Л Тироксин Фармакрецепт билан

Таркиби:

: 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 25 мкг, 50 мкг, 100 мкг левотироксин натрий; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза моногидрати, сахароза, оғир магний карбонати, магний стеарати, повидон.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левотироксин натрий

Препаратнинг савдо номи:

Л-Тироксин-Фармак

Фармакалогик гуруҳи:

тиреоид гормонлар.

Дори шакли:

таблеткалар

сарғиш тусли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали таблеткалар.

тиреоид гормонлар.

Левотироксин ичга қабул қилингандан кейин ингичка ичакнинг юқори қисмида деярли тўлиқ сўрилади (препаратнинг қабул қилинган дозасининг 80%). Максимал концентрациясига (Тмах) тахминан 5-6 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг клиник самараси 3-5 кундан кейин намоён бўлади. Левотироксин қондаги специфик транспорт оқсили билан тез боғланади (99,97% гача). Оқсиллар билан боғланиши ковалент ҳисобланмайди ва шу сабабли, қон плазмасидаги боғланган гормон эркин гормон фракциялари билан доимо ва тез алмашиниш қобилиятига эгадир. Левотироксин оқсиллар билан юқори даражада боғланиши туфайли, организмда гемодиализда ҳам, гемоперфузияда ҳам чиқарилмайди. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 7 кунни ташкил қилади. Тиреотоксикозда бу давр 3-4 кунгача қисқаради, гипотиреозда эса – 9-10 кунгача узаяди. Левотироксиннинг юборилган умумий миқдорининг тахминан 1/3 қисми жигарда тўпланади, у қон плазмасидаги левотироксин билан тез ўзаро таъсирлашади. Тиреоид гормонлар асосан жигарда, буйракда, бош мияда ва мушакларда метаболизмга учрайди. Метаболитлари сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Левотироксин метаболизмининг умумий клиренси тахминан кунига 1,2 л плазмани ташкил қилади.

Қалқонсимон безининг хавфсиз касалликларини даволаш;Эутиреоид бўқоқни жаррохлик усулида даволагандан кейин қайталанишларини олдини олиш;Гипотиреозда ўринбосар даволаш сифатида;Қалқонсимон бези ракини супрессив даволаш;Гипертиреозда антитиреоид даволаш ўтказиш вақтида ёрдамчи препарат сифатида;Тиреоид супрессия тестини ўтказиш вақтида диагностик восита сифатида қўлланади.

Суткалик дозани лаборатор кўрсаткичлар ва касалликнинг клиник манзарасига қараб шифокор индивидуал равишда танлайди. Қалқонсимон бези гормонлари билан даволашни паст дозадан бошланади ва зарур терапевтик дозагача аста-секин (ҳар 2-4 хафтада) оширилади. Терапевтик самарага тез эришиш зарур бўлган гипотиреози бўлган янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларда тавсия этилган доза биринчи 3 ой давомида суткада тана вазнига 10 мкг/кг дан 15 мкг/кг гачани ташкил этади. Шундан сўнг клиник кўрсаткичлар ва қалқонсимон бези тиреотроп гормонининг (ТТГ) даражасига қараб дозага тузатиш киритилади. Юрак-қон томир касаллиги ва оғир давомли гипотиреози бўлган кекса ёшдаги пациентларда даволашни эҳтиёткорлик билан, паст дозалардан (суткада 12,5 мкг) бошланади, қалқонсимон бези гормонларининг даражасини мунтазам назорат қилиб, дозани самарани бир маромда ушлаб турувчи дозагача катта интерваллар билан (ҳар 2 хафтада 12,5 мкг га) оширилади. Тўлиқ ўринбосар даволашни таъминлайдиган оптимал дозадан пастроқ дозани буюриш ТТГ даражасини тўлиқ мувофиқлаштиришга олиб келмаслигини эътиборга олиш керак.

Левотироксиннинг индивидуал ўшлаштираолиниши юқори бўлган ҳолларда уни дозасини ошириб юборилишида гипертириознинг клиник симптомлари пайдо бўлиши мумкин, қачонки даволашни бошланишида препаратни дозаси тез оширилса. Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак аритмиялари (хилпилловчи аритмия, экстрасистолия), тахикардия, стенокардия, юрак уришини ҳис қилиш, қизиб кетиш ҳисси. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқусизлик, ҳавотирлик ҳисси, бош миянинг сохта ўсмаси, тремор. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: қусиш, диарея, тана вазнини камайиши. Тери ва суяк-мушак тизими томонидан: кўп терлаш, мушак кучсизлиги, тиришишлар. Умумий бузилишлар: тана ҳароратини ошиши, ҳайз циклини бузилиши. Бундай ҳолларда препаратнинг суткалик дозасини камайтириш ёки даволашни бир неча кунга тўхтатиш керак. Ножўя реакциялар бартараф этилгандан кейин даволашни давом эттириш мумкин. Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда терида ва нафас йўллари томонидан аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ҳансираш кузатилиши мумкин. Квинке шиши ривожланиши ҳақида хабар берилган.

препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;даволанганмаган буйрак усти бези етишмовчилиги, гипофизар етишмовчилик, тиреотоксикоз;ўткир миокард инфаркти, ўткир миокардит, ўткир панкардит;ҳомиладорлик даврида тиреостатиклар билан мажмуавий даволашда қўллаш мумкин эмас.

Антидиабетик воситалар: левотироксин антидиабетик препаратларнинг самарасини пасайтириши мумкин. Левотироксин билан даволашни бошида, шунингдек препаратнинг дозаси ўзгартирилганда қонда глюкозанинг даражасини тез-тез назорат қилиш тавсия этилади. Кумарин ҳосилалари: левотироксин антикоагулянт препаратларнинг таъсирини кучайтиради, бу айниқса кекса ёшдаги одамларда қон қуйилишлар, масалан орқа мия ва бош мияга қон қуйилиши ёки меъда-ичакдан қон кетиши хавфини оширади. Шунинг учун коагуляциянинг лаборатор назоратини олиб бориш керак ва зарурати бўлганида антикоагулянт воситанинг суткалик дозасини камайтириш керак. Протеаза ингибиторлари (масалан, ритонавир, индинавир, лопинавир) левотироксиннинг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин. Қалқонсимон бези гормонларининг даражасини синчковлик билан мониторингини олиб бориш керак. Зарурати бўлганида левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Фенитоин левотироксинни қон плазмаси оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариб, унинг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин, бунинг оқибатида эркин тироксин (фТ4) ва эркин триёдтиронин (фТ3) фракциялари даражаси ошади. Бошқа томондан фенитоин левотироксиннинг жигардаги метаболизмини оширади. Қалқонсимон бези гормонларининг даражасини синчковлик билан мониторингини олиб бориш тавсия этилади. Холестирамин, колестипол левотироксин натрийни сўрилишини тормозлайди. Шунинг учун левотироксин натрийни бундай препаратларни қабул қилишдан 4-5 соат олдин қабул қилиш керак. Алюминий (антацидлар, сукралфат), темир ва калций карбонати сақловчи препаратлар левотироксиннинг самарасини потенциал пасайтириши мумкин. Шунинг учун левотироксин сақловчи препаратларни алюминий, темир ёки калций карбонати сақловчи препаратларни қабул қилишдан камида 2 соат олдин қабул қилиш керак. Салицилатлар, дикумарол, юқори дозаларда (250 мг) фуросемид, клофибрат ва бошқа моддалар левотироксинни қон плазмаси оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариши мумкин, бу фТ4 фракциясини ошишига олиб келиши мумкин. Селеламер левотироксинни сўрилишини камайтириши мумкин. Шунинг учун бирга даволашнинг бошида ва охирида қалқонсимон бези функциясини кўрсаткичларининг ўзгаришларини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Тирозинкиназа ингибиторлари (масалан иматиниб, сунитиниб) левотироксиннинг самарадорлигини камайтириши мумкин. Шунинг учун бирга даволашнинг бошида ва охирида қалқонсимон бези функциясини кўрсаткичларининг ўзгаришларини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурати бўлганида левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Пропилтиоурацил, глюкокортикоидлар, бета-симпатолитиклар, амиодарон ва ёд сақловчи препаратлар Т4 ни Т3 га периферик айланишини сусайтиради. Амиодарон таркибида ёд миқдорини юқори бўлганлиги туфайли, гипертиреоз ривожланишига ҳам, гипотиреоз ривожланишига ҳам олиб келиши мумкин. Номаълум этиологияли тугунли бўқоқ бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Сертралин, хлорохин/прогуанил левотироксиннинг самарадорлигини пасайтиради ва қон зардобида ТТГ нинг лаборатор кўрсаткичларини оширади. Дори воситалари индукция қилган ферментлар (барбитуратлар, карбамазепин) левотироксиннинг жигардаги клиренсини ошириши мумкин. Эстрогенлар. Эстроген сақловчи контрацептив препаратларни қабул қилаётган аёллар, шунингдек гормон ўрнини босувчи препаратларни қабул қилаётган постклимактерик ёшдаги аёллар левотироксиннинг юқорироқ дозаларига муҳтож бўлишлари мумкин. Соя сақловчи препаратлар левотироксинни ичакда сўрилишини сусайтириши мумкин. Шунинг учун Л-Тироксин-Фармак препаратининг дозасига тузатиш киритиш керак.

Тиреоид гормонлар билан даволашни бошлашдан ёки тиреоид супрессияга тест ўтказишдан олдин юракнинг коронар касаллиги, стенокардия, артериосклероз, юқори артериал босим, гипофизар етишмовчилик, буйрак усти бези етишмовчилиги каби касалликларни борлигини инкор этиш ёки дастлаб даволаш керак. Шунингдек тиреоид гормонлар билан даволашдан олдин қалқонсимон безининг функционал автономиясини инкор этиш ёки бундай касалликларни дастлаб даволаш керак. Юракнинг коронар касаллиги, юрак етишмовчилиги, тахиаритмияси бўлган пациентларда препаратни қўллашнатижасида ривожланадиган тиреотоксикознинг ҳатто аҳамияциз кўринишларидан сақланиш керак. Бундай пациентларни тиреоид гормонлар билан даволаганда тиреоид гормонларнинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Иккиламчи тиреотоксикоз ривожланган ҳолларда ўринбосар даволашни буюришдан олдин сабабини аниқлаш керак, зарурати бўлганида буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилигини компенсациялаш учун ўринбосар даволаш курсини ўтказиш керак. Токсик аденомага шубҳа қилинганда препарат билан даволашни бошлашдан олдин ТТГ даражасини аниқлаш ёки треосцинтиграфияни ўтказиш керак. Гипотиреоз билан хасталанган постклимактерик даврдаги аёллар учун остеопороз ривожланишининг юқори хавфи бўлганида левотироксиннинг қон зардобидаги даражаси физиологик даражадан юқори бўлишидан сақланиш керак. Шунинг учун қалқонсимон бези функциясининг лаборатор кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш керак. Гипотиреози бўлган пациентларга гипертиреозни даволашда қўлланиладиган антитиреоид препаратларини буюриш мумкин эмас. Тиреоид гормонлар тана вазнини камайишига ёрдам бермайди. Физиологик дозаларни буюриш қалқонсимон бези нормал фаолият кўрсатаётган (эутиреоид ҳолат) пациентларда тана вазнини камайишига олиб келмайди. Тавсия этилган дозалар оширилганда ножўя кўринишлар юзага келиши мумкин (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг). Левотироксинни қабул қилиш бошлангандан ёки препарат ўзгартирилгандан кейин пациентнинг препаратга реакцияси ва лаборатор кўрсаткичлар маълумотларига қараб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади. Галактозани, фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилишлари ёки сахароза-изомалтоза етишмовчилиги бўлган пациентларда бу препаратни қўллаш мумкин эмас. Қандли диабети бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланилсин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида гипотиреозда буюрилган препарат билан даволашни давом эттириш керак. Ҳомиладорлик даврида препаратнинг дозасини ошириш зарурати пайдо бўлиши керак. Препарат терапевтик дозаларда қўлланганида тератогенлиги ва/ёки фетотокциклиги юзасидан маълумотлар маълумотлар мавжуд эмас. Гипертиреозни даволаш учун ҳомиладорлик даврида левотироксин ва антитиреоид воситалари билан мажмуавий даволаш буюрилмайди, чунки препаратларнинг бундай мажмуаси йўлдош тўсиғи орқали ўтаоладиган ва чақалоқда гипотиреоз ривожланишини чақириши мумкин бўлган антитиреоид препаратларнинг юқори дозаларини буюришни талаб этади. Ҳомиладорлик даврида левотироксиннинг ҳаддан ташқари юқори дозаларини қабул қилиш ҳомила ва боланинг постнатал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида тиреоид супрессияга тест ўтказиш мумкин эмас, чунки ҳомиладорлик даврида радиофаол моддаларни қўллаш мумкин эмас. Левотироксин кўкрак сутига киради, лекин тавсия этилган терапевтик дозаларда қўлланилганда кўкрак сутидаги препарат концентрациясининг даражаси чақалоқда гипертиреоз ривожланиши ёки ТТГ секрециясига сусайтирувчитаъсир этиши учун етарли эмас.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Қон зардобида Т4 ва фТ4 (эркин) даражасини ошишига нисбатан Т3 (триёдтиронин) нинг даражасини ошиши препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг ишончли индикатори бўлиб ҳисобланади. Айрим ҳолларда тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда препаратнинг индивидуал йўл қўйиладиган дозаси оширилганда тиришишлар ривожланиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши оқибатида моддалар алмашинуви кўрсаткичлари ошиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва лаборатор таҳлиллар ўтказиш керак. Тахикардия, безовталик, нерв қўзғалувчанлиги, гиперкинезия каби симптомларда бета-блокаторлар буюрилади. Доза сезиларли даражада ошириб юборилганда плазмаферез ўтказиш тавсия этилади. Кўп йиллар давомида левотироксинни суиистеъмол қилган (тавсия этилган дозани оширган) пациентларда юрак ишини бузилиши оқибатида тўсатдан ўлимнинг бир неча ҳолатлари маълум.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 5 блистердан қутида.

3 йил.