Лайботенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: креатин фосфат натрийли тузи – 1 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

натрий креатин фосфат

Препаратнинг савдо номи:

Лайботен

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

вена ичига инекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ кукун ёки оқ кристалл кукун.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

S01ЕV06.

Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракда ўтказиладиган операция; скелет мушакларини зўриқиш ҳолатларида қўлланади.

Миокард инфракти Бирламчи дозаси биринчи кунида – 2 г, вена ичига оқим билан юборилади (инекция 4 минутдан ортиқ давом этиши керак) 2 соатдан кейин 5 г препарат инфузия ҳолида томчилаб юборилади, бунда ҳар бир грамми 5% ли глюкоза эритмасининг 30 мл да суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилиши керак). Иккинчи суткадан бешинчи суткагача препарат 5 г дан ҳар куни вена ичига томчилаб юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки терапевтик самараси етарли даражада бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин. Юрак етишмовчилиги Дастлабки 14 кун давомида 1 г дан кунига 2 марта вена ичига инекция кўринишида юборилади. Препаратни секин (2 минутдан ортиқ вақт давомида) юбориш керак. 15 суткадан 44-суткагача дозаси кунига 0,5-1 г гача камайтирилиши мумкин вена ичига юборилади ёки 0,5 г гача камайтирилиши мумкин – мушак ичига юборилади. Мушак ичига инекция қилиш учун препаратни инекция қилинадиган жойда оғриқни олдини олиш учун таркибида 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритмада суюлтириш керак. Юрак жарроҳлиги Операциядан олдинги икки кун давомида 12 мл инекция учун стерил сувда суюлтирилган 2 г препаратни вена ичига секин (камида 4 минут давомида) ҳар куни юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани сиқишдан олдин ва тўлиқ анестезия кузатилгунича, кардиоплегик эритмани ишлатишдан олдин соатига 1 г дозада вена ичига юборилади. Операция вақтида ушбу препарат 2,5 г/л (10 ммол/л) концентрацияга эришиш учун кардиоплегик эритмага қўшилади ва сўнгра 4оС ҳароратда тана вазнига 15 ммол/кг бирламчи дозада, кейинчалик то аорта қон томири сиқилиши тугамагунича 10 ммол/кг/30 минут дозада коронар артерияга юборилади. Операция тугаганидан сўнг ва аортани сиқиб турган зажим олиб ташланганидан сўнг препарат 8 г кундалик дозада 48 соат давомида узлуксиз (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида соатига 40 мл тезлик билан) равишда юборилади.

Ушбу препарат физиологик фаол субстанция ҳисобланади ва ножўя самаралари кузатилмаган.

Препаратга индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Креатин фосфат дигоксин, фуросемид, допамин, максилитин, карнитин, верапамил, гидрокортизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланиб туради.

Препарат 1 г:6 мл нисбатда инекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минут бўлиши керак. Препарат 5% ли глюкоза эритмаси, инекция учун сув, физиологик ва кардиоплегик эритмада камида 16 соат давомида барқарордир. Препарат юракни ҳимоя қилувчи восита ҳисобланади, аммо у кардиокинетик даволашни ўрнини босмайди. Диабет билан хасталанган пациентлар учун препаратни 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин эмас, аммо инекция учун сув ёки физиологик эритмада суюлтириш мумкин. Ҳомиладорлик ва период даврида қўлланиши Ҳозирги вақтгача фетал токциклик ва ҳомиладорликка таъсирига тегишли ҳеч қандай маълумотлар аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Хона ҳароратида (+15оС – +25оС), қуёш нурларининг таъсиридан ва намликдан сақлансин.

Рецепт бўйича

Натрий креатин фосфат 1 г. Ҳар бир қутида 1 г препаратли 1 флакон сақланади.

30 ой.