Куросурфрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1,5 мл ли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: Фаол компонент: Алфа Порактант – 120 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув. 3,0 мл ли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: Фаол компонент: Алфа Порактант – 240 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув. 1 мл суспензиянинг таркиби: Фаол модда: Алфа Порактант – 80 мг (фосфолипидларнинг умумий миқдорини тахминан 74 мг га мувофиқ келади). Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Куросурф

Фармакалогик гуруҳи:

Респиратор тизим касалликларини даволаш учун бошқа воситалар. Ўпка сурфактантлари.

Дори шакли:

ендотрахеал юбориш учун суспензия 80 мг/мл.

Ишлаб чиқаришдаги норма: оқдан деярли оқ ранглигача бўлган суспензия. Сақлашдаги норма: оқдан сариқ ранглигача бўлган суспензия.

Респиратор тизим касалликларини даволаш учун бошқа воситалар. Ўпка сурфактантлари.

R07AA02.

Янги туғилган қуёнларда эндотрахеал юборилгандан кейин Куросурф ярим чиқарилиш даври 67 соат атрофида бўлган14С-нишонланган дипалмитоил-фосфатидилхолин кўринишида асосан ўпкада ушланиб қолган. Юборилгандан кейин 48 соатдан сўнг сурфактант липидларини фақат қолдиқларигина ўпкадан бошқа зардоб ва аъзоларда аниқланиши мумкин. Куросурфни тўғридан-тўғри мақсадли аъзога биофизик самаралар юз берадиган алвеола юзасида юборилади. Катта ва янги туғилган қуёнларда 14С-ДРРС ни (дипалмитоил-фосфатидил-холин-Куросурф) бир марта эндотрахеал юборилгандан кейин биринчи уч соатда радионишонланган компонентнинг тахминан 50% тезда чиқариб ташланади. 24 соатдан кейин, янги туғилган қуёнлардаги 20% чиқарилишига нисбатан, катта қуёнларнинг ўпкасидан радионишонланган ДРРС нинг тахминан 45%чиқарилади. Янги туғилган қуёнларда Куросурф-14С-ДРРС алвеоляр бўшлиқдан ўпканинг паренхимасига ўтади ва кейин яна алвеолага чиқарилади, айни пайтда катта қуёнларда ДРРС нинг катта қисми бу циклни ўтмайди. Ўпкадан ярим чиқарилиш даври катта қуёнларда 25 соатни ва янги туғилган қуёнларда 67 соатни ташкил қилади. 14С-ДРРС нинг алвеоляр макрофаглардаги концентрацияси янги туғилган ва катта қуёнларнинг ўпкасидаги концентрациясини ≤2% ни ташкил қилади. Янги туғилган қуёнларни зардоби, жигари, буйраклари ва миясидаги 14С-ДРРС нинг 48 соатдан кейин аниқланадиган миқдори, умумий юборилган 14С-ДРРС нинг 0,32% дан 0,52% гачани ташкил қилади. Куросурф препаратида сурфактант билан боғлиқ протеинларнинг метаболик даражаси тўғрисида маълумотлар йўқ. Одамларда Куросурфни сўрилиши, биотрансформацияси ёки чиқарилишини аниқлаш учун фармакокинетик тадқиқот ўтказилмаган. Куросурфда фосфолипидларни борлигини баҳолаш учун клиника олди тадқиқотлари ўтказилган.

Чала туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдромини (РДС) даволаш. Ҳомила пардалари ёрилгандан кейин узоқ вақт оралиғидан (3 ҳафтадан ортиқ) сўнг туғилган РДС бўлган болалар даволашга оптимал жавоб бермайди. Туғилганида тана вазни 600 г дан кам бўлган болаларда дори воситасини қўллаш тажрибаси йўқ. РДС ривожланиш хавфи ёки сурфактант танқислиги маълум бўлган гестацион ёши 24-31 ҳафталик чала туғилган болаларда профилактик қўллаш учун буюрилади.

Шошилинч терапия Тавсия қилинадиган бошланғич 100-200 мг/кг (1,25-2,5 мл/кг) дозани РДС ташхиси қўйилгандан кейин, иложи борича тезроқ бир марталик доза кўринишида юборилади. Қўшимча доза 100 мг/кг (1,25 мл/кг) 12 соатлик интервал билан юборилади; қўшимча доза шунингдек, агар РДС ни сабабчиси янги туғилган болаларда авж олмайдиган ёки оғирлашувиреспиратор ҳолат ҳисобланса (максимал умумий доза 300-400 мг/кг) ҳам қўлланади. Профилактика Бир марталик 100-200 мг/кг дозани туғилгандан кейин иложи борича тезроқ (асосан биринчи 15 минут давомида) юбориш лозим. Кейинчалик биринчи дозадан кейин ҳар 6-12 соатда 100 мг/кг юборилади, сўнгра РДС нинг доимий давом этувчи персистиция белгилари бўлган ва ўпка сунъий вельветяцияси ҳолатида бўлган болаларда (максимал умумий доза 300-400 мг/кг) юборилади.

Клиник тадқиқотларда ва постмаркетинг даврида кузатиладиган нохуш ножўя самаралар қуйидаги жадвал сифатида тизим аъзоларисинфи ва намоён бўлиш тез-тезлигига мувофиқ жамланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 ва <1/10); тез-тез эмас (≥1/1,000 дан <1/100 га); кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000); жуда кам ҳолларда (<1/10,000); нўмалум (мавжуд маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас).

Препаратнининг фаол субстанциясига ёки тўлдирувчиларига ўта юқори сезувчанлик. Специфик қарши кўрсатмалари номаълум.

Аниқланмаган.

Куросурф препарати билан даволашни бошлашдан олдин боланинг умумий ҳолатини барқарорлаштириш керак. Ацидоз, гипотензия, анемия, гипогликемия ва гипотермияни мувофиқлаштириш тавсия қилинади. Рефлюкс ҳолларида Куросурфни юборишни тўхтатиш ва зарурати бўлганида ЎСВ аппаратида чўққи инспиратор босимини эндотрахеал трубкани тозалаш учун зарур бўлган даражагача ошириш лозим. Болаларда шиллиқни тўпланиб қолиш оқибатида эндотрахеал трубкани тиқилиб қолиш ҳолларида препаратни юборилганда ёки юборгандан кейин дарҳол вельветяция сезиларди даражада ёмонлашади, бу препаратни юборишдан олдин болада ўпкада шиллиқ секрецияси бўлганида юз беради. Препаратни юборишдан олдин шиллиқни сўриб олиниши эндотрахеал трубкани тиқилиб қолиш эҳтимолини пасайтириши мумкин. Эндотрахеал трубкада обструкцияни бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолларда трубкани дарҳол алмаштириш зарур. Препарат юборилгандан кейин, ҳаёт учун хавф туғдирувчи шароитдан ташқари ҳолларда, камида 6 соат давомида трахеобронхиал секретни аспирациясини ўтказиш тавсия қилинмайди. Брадикардия, артериал гипотензия ва қонни кислород билан тўйинишини пасайиши ҳоллари пайдо бўлганда Куросурфни юборишни тўхтатиш ва ЮҚС нормаллаштириш бўйича зарурий чораларни ўтказиш керак, ундан кейин даволашни давом эттириш мумкин. Боланинг ҳолати барқарорлашгандан кейин ҳаётий муҳим фаолиятларни мониторинги зарур. Куросурфни қўллангандан кейин ўпка комплаенси (кўкрак кафасини ҳажмини ошиши) ва оксигенация тезда мувофиқлаштириш яхшиланиши мумкин, шунинг учун ЎСВ аппарати кўрсаткичларини тезда талаб қилинади. Алвеолаларда газ алмашинувини яхшиланиши артериал тармоқда кислород концентрациясини тезда ошишига олиб келиши мумкин; шунинг учун гиперокциядан сақланиш учун ютиладиган кислороднинг концентрациясини тезда мувофиқлаштириш талаб қилинади. Қонда оксигенацияни тегишли кўрсаткичларини бир маромда ушлаб туриш учун қонда даврий газ таҳлилига қўшимча РаО2 ёки кислород билан тўйинишини узоқ вақт мониторинг қилиш тавсия қилинади. Кейинги даволаниш учун бундай қурилмалар бўлган бўлимларда узоқ вақт назал позитив босимни (нCПАП)ишлатиш мумкин. Сурфактант қабул қиладиган болалар инфекцияси белгиларини борлигича синчков назорат қилинишлари керак. Инфекциянинг илк белгилари пайдо бўлганида болага антибиотиклар билан мувофиқ даволаш буюрилиши керак. Куросурф билан даволанишга қониқарсиз жавоб бўлган ҳолларда ёки ҳолатни тезда ортга қайтишида, препаратнинг кейинги дозасини қўллашдан олдин очиқ артериал йўл ёки ўпканинг пневмония каби бошқа касалликларига ўхшаш организмни етилиши асоратларига эътиборни қаратиш тавсия қилинади. Ҳомила пардаси ёрилгандан кейин узоқ вақт ўтгач (3 ҳафтадан кўп) туғилган болалар препарат билан ўринбосар даволанишни ёмон қабул қиладилар, бу эса ўпка гипоплазияси билан боғлиқ бўлиши мумкин ва экзоген сурфактантга оптимал жавоб намоён этмаслиги мумкин. Препаратни юбориш РДС оғирлигини ёки уни пайдо бўлишини пасайтириши мумкин, аммо даволаш ўлимни ва муддатдан олдинги туғруқ билан боғлиқ касалликларни тўлиқ бартараф қилишини тахмин қилиш мумкин эмас, чунки муддатдан олдин туғилган тўлиқ етук бўлмаган болалар бошқа асоратларга учраши мумкин. Куросурф қўллангандан кейин 2 дан 10 минутгача давом этадиган миянинг электрик фаоллигини транзитор депрессия ҳолатлари аниқланган. Бу фақат битта текширишда кузатилган бўлиб, унинг таъсири аниқ эмас. Препаратни туғруқ залида мос қурилмалар бўлганида профилактик мақсадда қўллашни қуйидаги тавсияларга мувофиқ ўтказиш лозим. 27 ҳафтадан кичик гестацион ёшдаги деярли ҳамма чақалоқларни профилактика (туғилгандан кейин 15 минут давомида) қилиш тавсия қилинади.26 ва <30 ҳафтадан катта гестацион ёшдаги чақалоқларда, агар туғруқ залида интубацияга зарурат бўлса ва она пренатал даврда кортикостероидларни қабул қилмаган бўлса, профилактика қилиш тавсия қилинади:Кортикостероидларни пренатал даврда қўлланганда сурфактантни фақат РДС ривожланганда қўллаш лозим. Чала туғилган чақалоқларда хавф омилларини эътиборга олган ҳолда, профилактика қилиш шунингдек қуйидаги омиллар бўлганида: онада перинатал асфикция, қандли диабетни бўлиши, болани эркак жинсида, РДС га оилавий мойилликни, кесарево кесиши операцияси, кўп ҳомилалик ҳомиладорликда ҳам профилактика тавсия этилади. Муддатдан олдин туғилишнинг қолган ҳамма ҳолларида иложи борича сурфактантни эрта ёки ҳаётий кўрсатмалар бўйича селектив қўллаш тавсия қилинади. 100-200 мг/кг дан бошқа бошланғич дозаларни самаралар тўғрисида, ҳар 12 соатда қўллашга нисбатдан тез-тез қўлланиши ёки Куросурфни РДС ташхиси қўйилгандан кейин 15 соатдан сўнг қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Куросурфни муддатдан олдин туғилган оғир гипотензияси бўлган болаларда қўлланиши текширилмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қоронғи жойда, 2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача Куросурф препаратини қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари аниқланмаган. Шунга қарамай, дозани ошириб юборилиш ҳолларида ва фақат аниқ клиник кўринишларида (нафас, вельветяция ёки оксигенация томонидан) мумкин қадар максимал суспензияни аспирациясини ўтказиш керак, бир маромда ушлаб турувчи тадбирлар, хусусан сув-электролит мувозанатини бир маромда ушлаб туриши лозим.

Рецепт бўйича

Препарат 1,5 мл дан хлорбутилли тиқин билан беркитилган, алюмин қопқоқ билан ёпилган ва пластик қопқоқ билан беркитилган рангсиз шиша флаконда. Бир флакон пенопластли футлярда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

18 ой.