Кюравормрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: албендазол – 400 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, сахароза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, тозаланган талк, малина ароматизатори, Сунсет еллоw бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Кюраворм

Фармакалогик гуруҳи:

антигелминт восита.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар.

оч-тўқ сариқ рангли, думалоқ, ясси, плёнка билан қопланмаган чайналадиган таблеткалар.

антигелминт восита.

P02CA03

Сўрилиши Албендазол оғиз орқали қўлланганда одамларда ёмон (5% дан кам) сўрилади. Агар препарат ёғли овқат билан қабул қилинса, албендазолнинг тизимли фармакологик таъсири кучаяди, у препаратни сўрилишини тахминан 5 баробарга оширади. Тақсимланиши Албендазолнинг 400 мг ли бир марталик дозаси нонушта вақтида ичга қабул қилинганидан кейин унинг фармакологик фаол метаболити – Албендазол сулфоксиди плазмада 1,6 дан 6,0 микромол/л гача бўлган концентрацияларга эришилади. Метаболизми Албендазол жигарда тез эстенсив бирламчи метаболизмга учрайди ва, асосан, плазмада аниқланмайди. Албендазол сулфоксиди бирламчи метаболит ҳисобланиб, у тизимли тўқима инфекцияларига нисбатан фаол ҳисобланади. Чиқарилиши Албендазол сулфоксидининг плазмадан ярим чиқарилиш даври 8½ соатни ташкил қилади. Албендазол сулфоскиди ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилади ва фақат озгина қисми сийдик билан чиқарилади. Шунингдек юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганидан кейин бир неча ҳафта давомида цисталарни чиқарилиши юз бериши кўрсатилган. Алоҳида гуруҳи пациентлари Кексалар Гарчи Албендазол сулфоксидининг фармакокинетикасига пациентнинг ёшини таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган бўлсада, 26 эхинококкли кистаси бўлган пациентлардаги (79 ёшгача) маълумотлар, уларни фармакокинетикасини ёш соғлом одамларнинг фармакокинетикаси билан ўхшаш эканлигини тахмин қилади. Кистоз эхинококкоз ёки нейроцистеркоздан даволанган кекса пациентларнинг сони чегараланган, аммо кекса пациентлар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар кузатилмаган. Буйрак етишмовчилиги Буйрак фаолияти сусайган пациентларда албендазолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Жигар етишмовчилиги Жигар фаолияти сусайган пациентларда албендазолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган

Кюраворм қуйидаги ичак ва тўқима паразитларига нисбатан антигелмент ва протозойларга қарши фаолликка эга бўлган бензимидазол карбамат ҳисобланади. Ичак касалликларини ва Ларва мигранс тери синдромини даволаш учун (паст дозалар билан қисқа даволаш курси): Албендазол албендазолга сезувчан ичак гелминтлари/содда ҳайвонлар чақирган қуйидаги ҳолатларни даволаш учун қўлланилади (батафсил маълумот учун фармакодинамикаси бўлимига қаранг): – энтеробиоз; –  анкилостомоз, некатороз; – гименолепидоз; – тениоз; – стронгилоидоз; – аскаридоз; – трихоцефалез; – клонорхоз ва описторхоз (cлонорчис синенсис ва/ёки опистҳорчис виверрини); – ларва мигранс тери синдроми; – болаларда жиардиаз.

Агар уч ҳафтадан кейин пациентни соғайиши кузатилмаса, у ҳолда иккинчи даволаш курси буюрилади. Оч қолиш (оч қоринга қабул қилиш) ёки ичакни тозалаш каби махсус муолажалар талаб қилинмайди.

Ножўя реакцияларни учраш тез-тезлигини аниқлашда қуйидаги шартли тасниф қўлланилган: Жуда тез-тез                          >1/10 Тез-тез                                   > 1/100 ва < 1/10 Ba’zida                                  > 1/1000 ва < 1/100 Kam hollarda                                   > 1/10000 ва < 1/1000 Жуда кам ҳолларда              <1/10000 Ичак касалликлари ва Ларва мигранс тери синдромини даволаш учун қўлланганда (кичик дозалар билан қисқа даволаш курси): Иммун тизими томонидан Кам: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш ва эшакеми. Нерв тизими томонидан Баъзида: бош оғриғи ва бош айланиши Меъда-ичак йўллари томонидан Баъзида: меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидаги симптомлар (масалан, эпигастрия ёки қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш) ва диарея Гепатобилиар тизим томонидан Кам ҳолларда: жигар энзимлари даражасини ошиши Дерматологик реакциялар Жуда кам ҳолларда: турли генезли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми.

Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас. Албендазолни албендазолга ва анамнезида дори воситасини бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Циметидин, празиквантел ва дексаметазон препаратнинг тизимли самарадорлигига масъул бўлган Албендазолнинг фаол метаболитини плазмадаги даражасини оширади. Ритонавир, фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал албендазолнинг фаол метаболити – Албендазол сулфоксидининг плазмадаги концентрациясини камайишини потенциялаши мумкин. Бунинг клиник аҳамияти номаълум, аммо бу, айниқса тизимли гелминт касалликларини даволашда самарани пасайишига олиб келиши мумкин. бундай пациентлар назорат остида бўлишлари керак ва уларга муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб қилиниши мумкин.

Албендазолни илк ҳомиладорлик даврида қабул қилишдан сақланиш учун, туғруқ ёшидаги аёлалар ҳайз кўришдан кейин ёки ҳомиладорликка салбий тестидан кейин биринчи ҳафтада даволашни ўтказишлари керак. Албендазол билан даволанганда илгари кузатилган нейроцистицеркоз, айниқса тениоз билан юқори даражали инфекцияланган ҳудудларда намоён бўлиши мумкин. Пациентлар неврологик симпомларни, масалан, тутқаноқ хуружларини, бош мия ички босимини ошишини ва мияда паразитларни ҳалок бўлиши чақирган яллиғланиш реакциялари натижасида ўчоқ симптомларини сезишлари мумкин. Симптомлар кўпроқ даволанишдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Стероидлар ва антиконвулсантлар билан мувофиқ даволаш дарҳол бошланиши керак. Албендазол суспензияси бензой кислотасини сақлайди, у тери, кўзлар ва шиллиқ қавати учун суст таъсирловчидир. Бу янги туғилган чақалоқларда сариқлик хавфини оширади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши: Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюрилмайди (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қаранг). Албендазолни одамларда ва ҳайвонларда лактация даврида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Транспорт воситаларини ҳайдаш ва ҳаракатдаги механик қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир этувчи ножўя реакциялар кузатилмаган. Клиник бўлмаган маълумот Албендазол каламушлар ва қуёнларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген ва эмбриотоксик фаолликни намоён қилган. Албендазол ин витро ва ин виво тадқиқотлардаги гуруҳларда мутагенлик ва генотокциклик намоён қилмаган. Одам учун тавсия қилинадиган дозадан 30 марта ошадиган кундалик дозани каламуш ва сичқонларга бериб ўтказилган токцикликни узоқ тадқиқотларда патологик ўсмаларни ривожланиш тез-тезлигини ошишини кўрсатувчи маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишида кейинги даволаш клиник кўрсатмаларга ёки микрофильмлий токсикология марказларининг тавсияларига мувофиқ ўтказилиши керак.

Рецепт билан. Улашиш: 6 252 Виеwс

Таблеткалар, 400 мг дан.

3 йил.