Лакризимрецепт билан rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Лакризим

Фармакалогик гуруҳи:

Фермент овқат ҳазм қилиш восита.

қаттиқ желатин, ўлчами №2 бўлган, рангсиз, тиниқ корпусли ва жигарранг қопқоқли капсулалар. Капсула ичидагиси – оқдан оч сариқгача бўлган рангли, қаттиқ, синувчан, сочилувчан, сферик гранулалар (пелетталар) мавжуд.

Фермент овқат ҳазм қилиш восита.

A09AA02 Farmakologik hususiyatlari Preparat me’da osti bezning tashqi sekretor faoliyatining yetishmovchiligini to‘ldiradi. Pankreatik fermentdagi lipazaning faolligi yuqori bo‘lganligi sababli ovqat hazm qilish bilan bog‘liq kasalliklarni davolanishida muhim ahamiyatga ega. Pankreatinning tarkibiga kiruvchi lipaza, amilaza va proteazaning fermentlari yog‘larning, uglevodlarning va oqsillarning erishini yengillashtiradi, shu o‘rinda bu ularning ingichka ichakda yanada to‘liq so‘rilishiga olib keladi. Ovqat hazm qilishning buzilishi oqibatida kelib chiqqan simptomlarni, yani ichakda gazlarning yig‘ilganligi tufayli (me’dadagi og‘riq va me’daning to‘lib ketish hissi, havo yetmaslik hissi, hansirash diareya) bartaraf qiladi. Bolalarda ovqat hazm qilish jarayonini yaxshilaydi, me’da, ingichka ichak, me’da osti bezining fermentlarini, shu jumladan safro ishlab chiqarishini rag‘batlantiradi. Kapsula faol fermentlarning ingichka ichakda so‘rilishiga sababchi bo‘luvchi pankreatik fermentlarning ishlashiga olib keluvchi himoya qobig‘iga ega.

Пеллетларнинг плёнка қобиғи фаол ферментларни меъданинг ширасини тасиридан асрайди, шу туфайли панкреатин таркибига кирувчи ферментларнинг ингичка ичакдаги ишқор муҳитида сўрилишига ва фармакологик таъсир кўрсатишига ёрдам беради. Овқат ҳазм қилувчи ферментларнинг оз миқдори ичак йўли орқали чиқариб юборилади. Қўлланилиши Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали панкреатит, панкреатектомия, нурлантиришдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; метеоризм, ноинфекцион генезли диареяда қўлланади. Овқатнинг ҳазм бўлишини бузилиши (меъда ва ўн икки бармоқ ичак резекциясидан кейинги ҳолат) меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган шахсларда овқатланишдаги бузилишлар ҳолида, ёғли, кўп миқдордаги овқатни қабул қилиш, мунтазам овқатланмаслик, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ва чайнаш фаолиятини бузилишларида, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида, узоқ муддатли иммобилизацияда ва Ремхелд синдромида (гастрокардиал синдроми) қўлланади. Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик текширишлар ва УТТ га тайёрлаш учун қўлланади. Қўллаш усули ва дозалари Препаратнинг дозаси ёш, симптомларнинг оғирлиги ва парҳезнинг таркибига қараб шахсий равишда танланади. Капсулалар ичга етарли микдордаги ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбатлари) билан бирга қабул қилинади. Агар препаратнинг дозаси 1 капсуладан кўп бўлса, капсулаларнинг умумий миқдорини ярмини бевосита овқат қабул қилиш олдидан, қолган ярмини эса – овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Агар бир марталик доза – 1 капсула бўлса, уни овқат вақтида қабул қилиш керак. Ютиш қийин бўлганида (масалан, болалар ёки кекса одамлар) капсулани очиш ва микрогранулаларни чайнашни талаб қилмайдиган овқатга (масалан, олма пюреси, ёгурт) қўшиб бериш мумкин. Микрогранулаларни майдалаш ва чайнаш, шунингдек уларни рН 5,5 дан юқори бўлган овқатга қўшиш, уларнинг меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиғини емирилишига олиб келади. Микрогранулаларнинг овқат ёки суюқлик билан ҳар қандай аралашмаси тайёрлангандан кейин дарҳол қабул қилиниши керак. 1,5 ёшгача бўлган болалар учун йўл қўйиладиган доза – суткада 50 000 ТБ; 1,5 ёшдан катта болалаларга – суткада 100000 ТБ буюрилади. Панкреатинни қабул қилиш давомийлиги бир неча кундан (овқат ҳазм қилинишининг бузилиши) то бир неча ойлар ёки йилларгача (давомли ўринбосар даволаш) бўлиши мумкин. Меъда ости безининг турли хил экзокрин етишмовчилигини ўринбосар даволаш. Доза ташқи секретор етишмовчиликнинг даражасига, пациентнинг шахсий овқат ейиш одатлари ва ёшига қараб, шахсий равишда танланади. Стеатореяда (суткада аҳлатдаги ёғ 15 г дан кўп). Диарея бўлганида, тана вазни камайганида ва парҳез жиддий самара бермаганида – ҳар бир овқат қабул қилишда 25000 ТБ дан липаза буюрилади. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида доза бир қабул қилишда липазани 30000-35000 ТБ гача оширилади. Дозани кейинги оширилиши, кўпчилик ҳолларда даволаш натижаларини яхшиламайди ва ташхисни қайта кўриб чиқишни, рационда ёғ миқдорини камайтиришни ёки қўшимча протон насоси ингибиторлари – препаратларини буюришни талаб қилади. Диарея ва тана вазнининг камайиши билан кечмайдиган бироз намоён бўлган стеатореяда бир қабулга 10000 дан 25 000 ТБ гача липаза буюрилади. Муковисцидоз. 4 ёшдан кичик болалар учун бошланғич ҳисобли дозаси, ҳар бир овқатлантиришда тана вазнининг ҳар 1 кг 1000 ТБ липазани, 4 ёшдан катта болалар учун ҳар бир овқатлантиришда ҳар 1 кг 500 ТБ липазани ташкил килади. Доза касалликнинг оғирлиги, стеатореянинг яққоллиги ва нутритив статусга қараб шахсий равишда танланади. Кўпчилик пациентлар учун самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада тана вазнининг ҳар 1 кг 10000 ТБ дан ошмаслиги керак. Ножўя таъсирларии Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препаратнинг юқори дозалари ишлатилганида кам ҳолларда диарея, кўнгил айниши, қабзиятлар, эпигастрал соҳада дискомфорт кузатилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Панкреатинни ёки препаратнинг айрим компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайишида қўллаш мумкин эмас.

Панкреатин темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Махсус кўрсатмалар Панкреатиннинг анча юқори дозалари билан узоқ вақт даволанаётган болалар ва катталар мунтазам мутахассис кузатувида бўлишлари керак. Ферментли даволашнинг самарасизлигини асосий сабаблари: ферментларни ўн икки бармоқ ичакда, унинг ичидагиси билан оксидланиши натижасида фаолсизланиши, ингичка ичакнинг ёндош касалликлари (гижжа инвазиялари, дисбактериоз), пациентлар томонидан тавсия қилинган даволаш тартибини бажармаслик, ўз фаоллигини йўқотган ферментларни ишлатиш. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Дозани ошириб юборилиши Симптомлари: сийдикда (гиперурикурия) ва қонда (гиперурикемия) сийдик кислотасининг миқдорини ошиши. Болаларда – қабзият. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш. Чиқарилиш шакли Капсулалар 150 мг дан. 10 капсуладан 1,2,3,5 та контур уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Саклаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроклилик муддати 2 йил. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепциз.