Лакома Трецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: латанопрост – 50 мкг, тимололга эквивалент тимолол малеати – 5 мг; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, сувсиз калий дигидроген ортофосфати, сувсиз динатрий гидроген ортофосфати, полиоксил 40, гидрогенланган канакунжут мойи, натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

латанопрост ва тимолол малеати.

Препаратнинг савдо номи:

Лакома-Т

Фармакалогик гуруҳи:

глаукомага қарши восита.

Дори шакли:

кўз томчилари

қаттиқ заррачаларсиз тиниқ ва рангсиз эритма.

глаукомага қарши восита.

S01ED51

Латанопрост – фаол бўлмаган, изопропил эфири олд дориси бўлиб, аммо Латанопростнинг кислотали шаклигача гидролиздан сўнг биологик фаол ҳолатга келади. Олд дори шох пардадан яхши сўрилади ва кўз суюқлигига ўтаётган барча препаратлар шох пардадан ўтаётган вақтда эстераза томонидан гидролизга учрайди. Тақиқотлар Латанопрост маҳаллий қўлланганидан тахминан икки соатдан сўнг кўз суюқлигидаги максимал концентрацияси тахминан 30 нг/мл га етишини кўрсатади. Латанопрост кислотаси соатига 0,40 л/кг/соат плазма клиренсига ва 0,16 л/кг плазмада тез якунланувчи ярим парчаланиш даврили (17 минут) катта бўлмаган тақсимланиши ҳажмига эга. Маҳаллий офталмологик қўлланганидан сўнг, Латанопрост кислотасининг тизимли биокираолишлиги 45% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан Латанопрост кислотасининг 87% бирикади. Асосий метаболизм жигарда кечади. Латанопрост кислотасининг ҳеч қандай метаболизми кўзда деярли содир бўлмайди. 1,2-динор ва 1,2,3,4-тетранор метаболитлари ҳайвонлардаги тадқиқотларда ҳеч қандай ёки кам биологик таъсир кўрсатади ва асосан сийдик-чиқариш йўли орқали чиқарилади. Маҳаллий офталмологик қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач кўз суюқлигида Тимололнинг максимал концентрациясига эришилади. Дозанинг бир қисми тизимли сўрилади ва ҳар куни ҳар бир кўзга 1 томчидан (кунига 300 г) маҳаллий офталмологик қўлланганидан сўнг 10-20 минут ўтгач, 1 мг/мл максимал плазма концентрациясига етади. Плазмада Тимололнинг ярим парчаланиш даври тахминан 6 соатни ташкил қилади. Тимолол жигарда жадал метаболизмга учрайди. Метаболитлари ва Тимолол сийдик билан чиқарилади. Латанопрост ва Тимолол орасида фармакокинетик ўзаро таъсир кузатилмаган, бироқ кўз суюқлигидаги Латанопрост кислотасининг концентрацияси, ушбу компонентларнинг бирортаси билан монотерапия ўтказилганига қараганда, мажмуавий и қабул қилишида 1 соатдан 4 соатгача ошиш мойиллигига эга.

Очиқ бурчакли глаукома ёки кўз гипертонияси бўлган бета-блакаторлар, простагландинлар ёки бошқа кўз ички босимини пасайтирувчи (ИОР) бошқа препаратларга етарлича жавоб бермайдиган ва Лакома-Т ни (мажмуавий препарати) қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланган беморларнинг кўз ички босимини (ИОП) пасайтириш учун кўрсатилган. Даволашнинг бошида Лакома-Т ни қўллаш мумкин эмас.

Катталар учун (шу жумладан кексалар учун) – препаратнинг тавсия этилган дозаси бир томчидан шикастланган кўзга кунига бир марта.

Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Клиник тадқиқотларда ҳеч қандай алоҳида ножўя таъсирлари кузатилмаган. Аввал Латанопрост ёки Тимолол малеати қабул қилганларда, кам ҳолларда ножўя таъсирлари кузатилади. Кетма-кетликдаги суръатларнинг кўрсатмаларига асосланиб, препарат билан бир йилдан кўпроқ даволаш қабул қилган 16-20% беморларда кўзнинг рангдор пардасининг пигментациясини ошиши аниқланган. Рангдор парданинг юқори пигментацияси бўйича энг кўп маълумотлар кўзларнинг ранги яшил-жигарранг, оч-жигарранг ва зангори (кулранг-жигарранг) бўлган гуруҳларда кузатилган. Кўзнинг ранги гомоген ҳаворанг, кулранг, яшил ёки жигаррангли бўлган беморларда ўзгаришлар кам кузатилган. 37,4% беморларда киприкларни қорайиши, қалинлашиши ва узайиши аниқланган. Алоҳида препаратни қабул қилишда кузатилган ножўя таъсирлари ҳақида қўшимча маълумотларни мувофиқ препаратнинг монографиядан олиш мумкин.

Препаратни қуйидаги беморларда қўллаш мумкин эмас: нафас йўлларининг касалликлари, шу жумладан бронхиал астма, анамнезида бронхиал астма ёки ўпканинг ўткир сурункали обструктив касалликлари;синусли брадикардияли, иккинчи ёки учинчи даражали атриовентикуляр блокада, яққол юрак етишмовчилиги ёки кардиоген шок;препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида етарли маълумотларнинг йўқлиги туфайли болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун бундай беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Артифактик беморлардаги ёпиқ бурчакли яллиғланишли ёки неоваскуляр глаукомани ва пигментли глаукомани Латанопрост билан даволашнинг чекланган тажрибаси бор. Латанопрост кўз қорачиғига кам ёки умуман таъсир этмайди, бироқ ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружларини даволаш тажрибаси мавжуд эмас. Демак, бундай ҳолларда препаратни қўллашда етарли тажриба олингунича препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади. Латанопростнинг офталмологик эритмаси билан даволаш вақтида молекуляр шиш, шу жумладан кистали молекуляр шиш қайд қилинган. Бу кузатувлар асосан афакик пациентларда, кўз гавҳарининг орқа капсуласи йиртилган артифакик пациентларда ёки макуляр шиш учун маълум хавф кўрсатгичлари бўлган пациентларда қайд қилинган Латанопрост бундай пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Офталмологик гипотензив препаратларни қўллашда февральация муолажаларидан сўнг хориоидал кўчиш кузатилган. Бошқа маҳаллий офталмологик препаратлар каби Лакома-Т тизимли сўрилиши мумкин. Тимололнинг бета-адренергик компоненти туфайли, тизимли бета-блокаторларнинг ножўя таъсирлари каби Принцметал стенокардиясини ёмонлашиши, периферик ва марказий циркулятор бузилишларини ёмонлашиши, брадикардия ва гипотония кузатилиши мумкин. Тимолол қабул қилинганидан сўнг астмаси бўлган беморларда бронхоспазм натижасида жиддий респиратор реакциялар, шу жумладан летал ҳолат ва юрак етишмовчилиги билан боғлиқ кам летал ҳолат каби кузатилган. Даволашни бошлашдан аввал юрак етишмовчилиги мувофиқ назорат қилиниши керак. Анамнезида жиддий юрак касаллиги бўлган беморларда юрак етишмовчилигининг симптомларини ва пристань тез-тезлигини текшириш керак. Анафилактик реакциялар: Анамнезида атония ёки қатор аллергенларга жиддий анафилактик реакциялар бўлган пациентлар бета-блокаторларни қабул қилганларида, тасодифий, диагностик ёки терапевтик аллергенлар қайта касалланишига мойилроқ бўлишлари мумкин. Бундай беморлар анафилактик реакцияларни даволаш учун ишлатиладиган адреналиннинг одатдаги дозаларига реакция бермасликлари мумкин. Спонтан гипогликемияли ёки инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни олаётган диабети айниқса (асосан лабил диабет) бўлган беморлар бета-блокаторларни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Бета-блокаторлар ўткир гипогликемиянинг симптомлари ва белгиларини яширишлари мумкин.

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда ва хомила учун мумкин бўлган  хавфи синчиклаб баҳолаганидан сўнг қўллаш мумкин. Латанопрост ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтиши мумкин. Тимолол малеати препарат аёлларда оғиз орқали ва офталмологик қўлланганида кўкрак сутида аниқланган. Эмизикли болаларда препаратдан жиддий ножўя таъсирлар бўлиши мумкинлиги сабабли, эмизикли аёллар препаратни қабул қилишда эҳтиёткорлик чораларини кўришлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Ёпиқ флакон совитилган ҳолатда 2 дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Флакон фойдаланиш учун очилганидан сўнг, у 25ºС гача бўлган хона ҳароратида, 6 ҳафта давомида сақланиши мумкин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ. Алоҳида препаратнинг тизимли дозасини ошириб юборилишини даволаш симптоматик ва тутиб турувчидир.

Рецепт бўйича

2-5 мл дан тиниқ бўлмаган ЛДПE флаконда.

36 ой.