Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар 5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Лактулоза концентрати (УСП) лактулозага эквивалент ……..
3,35 г Сувли асос ………………… қ.с
Тасир этувчи модда(ХПН):
Лактулоза
Препаратнинг савдо номи:
Лактумакс
Фармакалогик гуруҳи:
сурги воситаси
Дори шакли:
ичга қабул учун эритма
сариқ рангли эритма.
сурги воситаси
Лактулоза ичга қабул қилинганидан кейин секин сўрилади ва йўғон ичакка ўзгаришсиз етиб боради.
40-75 мл гача дозада қабул қилинганидан кейин йўғон ичакда бактериал флора иштирокида метаболизмга учрайди.
Юқорироқ дозаларда қўлланганида, бир қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Сурункали қабзиятлар, жигар энцефалопатияси (нерв-психик бузилишлар билан бирга кечувчи жигарнинг оғир касалликлари); салмонеллез (меъда-ичак йўлларининг ўткир инфекцион касалликлари), ёйилган шаклларидан ташқари (инфекцияни қўзғатувчиларини қонга тушиши билан бирга кечувчи салмонеллезлар), эмизикли болалалар ва 10 ёшгача бўлган болаларда овқатдан заҳарланишлар натижасида чириш жараёнлари билан боғлиқ бўлган овқатни ҳазм бўлишини бузилишлари.
Лактулозани ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, 6 ҳафталикдан катта болаларда, кекса одамларда, шунингдек геморроидал тугунларнинг резекциясини ўтказган шахсларда (тўғри ичакнинг шишган ва яллиғланган веналарини олиб ташлаш) қўлланади.
Препарат ичга қабул қилинади.
Суткалик доза шахсий танланади.
Қабзиятларда ва ични юмшатиш (тиббий мақсадларда) учун қуйидаги дозаларда буюрилади:
– Галактоземия, – Ўткир ичак тутилиши; – Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
Йўғон ичакнинг рН га боғлиқ препаратларининг таъсири (5-АСА каби агентлар) пасаяди, чунки Лактумакс йўғон ичакда рҲ даражасини пасайтиради.
Лактулозани галактоземияли ёки ичакни тутилиши бўлган пациентларга, шунингдек юқори галактозали пациентларга буюриш мумкин эмаас.
Лактозани ўзлаштираолмаслиги ёки қандли диабети бўлган беморларда, бироз эркин галактоза ва лактоза бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик кўрсатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва у яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланмасин.
Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Симптомлари: препарат узоқ муддат қўлланганида диарея (сувсизланиш, гипокалиемия) бўлиши мумкин.
Даволаш: дарҳол препаратни бекор қилиш.
Рецепт бўйича
Ичга қабул учун эритма 100 мл, 200 мл дан пластик флаконларда.