Лазиксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблеткада қуйидагилар сақланади: Фаол модда: фуросемид – 40,00 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза – 53,00 мг, крахмал – 56,88 мг, қайта желатинланган крахмал – 7,0 мг, талк – 2,40 мг, коллоид кремний диоксиди – 0,40 мг, магний стеарати – 0,32 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Лазикс

Фармакалогик гуруҳи:

диуретик восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ, думалоқ, бир томонидаги рисканинг юқори ва пастида “ДЛИ” гравировкали таблеткалар.

диуретик восита.

S03SA01

Фуросемид меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Унинг тмах (қонда максимал концентрацияга эришиш вақти) 1 соатдан 1,5 соатгачани ташкил қилади. Соғлом кўнгиллиларда фуросемиднинг биокираолишлиги тахминан 50-70% ни ташкил қилади. Беморларда Лазикс®нинг биокираолишлиги 30% камайиши мумкин, чунки унга турли омиллар, шу жумладан асосий касалликка таъсир қилиши мумкин. Фуросемиднинг тақсимланиш ҳажми тана вазнига 0,1-0,2 л/кг ни ташкил қилади. Фуросемид қон плазмаси оқсиллари, асосан албуминлар билан кучли боғланади (98% кўпроқ). Фуросемид асосан ўзгармаган ҳолда ва асосан проксимал найчаларда секрецияси йўли орқали чиқарилади. Фуросемиднинг глюкуронланган метаболитлари буйраклар орқали, эҳтимол чиқариладиган препаратнинг 10-20% ни ташкил қилади. Қолган дозалар ичак орқали билиар секрецияси йўли билан чиқарилади. Фуросемиднинг якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 1-1,5 соатни ташкил қилади. Фуросемид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига чиқарилади. Унинг ҳомила ва янги туғилган чақалоқдаги концентрацияси онадаги каби бир хил.

Сурункали юрак етишмовчилигидаги шиш синдроми;Сурункали буйрак етишмовчилигидаги шиш синдроми;Ўткир буйрак етишмовчилиги, шу жумладан ҳомиладорликдаги ва куйишлардаги (суюқликни чиқарилишини тутиб туриш учун);Нефротик синдромидаги шиш синдроми (нефротик синдромда биринчи навбатда асосий касалликни даволаш туради);Жигар касаллигидаги шиш синдроми (зарурати бўлганида алдостерон антагонистлари билан даволашга қўшимча);Артериал гипертензия.

Таблеткаларни оч қоринга, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш керак. Лазикс® ни буюришда керакли самарага эришиш учун етарли бўлган унинг кичик дозаларини ишлатиш тавсия қилинади. Катталар учун тавсия қилинадиган максимал суткалик доза 1500 мг ни ташкил қилади. Болаларда ичга қабул қилиш учун тавсия қилинадиган доза тана вазнига 2 мг/кг ни ташкил қилади (аммо суткада 40 мг дан кўп эмас). Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ ҳолда шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Препаратни фаол моддасига ёки ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик; сулфаниламидларга (сулфаниламид микробларга қарши воситалари ёки сулфанилмочевина препаратлари) аллергияси бўлган пациентларда фуросемидга кесишган аллергия бўлиши мумкин.Ануриядаги буйрак етишмовчилиги (фуросемидга реакция бўлмаганида).Жигар энцефалопатияси билан боғлиқ жигар комаси ва прекома.Яққол гипокалиемия.Яққол гипонатриемия.Гиповолемия (артериал гипертензия билан ёки усиз) ёки дегидратация.Сийдик чиқарилишини ҳар қандай этиологияли кескин ифодаланган бузилишлари, шу жумладан сийдик чиқариш йўлларини бир томонлама шикастланиши.Дигиталисли интоксикация.Ўткир гломерулонефрит.Декомпенацияланган аортал ва митрал стеноз, гипертрофик обструктив кардиомиопатия.Марказий веноз босимини ошиши (10 мм сим. уст. юқори).3 ёшгача бўлган болалар (қаттиқ дори шакли).Ҳомиладорлик (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даври” бўлимига қаранг).Эмизиш даври; Эҳтиёткорлик билан Артериал гипотензияда.Артериал босимни ҳаддан ташқари, айниқса хавфли бўлган ҳолатлар (коронар ва/ёки бош мия артерияларни стенозланувчи шикастланишлари).Ўткир миокард инфарктида (кардиоген шокни ривожланиш хавфини ошиши).Латент ёки манифест қандли диабетда.Подаграда.Гепаторенал синдромда (яъни, жигар касаллиги билан боғлиқ функционал буйрак етишмовчилигида).Гипопротеинемияларда (масалан, диуретик самарасини камайтириш ва фуросемиднинг ототоксик таъсирини ривожланиши хавфи ошиши мумкин бўлган нефротик синдромида, бундай беморларда дозани алоҳида эҳтиёткорлик билан танлаш керак).Сийдик чиқариш йўлларининг қисман обструкциясида (простата бези гиперплазияси, сийдик чиқариш каналини торайишида).Сув-электролит мувозанати ва кислота-ишқор мувозанатини бузилишини ривожланишининг юқори хавфида ёки суюқликни аҳамиятли даражада қўшимча йўқотишда (қусиш, диарея, кўп терлаш) (сув-электролит мувозанати ва кислота-ишқор мувозанатининг мониторинги ва зарурати бўлганида фуросемидни қўллашдан олдин уларни бузилишини тўғрилаш талаб қилинади).Панкреатитда.Анамнезида юрак қоринчалари ритмини бузилишида.Тизимли қизил югурикда.Деменцияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда рисперидонни бир вақтда қўллашда (ўлимни кўпайиш хавфи).

–       Хлоралгидрат – хлоралгидратдан кейин 24 соат давомида фуросемидни вена ичига инфузия йўли билан юборилганида тери қопламларини қизариши, кўп терлаш, безовталик, кўнгил айнаши, артериал босимни ошиши ва тахикардияга олиб келади. –       Аминогликозидлар – аминогликозидлар бир вақтда фуросемид билан юборилганида буйраклар орқали аминогликозидларни чиқиши секинлашади ва уларнинг ототоксик ва нефротоксик таъсири ривожланиш хавфи ошади. Шунинг учун бундай мажмуани қўллашдан сақланиш керак, фақат ҳаёт учун зарур ҳолатлардагина аминогликозидларни тутиб турувчи дозаларни тўғриланганида қўлланади.

Лазикс® препарати билан даволашдан олдин сийдик чиқарилишини кескин намоён бўладиган бузилишларини, шу жумладан бир томонлама мавжудлигини инкор этиш керак. Сийдик чиқарилишини қисман бузилишлари бўлган беморлар алоҳида кузатувда бўлишлиги керак, айниқса Лазикс® препарати билан даволанишни бошланишида, чунки сийдик чиқаришни кўпайиши бу мавжуд бузилишларни қўзғатиши ёки кучайтириши мумкин. Лазикс® препарати билан даволаш даврида одатда мунтазам равишда зардобдаги натрий, калий, креатинин миқдорларининг доимий назорати талаб қилинади, айниқса сув-электролит мувозанати бузилишлари ривожланиш хавфи юқори беморларда яна қўшимча равишдаги суюқлик ва электролитларни йўқотилиши (масалан, қусиш, диарея ёки кўп терлаш) бор ҳолатларда. Лазикс® препарати билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида пайдо бўладиган ёки мавжуд гиповолемия ёки дегидратация, шунингдек сув-электролит мувозанатини ва/ёки кислота-ишқор мувозанатини даволаш ва назорат қилиш талаб қилинади, керак бўлганда вақтинчалик Лазикс® препарати билан даволаш тўхтатилиши мумкин. Лазикс® препарати билан даволаш давомида ҳар доим калийга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш тавсия этилади (ёғсиз гўшт, картошка, банан, помидор, гул карам, исмалоқ, қуруқ мевалар ва бошқалар). Баъзи ҳолларда калий препаратлари ва калий сақловчи препаратлар буюрилиши мумкин. Бир вақтда рисперидон ва фуросемид билан даволанган кекса ёшдаги беморларда фақат фуросемид ёки фақат рисперидон билан монотерапия ўтказилишига нисбатан ўлим оқибатларини кўпайиши кўпчилик ҳолларда кузатилган. Бу таъсирнинг механизми аниқ эмас. Бир вақтда рисперидонни бошқа диуретиклар (асосан тиазид диуретикларинг кичик дозалари) билан даволанган кекса ёшдаги деменцияли беморлардаги ўлим оқибатларига боғлиқ бўлмаган. Кекса ёшдаги деменцияли беморларда фуросемидни рисперидон билан бирга буюришда эҳтиёткорлик билан фойда ва хавф нисбатини синчиклаб баҳолаб қўллаш керак. Бундай беморларда мажмуани қўллашда бемор дегидратациясидан сақланиш керак, чунки дегидратация ўлим оқибатини кўпайтирувчи хавфнинг умумий омилидир. Ҳомиладорлик, эмизиш даври: Фуросемид йўлдош тўсиғидан ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида уни қатъий тиббий кўрсатмаларсиз қўллаш мумкин эмас. Агар ҳаётий кўрсатмалар бўйича Лазикс® буюрилса, у ҳолда ҳомила ҳолати ва ривожланишини кузатиб бориш зарур. Фуросемидни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Фуросемид лактацияни сусайтиради. Агар аёллар фуросемид қабул қилаётган бўлсалар, эмизмасликлари керак. Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан ишлаш қобилиятига таъсири. Айрим ножўя таъсирлари (масалан, артериал босимни кескин пасайиши) диққатни жамлаш қобилиятини ва жавоб реакцияларини бузилишига олиб келиши ательени бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли турдаги фаолиятлар билан шуғулланишда хавф туғдириши мумкин. Айниқса бу ҳолат даволаниш бошланиш даврига ёки препарат дозаси оширилишига тегишлидир, ҳамда гипотензив воситалар ва этанолни бир вақтда қабул қилишга оиддир. Бундай ҳолатларда транспорт воситаларини бошқариш ёки потенциал хавфли хизмат турлари билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишига шубха бўлганида, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, чунки дозани ошириб юбориш ҳолларида маълум даволаш тадбирларини ўтказиш талаб қилиниши мумкин. Препаратнинг дозаси ўткир ёки сурункали ошириб юборилишининг клиник манзараси асосан суюқликни ва электролитларни йўқотиш даражаси ва оқибатига боғлиқ; дозани ошириб юборилиши гиповолиемия, дегидратация, гемоконцентрация, юрак ритмини ва ўтказувчанлигини бузилишлари (шу жумладан атриовентрикуляр блокадани ва қоринчаларни фибриляцияси) билан намоён бўлиши мумкин. Ушбу бузилишларнинг белгилари, артериал гипотензия (хатто шок ривожланишигача) ўткир буйрак етишмовчилиги, тромбоз, делириоз ҳолат, суст фалаж, апатия ва онгни чалкашиши ҳисобланади. Махсус антидоти йўқ. Агар ичга қабул қилинганидан кейин оз вақт ўтган бўлса, у ҳолда фуросемидни меъда ичак йўлларидан сўрилишини камайтириш учун қусишни чақиришга ҳаракат қилиш ёки меъдани ювиш лозим, ундан кейин эса ичга фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак. Даволаш клиник аҳамиятли сув-электролит ва кислота–ишқор мувозанатининг бузилишларини электролитларнинг зардобдаги концентрациясини, кислота-ишқор мувозанатининг кўрсаткичларини, гематокритнинг назорати остида тўғрилашга, шунингдек бу бузилишлар фонида ривожланиши мумкин бўлган жиддий асоратларни бартараф қилишга ёки даволашга йўналтирилган.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 40 мг дан 10 таблеткадан алюминий фолга стрипда. 5 стрипдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 15 таблеткадан алюминий фолга стрипда. 3 стрипдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил.