Ланторолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: лансопразол – 30 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол, сахароза, калций кармеллоза, лактоза моногидрати, енгил магний карбонати, гипромеллоза Е-5, метакрил кислотасининг сополимери Л30Д, пропиленгликол, цетил спирти, натрий гидроксиди, полисорбат-80, коповидон, титан диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лансопразол

Препаратнинг савдо номи:

Ланторол

Фармакалогик гуруҳи:

меъда-ичак ярасига қарши восита. (Н+-К+-АТФ-аза ингибитори).

Дори шакли:

капсулалар

қаттиқ желатин капсулалар: қопқоқчаси хира мовий рангли / корпуси оқ рангли, №1 ўлчамли, оқ ёки сарғиш оқ рангли паллетлардан таркиб топган қаттиқ желатин капсулалар.

меъда-ичак ярасига қарши восита. (Н+-К+-АТФ-аза ингибитори).

A02VS03

Ичга қабул қилинганидан сўнг сўрилиши юқори. Максимал концентрациясига 1,5-2,2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 98% ни ташкил этади. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида ва ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,3-1,7 соатни ташкил этади.

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида;меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган эрозив-ярали шикастланишлари, стресс оқибатида ривожланган яраларни даволаш учун;гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГEРК): рефлюкс-эзофагитни даволаш, рефлюкс-эзофагитда симптоматик даволашда;Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикациясида (антибиотиклар билан мажмуада);патологик гиперсекретор ҳолатлар, жумладан Золлингер-Эллисон синдромида; меъданинг кислота ҳосил қилиш фаолиятини ошиши билан кечувчи сурункали гастритни зўрайиш босқичида;меъда-ичак яраси бўлмаган диспепсияда қўллаш мумкин эмас.

Ланторол капсулалари бутун ҳолда, чайнамасдан, овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида суткада 30 мг дан буюрилади. Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайишида даволаш курси 2-4 ҳафтани, меъда яра касаллигида эса 4-8 ҳафтани ташкил этади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ бўлган эрозив-ярали шикастланишида тавсия этилган дозаси суткада 30 мг, даволаш курси 4-8 ҳафтани ташкил этади. Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида (рефлюкс-эзофагитни даволаш) суткада 30 мг дан 4-8 ҳафта давомида қабул қилинади, зарурат бўлганида даволашни 8 ҳафтагача узайтирилади. Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикациясида 30 мг дан суткада 2 марта антибиотиклар билан мажмуада қабул қилинади. Патологик гиперсекретор ҳолатларда, жумладан Золлингер-Эллисон синдромида препаратнинг бошланғич дозаси суткада 2 марта 30 мг ни ташкил этади, зарурат бўлганида дозаси суткада 120 мг гача оширилади. Даволаш курси индивидуал равишда аниқланади. Меъда-ичак яраси бўлмаган диспепсияда 30 мг дан суткада 1-2 марта буюрилади. Даволаш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Жигар етишмовчилигида ва кекса ёшдаги пациентларга даволаш препаратнинг ярим дозалари билан бошланади, аста-секин тавсия этилган дозаларигача оширилади, аммо суткада 30 мг дан ошмасин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, иштаҳани ошиши ёки пасайиши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қабзият. Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: бош оғриғи, лоҳаслик, бош айланиши, уйқучанлик, депрессия, ҳавотирлик. Аллергик реакциялар: тери тошмалари. Бошқалар: якка ҳолларда – гриппсимон синдром, миалгия.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;МИЙ ни ҳавфли ўсмаларида;ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Лансопразол теофиллиннинг клиренсини (10% га) пасайтиради. Сукралфат лансопразолнинг биокираолишлигини 30% га камайтиради (ушбу препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги оралиқ 30-40 минут бўлиши керак). Цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин. Антацидларни Ланторол препаратини қабул қилишдан 1 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг бир соат ўтгач қабул қилиш керак, чунки улар организмда дори воситасини сўрилишини пасайтиришлари мумкин. Биокираолишлиги меъданинг рН муҳитига боғлиқ бўлган препаратлар (масалан, кетоконазол) билан бир вақтда қўлланганида, Ланторол препарати уларнинг сўрилишини ўзгартириши мумкин. Препарат антипирин, диазепам, ибупрофен, индометацин, перорал ҳомиладорликка қарши препаратлар, фенитоин, преднизолон, пропранолол, варфарин препаратлари билан мутаносибдир.

Препарат билан даволашни бошлашдан олдин меъда ва қизилўнгачда ҳавфли жараён борлигини истисно қилиш керак, чунки препаратни қабул қилиш касалликнинг симптомларини яшириши ва ташхис қўйишни кечиктириши мумкин. Жигарнинг фаолияти пасайган беморларга ва кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Агар даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлса, препаратни ҳомиладорликни ИИ ва ИИИ уч ойликларида қўллаш мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Қуруқ жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

Қаттиқ желатин капсулалар. 7 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.