Кюпен Юниоррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ибупрофен БФ                      100 мг; парацетамол БФ                   162.5 мг; ароматизацияланган асос    қ.с. ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний, натрий бензоати, 70% ли сорбитол эритмаси, ксантан камеди, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий хлориди, полисарбат – 80, динатрий эдетати, лимон кислотаси, натрий сахаррин, сукралоза, глицерол, Пинеаппле Сwэет ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, ибупрофен

Препаратнинг савдо номи:

Кюпен Юниор

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик-антипиретик

Дори шакли:

қандсиз перорал суспензия

тўқ сариқ рангли суспензия.

аналгетик-антипиретик

N02DE51

Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан боғланади. Ибупрофен синовиал суюқликка ўтади. Ибупрофен жигарда иккита асосий метаболитигача метаболизмга учрайди ва метаболитлар кўринишида ёки асосий конъюгатлар кўринишида буйрак орқали бирламчи чиқарилади, шунингдек ўзгармаган ибупрофен кўринишида кам миқдорда чиқарилади. Буйрак орқали чиқарилиши тез ва тўлиқдир. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади. Парацетамол меъда-ичак йўлларидан осон сўрилади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан асосан глюкуронид ва судья конъюгатлари кўринишида ва тахминан 10% глутатион конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Парацетамолнинг 5% дан камроқ қисми ўзгармаган холда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 3 соатни ташкил этади.

Иситма, турли соҳаларда жойлашган оғриқлар эмлашдан кейинги иситма, тиш оғриғи, инфекцион яллиғланиш ва суяк-мушаклардаги оғриқларни барча турлари, шу жумладан спортдаги жарохатларни енгиллаштириш учун қўлланади.

Ичга қабул қилинади. Болаларга: 1 ёшгача бўлган болаларга                         1 чой қошиқдан суткада 3-4 марта. 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга          2 чой қошиқдан суткада 3-4 марта. 5 ёшдан ошган болаларга                           4 чой қошиққача суткада 3-4 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади. Суспензияни қабул қилишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатинг.

Ўта юқори сезувчанлик, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичи ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, панкреатит, тери тошмалари, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада дискомфорт, бош айланиши ва бошқа аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Дори воситаси бекор қилингандан сўнг ножўя реакцияларнинг симптомлари (агар улар бўлса) камайиши керак. Агар симптомлари йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Таркибида ибупрофен ва парацетамол сақловчи воситалар гипотензив препаратлар, диуретиклар, циклоспоринлар, кортикостероидлар, антикоагулянтлар, хлорамфеникол ва варфарин билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ўрамидаги яроқлилик муддатини текширинг. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Парацетамол Катталарда жигарни шикастланиши парацетамолни 10 г ва ундан кўпроқ қабул қилинганида кузатилиши мумкин. Агар пациент карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин ёки жигар ферментларини индукция қиладиган бошқа препаратлар билан узоқ даволанганда ёки этанолни ҳаддан ташқари кўпроқ дозаларда қўлланганда, парацетамол 5 г ва ундан катта дозаларда қабул қилинганида жигарни шикастланишига олиб келиши мумкин. Доза ошириб юборилгандан кейин 1 соат давомида фаоллаштирилган кўмир билан даволаш ўтказиш керак. Ибупрофен. Дозани ошириб юборилиши: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада оғриқ, кам ҳолларда ич кетиши, бош оғриғи ва меъда-ичакдан қон кетишлар каби симптомларни чақириши мумкин. Даволаш симптоматик ва бир маромда тутиб турувчи бўлиши керак ва нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тутиб туриши ва юрак мониторинги ва хаёт учун муҳим функцияларни стабил даражада тутиб туришни ўз ичига олади.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун суспензия 60 мл дан ўлчов стаканчаси билан комплектда (флаконда).

3 йил.