймати 8-12 соатдан кейин-200 мкг/л. Жигарда препаратни катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки дезацетилланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2)-6-8 соат. Организмдан асосан буйраклар орқали (қабул қилинган дозанинг тахминан 85%) калава февральацияси ва найчалар секрецияси йўли билан чиқарилади. Левофлоксациннинг ичга қабул қилинган дзасининг 4% ичак орқали 72 соат давомида чиқарилади. Буйраклар фаолиятининг бузилишларида ва буйрак клиренсини камайишида Т1/2 ошади. Клиник синовларда эркак ва аёлларда препаратнинг фармакокинетикасида фарқлар аниқланган.

Катталарда препаратга сезгир микроорганизмлар енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: – ўткир синуситлар; – сурункали бронхитни зўрайиши; – касалхонадан ташқари ва касалхона ички пневмонияси; – тери ва тери ости ёғ қаватининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари; – сурункали простатит; – сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари; – ўткир пиелонефрит.

Ичга. Препаратни бутунлигича, чайнамасдан, кўп миқдордаги сув билан (0,5-1 стакан) қабул қилиш керак. Левофлоксацин таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Препарат катталарга жадвалда кўрсатилганидек буюрилади:

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея, иштаҳанинг йўқолиши, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши; қон зардобидаги билирубин даражасининг ошиши, гепатит. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши, безовталик, қўрқув ҳолати, галлюцинациялар, депрессия, кўриш, эшитиш, таъм ва ҳид билиш ҳисларининг бузилиши. Юрак-томир тизими томонидан: юрак уришининг кучайиши, артериал босимнинг пасайиши. Таянч-ҳаракат тизими томонидан: пайларнинг шикастланиши, бўғим ва мушак оғриқлари, ахиллов пайининг узилиши, мушаклар заифлиги, рабдомиолиз. қон яратиш тизими томонидан: қон зардобида креатинин даражасининг ошиши, эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, ифодаланган агранулоцитоз, гемолитик анемия, панцитопения. Аллергик реакциялар: қичишиш терини қизариши, анафилактик ва анафилактоид реакциялари, шок, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, экссудатив кўп шаклли эритема, фотосенсибилизация.

Хинолон гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик, тутқаноқ, ҳомиладорлик ва лактация даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар, анамнезда хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган тендинитлар.

Бир вақтда: – антацидлар, яъни поливалент катион – сақловчи препаратлар (магний/алюминий антацидлари, сукралфат), диденозин ёки калций, темир ёки рух сақловчи препаратлар (чайналадиган таблеткалар ва болалар кукуни), левофлоксациннинг сўрилишини сезиларли пасайтириши мумкин, бу зардоб ва сийдикдаги даражаси кутилгандан анча паст бўлишига олиб келади. Бу препаратлар, левофлоксацин қабул қилингандан кейин камида икки соат ўтгач ёки қабул қилишдан икки соат олдин қабул қилиниши керак. – теофиллин билан, зардобда теофиллиннинг концентрациясини ошишига ва ярим чиқарилиш вақтини узайишига олиб келиши мумкин. Бу теофиллинни қабул қилиниши билан боғлиқ ножўя самаралар хавфини ошиши билан тугалланиши мумкин. Агарда бирга қўллашдан сақланиб бўлмаса, зардобдаги теофиллиннинг даражаси назорат қилиниши ва дозани мувофиқ равишда тўғрилаш ўтказилиши керак. – варфарин билан, протромбин вақтини, ҳалқаро меъёрлаштирилган нисбат (ХМН) (Интернатионал Нормализед ратио – НМР) ёки бошқа тегишли антикоагулянт синамаларни мунтазам назорат қилиш лозим. Беморлар, шунингдек, қон кетиши хавфи юзасидан кузатув остида бўлишлари керак. – циклоспорин, дигоксин, пробенецид, циметидин билан, левофлоксациннинг ёки санаб ўтилган препаратларнинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. – клиникагача бўлган тадқиқотларда ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (ацетилсалицил кислотасидан ташқари) хинолин препаратлари билан мажмуада катта дозаларда қўлланганида тиришишларни қўзғатган. – гипогликемик препаратлари билан, беморларнинг қонидаги глюкоза даражасини синчиклаб назорат қилиниши керак.

Хинолон препаратларини қабул қилаётган беморларда елка, қўл, ахиллов пайлари ва бошқа пайлар узилиши мумкин, улар травматологик ёрдамни талаб қилади ва узоқ муддат давомида меҳнатга яроқсизликка олиб келади. Пайларнинг узилиш хавфи, бир вақтда кортикостероид препаратларни қабул қилаётган беморларда, айниқса кексаларда ошади. Агар бемор пайнинг оғриши, яллиғланиши ёки узилишини қайд эца, левофлоксацин қўлланилишини тўхтатиш керак. Тендинит ёки пайни узилиши ташхис бутунлай истисно қилинмагунича беморлар даволаш курсидан сақланишлари керак. Деярли барча антибактериал воситаларни қўллаганда сохтамембраноз колит кузатилиши ва оғирлиги бўйича енгил даражадан то ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатгача бўлиши мумкин. Шунинг учун антибактериал воситаларни буюргандан кейин диарея юз берган пациентларда ташҳисни аниқлаш жуда муҳим. Антибактериал воситалар билан даволаш, йўғон ичак флорасини ўзгартириш ва клостридийларни ҳаддан зиёд тез ўсишига олиб келиши мумкин. Cлостридиум диффиcиле ишлаб чиқарадиган токсин «антибиотик билан боғлиқ колитнинг» биринчи сабабчисидир. Сохта мембраноз колит ташхиси аниқланганидан кейин даволовчи чораларни бошлаш керак. Ўртача ва оғир даражасида инфузия учун эритмалар, электролитлар, оқсиллар ва Cлостридиум диффиcиле чақирган колитда клиник жиҳатдан самарали ҳисобланган антибактериал воситалар буюрилиши керак. Хинолон препаратларини, шу жумладан левофлоксацинни олаётган беморларда тиришишлар ва токсик психозлар аниқланган. Бошқа хинолон препаратлари каби, левофлоксацин ҳам, марказий нерв тизимининг шубҳа қилинган ёки аниқланган касалликлари бўлган беморларда ёки хуружларга мойиллик чақириши ёки хуружлар бўсағасини пасайтириши (масалан, церебрал артеросклероз, тутқаноқ, теофиллин билан даволаш, буйраклар фаолиятининг бузилиши) мумкин бўлган бошқа хавф омиллари бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Хинолон препаратлари билан даволаш вақтида гемолитик реакциялар ривожланиши туфайли, препаратни глюкоза-6-фосфатдегидрокиназа танқислиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун дозалаш тартибини тўғрилаш керак. Фотосенсибилизация ривожланишидан сақланиш учун беморларга кучли қуёш ёки сунъий ултрабинафша нурланишга учрамаслик тавсия қилинади. Фотосенсибилизация пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак. Гериатрик беморларда қўлланиши Буйраклар фаолияти меъёрида бўлган кекса беморларга дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Беморларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қўрилмаларга хизмат қилиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан боғлиқ хавф тўғрисида хабардор қилиш лозим. Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, тиришиш хуружлари, кўнгил айниши, шиллиқ қаватларни шикастланиши. Даволаш: махсус антидоти йўқ. Симптоматик даволаш ўтказиш керак. Гемодиализ ёки перитонеал диализ самарасиз.

Рецепт бўйича

2 йил.