Лаксипарин 40, Лаксипарин 60рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: эноксапарин натрий (ҳайвон организмидан олинади) – 40 мг, 60 мг; ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси – 0,002 мл, натрий гидроксиди – 2,0 мг, инекция учун сув – 0,4 мл гача; 0,6 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

еноксапарин натрий

Препаратнинг савдо номи:

Лаксипарин 40, Лаксипарин 60

Фармакалогик гуруҳи:

бевосита антикоагулянтлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, жигарранг тусли эритма шиша шприцда.

бевосита антикоагулянтлар.

B01AB05.

Сўрилиши ва тақсимланиши Ха анти-фактор ва анти-тромбин (анти-фактор) нингмаксимал самарасини намоён бўлиши Эноксапаринни тери остига инекция қилинганидан сўнг 3 соатдан 5 соатгача бўлган вақт оралиғида пайдо бўлади. Клиник тест синовлари натижаси бўйича препаратнинг 20 мг ва 40 мг дозалари тери остига юборилгандан кейин Ха анти-факторининг ўртача чўққи концентрацияси мувофиқ равишда 0,16 ХБ/мл (1,58 пг/мл) ни ва 0,38 ХБ/мл (3,8 пг/мл) ни ташкил қилган. Ностабил стенокардияси бўлган пациентларда турғун ҳолатида тери остига 1 мг/кг дан ҳар 12 соатда 14 кун давомида юборилганда Ха анти-факторнинг ўртача қиймати (н=46) 1,1 ХБ/мл ни ташкил қилган. Соғлом кўнгиллиларда препаратни 1,5 мг/кг дозада тери остига қабул қилингандан кейин Ха анти-факторнинг таъсири асосида баҳоланадиган эноксапариннинг ўртача мутлоқ биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Соғлом кўнгиллиларга кунига 40 мг ва кунига 1,5 мг/кг тартибида тери остига такрор юборилганида, битта дозани юборилганидан кейинги концентрацияга нисбатан, концентрациянинг ўртача кўрсаткичи тахминан 15% га юқори бўлган барқарор ҳолатга (CСС ) 2чи куни эришилган. Эноксапариннинг таъсир даражасининг барқарор ҳолатига битта дозадан кейин эришиш мумкин. Тери остига 1 мг/кг дан кунига икки марталик тартибда такрор инекция қилингандан кейин CСС га 3-4 кундан кейин эришилади, бунда фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдон ўртача бир марта юборилгандагига қараганда 65% га юқори бўлган ва максимал концентрациялар (Смах) нинг ўртача қиймати мувофиқ равишда 1,2 ХБ/мл ва 0,52 ХБ/мл ни ташкил қилган. Эноксапарин натрийнинг фармакокинетикасига асосланиб таъкидлаш лозимки, барқарор ҳолатнинг бундай фарқи кутилган ҳолат ҳисобланади ва терпевтик диапозон чегарасида бўлади.

Тромбоэмболияни (қон томирларни қон қуйқаси билан беркилиб қолиши), айниқса ортопедик (таянч-ҳаракат аппарати касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашда) ва умумий жарроҳликда профилактикаси.Ўткир терапевтик касалликлар, шу жумладан ўткир юрак етишмовчилиги ва декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир нафас етишмовчилиги оқибатида ётоқ ҳолатдаги беморларда, шунингдек оғир ўткир инфекциялар ва ўткир ревматик касалликларда веналарда тромбларни ҳосил бўлишини хавфи омилларидан бири билан бирга кечувчи веноз тромбозлар ва эмболияни профилактикаси.Ўпка артериясининг тромбоэмболияси билан ёки ўпка артериясининг тромбоэмболиясисиз кечувчи чуқур веналар тромбозини даволаш.Гемодиализ (одатда сеанс давомийлиги кўпи билан 4 соатдан кўп бўлган диализ) вақтида экстракорпорал қон айланиши тизимида тромб ҳосил бўлишини профилактикаси.Ностабил стенокардияни ва Қ тишчасисиз миокард инфарктини ацетилсалицил кислотаси билан бирга даволаш.Дорилар билан даволанадиган ёки кейинчалик тери орқали коронар қон томирида жарроҳлик аралашуви ўтказиладиган пациентларда СТ сегментини кўтарилиши билан кечувчи ўткир миокард инфарктини даволаш.

Препаратни пациентга ётган ҳолатда, фақат бел соҳасида қорин деворининг олдинги- ёки орқа латерал соҳасига (ён соҳаларига) тери остига юборилади. Инекцияни қилишда шприц игнасини вертикал тарзда, терини катта ва кўрсаткич бармоқлар орасида ушлаб турган ҳолда, терига узунасига бутун инекция қилиш жараёнида юборилади. Тери бурмасини фақат инекция қилиб бўлингандан кейин қўйиб юборилади. Препарат юборилгандан кейин инекция қилинган жойни уқалаш керак эмас.

Тавсия қилинган дозаларга амал қилинганда геморрагик кўринишлар (қон кетиши) жуда кам учрайди. Тромбоцитопения хавфи (қонда тромбоцитлар сонини камайиши) истисно қилинмайди. Инекция қилиш жойида, айниқса юбориш техникаси бузилганида, маҳаллий майда қон қуйилишлари бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик, тромбоцитопения, қон ивиши тизимида бузилишлар, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, мияда қон айланишини бузилиши, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Препаратни жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган, гипертония билан оғриган (артериал босимини барқарор ошиши бўлган) шахсларга, шунингдек эпидурал анестезияни бир вақтда ўтказишда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни К витаминининг антагонистлари, антитромботик хусусиятларга эга воситалар (қон қуйқасини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи воситалар), ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас! Эноксапарин натрий ва бошқа қуйимолекуляр гепаринларни навбатма-навбат қўллаш мумкин эмас, чунки улар бир-биридан ишлаб чиқариш усули, молекуляр оғирлиги, специфик анти-Ха фаоллиги, ўлчов бирлиги ва дозаси билан фарқ қилади. Ва бунинг натижаси ўлароқ, препаратларнинг фармакокинетикаси ва биологик фаоллиги ҳар хилдир (анти-Ха фаоллик, тромбоцитлар билан ўзаро таъсири ҳар хил). Тизимли таъсирга эга салицилатлар, ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (шу жумладан кеторолак), молекуляр массаси 40 кДа бўлган декстран, тиклопидин ва клопидогрел, тизимли глюкокортикостероидлар, бошқа антитромбоцитар препаратлар (шу жумладан ИИб/ИИИа гликопротеин антагонистлари) билан қўлланганда – қон кетишини ривожланишини ошиши мумкин.

Салқин ва қуруқ жойда, 20°C дан 25°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Препаратни вена ичига, экстракорпорал ёки тери остига қўлланганда тасодифан унинг дозасини ошириб юборилиши геморрагик асоратларга олиб келиши мумкин. Препаратни ичга хатто катта дозаларда қабул қилинганда ҳам унинг сўрилиш эҳтимоли кам. Антикоагулянт самараларни, асосан протамин судьяни вена ичига секин юбориш йўли билан нейтраллаш мумкин, унинг дозаси препаратнинг юбориган дозасига боғлиқ. Агар эноксапарин натрийни протаминни юборишдан 8 соат олдин юборилган бўлса, 1 мг протамин судьяи Эноксапариннинг антикоагулянт самарасини нейтраллайди. Протамин тузларини қўллаш тўғрисидаги маълумотларга қаранг, 0,5 мг протамин 1 мг Эноксапариннинг антикоагулянт самарасини нейтраллайди, агар охиргини юборилган вақтдан 8 соатдан ортиқ вақт ўтган бўлса ёки протаминнинг иккинчи дозасини юбориш зарурати бўлса. Агар эноксапарин натрий юборилганидан кейин 12 соат ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса, протаминни юбориш талаб қилинмайди. Бироқ, хатто протамин судьянинг катта дозаларини юборилганида ҳам, Эноксапариннинг анти-Ха фаоллиги тўлиқ  нейтралланмайди (максимал 60% гача).

40 мг/0,4 мл ёки 60 мг/0,6 мл инекция учун эритма (тўлдирилган шприцлар).

2 йил. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепт бўйича. Улашиш: 5 166 Виеwс