Кюсид rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: қуритилган алюминий гидроксидига эквивалент бўлган паста кўринишидаги алюминий гидроксиди     125 мг; магний гидроксидига эквивалент бўлган паста кўринишидаги магний гидроксиди          250 мг; фаоллаштирилган диметикон                                           50 мг; натрий алгинати                                                                100 мг; ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, моностеарат сорбитан, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, гуар, суюқ сорбитол, натрий сахарини, хлороформ, қанд, натрий карбоксиметилцеллюлоза, гидрокситолуола бутилат, пропиленгликол, хинолин сариқ WС бўёвчиси, ананас эссенцияси, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Кюсид

Фармакалогик гуруҳи:

меъда-ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид восита).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

меъда-ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид восита).

Кюсид – сўрилмайдиган препарат. Дозалаш тартиби ва даволаш давомийлигига тўғри риоя қилинганда МИЙ дан деярли сўрилмайди ва электролит мувозанатни издан чиқармасдан ва алкалоз ёки метаболизмни бошқа бузилишлари хавфини туғдирмасдан давомли бир текис таъсир кўрсатади. У сийдик чиқариш тизимини таъсирламайди ва узоқ муддат қўлланганда алкалозни ва сийдик чиқариш йўлларида конкрементларни ҳосил бўлишини чақирмайди.

Кислоталиликни ошиши билан кечувчи ўткир гастрит.меъданинг ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиши);эзофагит;овқат билан боғлиқ бўлган токсикоинфекциялар;дуоденит, энтерит;диофрагмадаги қизилўнгач тешиги чурраси;метеоризм;парҳезни бузилиши, алкогол, кофе, никотинни, хаддан ташқари қабул қилиш турли дори препаратларни қабул қилгандан кейинги қоринда оғриқлар ёки дискомфорт.ностероид ялиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар қўлланганида ярали шикастланишларни олдини олиш учун Кюсидни профилактик қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Кюсид ичга қабул қилинади, қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиш лозим. Катталар учун 1–2 чой қошиқдан овқат қабул қилишдан 30 минут олдин ва ухлашдан олдин буюрилади. Самараси етарли бўлмаганида 3 чой қошиқдан қабул қилиш мумкин. Сутка давомидаги максимал дозаси 16 чой қошиқни ташкил этади. Агар Кюсид максимал дозада қабул қилинса, у ҳолда даволаш давомийлиги 14 кундан ошмаслиги керак. 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун катталарга қўлланадиган дозани 1/3 қисми, 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда– катталарга қўлланадиган дозанинг ярми қўлланади.

Кам ҳолларда (<1/10000) аллергик реакциялар (эшакеми, бронхоспазм, анафилактик реакциялар) бўлиши мумкин. Калций карбонатининг катта миқдорини (тавсия этилган дозадан кўп) қабул қилиш алколоз, гиперкалцемия, сут–ишқорий синдроми, “рикошет” феномени, қабзиятни чақириши мумкин.

Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари;Алцгеймер касаллиги;препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик;6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Кюсид тетрациклинлар, юрак гликозидлари, кетоконазол, Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир сақловчи препаратлар, ципрофлоксацин, изониазид, фенотиазин, ринитидин ва циметидин билан бирга қўлланганида эримайдиган бирикма ҳосил бўлади, бу препаратларнинг сўрилишини камайтиради.

Кюсид ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал 1–2 соатни ташкил этиши керак. Препаратни суткада 16 чой қошиқдан ортиқ дозада қабул қилиш тавсия этилмайди, ёки агар ушбу дозада қабул қилинса, даволаш курси давомийлиги 2 ҳафтадан ошмаслиги керак. Препарат узоқ муддат қабул қилинганида фосфорни овқат билан етарли миқдорда киришини таъминлаш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин. Механизмлар ва ательени бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат автотранспортни ва механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

25ºС дан паст ҳароратда, қуруқ ва қоронғи жойда сақлансин. Музлатилмасин. Зич беркитилган бутилкада сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Рецепциз

170 мл/200 мл препарат ЛДПE флаконга қадоқланган мувофиқ ёрлиқ ва биринчи очиш назорати бўлган бураладиган алюмин қопқоқ беркитилган ўлчов стакани билан таъминланган. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.