Л-Дексопт 5 мг/мл + 1 мг/мл, кўз томчилари, маҳаллий қўллаш учун офталмологик эритма, лекин инекциялар ёки перорал қўллаш учун эмас.
Эритмани бевосита кўзнинг олдинги камерасига юбориш керак эмас.
Фторхинолонларни тизимли қўллаш, хатто доза бир марта қабул қилинганидан кейин хам, ўта юқори сезувчанлик реакциясига олиб келиши мумкин.
Агар левофлоксацинга аллергик реакция намоён бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Бошқа антибактериал воситалар билан даволашдаги каби, левофлоксацинни давомли қўллаш, резистент микроорганизмларни хаддан ташқари ўсишига, замбуруғли инфекцияларни хам қўшиб, олиб келиши мумкин.
Агар инфекцияни ёмонлашиши кузатилса, ёки маълум муддат давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса қўллашни тўхтатиш ва муқобил даволашни буюриш керак.
Клиник даволаш шароитларида, пациент магнификация, масалан, тирқиш лампа ёрдами билан биомикроскопия, шунингдек, зарурати бўлганида, флуорецеин билан бўяш, ёрдамида кўрилган бўлиши лозим.
Махаллий қўллаш учун офталмологик кортикостероидларни давомли ишлатиш (яъни, клиник текширишларда ишлатилган максимал давомликдан [24 кун] кўп) кўз гипертензияси/кўриш нервини шикастланиши ва кўриш ўткирлигини пасайиши билан глаукомага, кўриш майдонининг нуқсонларига олиб келиши мумкин, шунингдек орқа субкапсуляр катаракта хосил бўлишига хам олиб келиши мумкин.
Кўз ички босимини ошиши ва/ёки катарактани шакилланиши каби кортикостероидларнинг хавфлари, мойиллиги бўлган пациентларда (масалан, қандли диабети бўлган) ошади.
Давомли қўллаш, шунингдек пациентда организм реакциясини бостирилиши хисобига иккиламчи кўз инфекциясига олиб келиши мумкин.
Кортикостероидлар организмнинг қаршилигини камайтириши ва бактериал, вирусли ёки замбуруғли инфекциялар ривожланишига ёрдам бериши ва хатто инфекциянинг клиник белгиларини ниқоблаши мумкин.
Замбуруғли инфекцияларга шох пардани доимий яраланиши бўлган пациентларда йўл қўйилади.
Замбуруғли инфекция пайдо бўлган холда, кортикостероидли даволашни тўхтатиш керак.
Маҳаллий қўллаш учун офталмологик кортикостероидлар, шох парданинг жарохатларини битишини секинлаштириши мумкин.
Шунингдек махаллий қўллаш учун НЯҚВ ни щллдаш тузалишни секинлаштириши ёки кечиктириши маълум.
Махаллий қўллаш учун НЯҚП ни махаллий қўллаш учун стероидлар билан бирга қўллаш, битишда муаммолар потенциалини ошириши мумкин.
Бундай касалликларда, шох пардани юпқалашиши хам ёки шох пардани тешилиши хам кузатилган, буни махаллий қўллаш учун кортикостероидларни узоқ муддат ишлатишда юз бериши маълум.
Бу препаратда консервант сифатида ишлатиладиган бензалконий хлориди, кератопатия – нуқтали/ёки токсик ярали кератопатиянинг сабаби бўлиши мумкин.
Бензалконий хлориди кўзларнинг таъсирланишини чақириши ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантириши мумкин.
Юмшоқ контакт линзалар билан контактдан сақланиш керак.
Кўз инфекцияси ёки яллиғланишни даволаш вақтида контакт линзаларни ишлатиш тавсия этилмайди.
Агар даволаш вақтида пациентга контакт линзаларни тақишга рухсат берилса, улар Л-Дексопт 5 мг/мл + 1 мг/мл кўз томчилари, эритма препаратини томизиш олдидан линзаларни олиб қўйишлари, ва хеч бўлмаганда, такрорий юборишгача 15 минут кутишлари кераклиги хақида маълумот олган бўлишлари керак.
Л-Дексопт 5 мг/мл + 1 мг/мл, кўз томчилари, эритма, метабисулфит натрий сақлайди: кам ўта юқори сезувчанликнинг жиддий реакциялари ва бронхоспазм чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Л-Дексопт 5 мг/мл + 1 мг/мл препаратини одамда хомиладорлик даврида ишлатиш бўйича маълумотлар, мумкин бўлган нохуш реакцияларини бахолаш учун етарли эмас.
Кортикостероидлар йўлдош орқали ўтади.
Хайвонларда тератоген самаралар кузатилган.
Шунга қарамасдан, одам организмида тератоген самаралар намоён бўлиши мумкинлигига хеч қандай исботлар йўқ.
Кортикостероидлар тизимли қўлланганидан кейин, юқорироқ дозаларда, хомилага/янги туғилган чақалоққа таъсири қайд этилган (она қорнида ривожланишни ингибирланиши, буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини бостирилиш).
Лекин бу маълумотлар хақида махаллий офталмологик ишлатишда хабар берилмаган.
Хозирги вақтда, хомиладор аёлларда левофлоксацинни ишлатиш хақидаги маълумотлар миқдори чекланган.
Ҳайвонлардаги текширишлар нохуш репродуктив токцикликни кўрсатмайди.
Одамларда маълумотлдар бўлмагани ва экспериментал маълумотлдар ўсувчи организмда фторхинолонларни қўллаш оқибатида тоғайнинг шикастланиши хавфини кўрсатиши туфайли, левофлоксацин хомиладорлик вақтида ишлатилмаслиги керак.
Маҳаллий қўллангандан кейин левофлоксацин ва дексаметазон фосфатини жуда паст тизимли таъсирига қарамасдан, Л-Дексопт 5 мг/мл – 1 мг/мл, кўз томчилари, эритма препарати, агар ҳомиладор аёл учун потенциал фойда, хомила учун потенциал хавфни оқламаса, хомиладорлик вақтида тавсия этилмайди.
Эмизиш Дексаметазон фосфати кўкрак сутига чиқарилади.
Қўллаш усули ва эришилиши мумкин бўлган тизимли даражаларини хисобга олиб, чақалоққа самаралари кутилмайди.
Эмизиш даврида левофлоксацинни қўллаш мумкин эмас.
Левофлоксацинни кўкрак сутига чиқаришили бўйича маълумотлар етарли эмас, аммо, бошқа фторхинолонлар одам кўкрак сутига чиқарилади.
Одамда экспериментал маълумотлар йўқлиги ва экспериментал маълумотлар фторхинолонларни қўллаш оқибатида ўсувчи организмда тоғайни шикастланиш хавфини кўрсатиши туфайли, ҳомиладор аёлларда эмизиш даврида левофлоксацинни қўллаш мумкин эмас.
Шундай қилиб, Л-Дексопт 5 мг/мл + 1 мг/мл, кўз томчилари, эритмасини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик даври Л-Дексопт 5 мг/мл + 1 мг/мл, кўз томчилари, эритмаси махаллий қўллаш учун препаратини одамдаги фертиллика таъсирини бахолш учун текширишлар ўтказилмаган.
Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири бўйича хеч қандай текширишлар йўқ.
Лекин хар қандай кўз томчилари, кўришни вақтинчалик бузилиши ёки кўришни бошқа бузилишлари автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига нохуш таъсир қилиши мумкин.
Агар кўришни бузилиши пайдо бўлса, пациент кўриш равшанлашгунича кутиши ва фақат кейин автотранспортни хайдаши ва/ёки механизмларни бошқаришга ўтиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.