КУРИОЗИНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди:

Тасир этувчи модда(ХПН):

1,027 мг рух гиалуронати (1,00 мг натрий гиалуронатга ва 0,33 мг рух хлорид аралашмасидан ташкил топган). Ёрдамчи моддалар: Калий сорбати, натрий гидроксиди, карбомерлар, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

КУРИОЗИН®

Рангсиз ёки деярли рангсиз, деярли ҳидсиз тиниқ гел. Фармакотерапевтик гуруҳи: Хуснбузар тошмаларини даволаш учун сиртга қўллаш учун бошқа воситалар. АТХ коди: Д10АХ Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Хуснбузарларни ривожланишини икки асосий этиологик омиллари (ёғ безларинининг тўқималарининг пролиферацияси ва уларни чиқарувчи йўлларининг гиперкератози) дан ташқари Пропионибаcтериум аcнес бактерияси таъсири остида ишлаб чиқариладиган биологик фаол моддалар катта аҳамиятга эгадир. Бундай ўзгаришлар шикастланган тўқималарда гиалурон кислотасининг миқдори пасайтиради; гиалурон кислотасига бўлган юқори  эҳтиёж Куриозин гелини маҳаллий қўллаш орқали коррекцияланиши мумкин. Гиалурон кислотаси – мукополисахарид туридаги табиий полимер бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг хужайралараро матриксининг муҳим элементидир. Бошқа молекулалар ва ҳужайралар билан физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ ўзаро таъсирлари гиалурон кислотасини кўпчилик биологик жараёнларнинг зарурий компоненти бўлишига олиб келади. Гиалурон кислотаси сув молекулалари билан дисперс матрикс ҳосил қилади ва терининг тонуси ва эластиклигини тутиб туришга ёрдам беради. Протеогликанларнинг бошқа молекулалари билан бир қаторда гиалурон кислотаси ҳам бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралараро моддасини барқарорлаштиради. Препарат таркибидаги рух П. аcнес нинг липазасини фаоллигини бостиради, шунингдек антибактериал таъсир кўрсатади. Гиалурон кислотаси  сув молекулалари билан дисперсион матрикс ҳосил қилади ва тўқиманинг нуқсонини тўлдиради, ҳужайралар учун табиий таянчи бўлиб хизмат қилади, гранулоцитлар ва макрофагларнинг фаоллигини оширади, фибробластларнинг пролиферациясини ва ангиогенезни кучайтиради. Рух гиалуронати натрий тузига нисбатан бактерияларнинг кўпчилик штаммларига бактериостатик таъсир кўрсатади. Фармакокинетикаси Экзоген гиалурон кислотасининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Адабиётлардаги маълумотларига кўра, соғлом кўнгиллиларда гиалурон кислотасининг зардобдаги концентрацияси 10-100 мкг/л оралиғида бўлади. Гиалурон кислотасининг қон зардобидаги концентрацияси физиологик сабабларга кўра тонгги соатларда юқори бўлади, ёш ўтиши билан, шунингдек жигар фаолиятини бузилишларида унинг концентрацияси ошиб боради. Гиалурон кислотаси қон плазмасидан тез чиқарилади, кичик молекуляр массали компонентларга парчаланиши асосан жигарда юз беради. Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври (т1/2) 2,5-5,5 минутни ташкил қилади. Гиалурон кислотаси буйраклар орқали деярли чиқарилмайди (1%). 22 соғлом кўнгиллиларнинг маълумотларини баҳолаш бўйича ­ 24 соатда 320 мкг ташкил қилади.

Оғирлиги енгил ва ўртача даражадаги бўлган хуснбузар тошмаларнинг ҳамма турларини, айниқса комедонларни ва папуло-пустулез хуснбузарларни маҳаллий даволаш учун қўлланади .

Дозалари Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Гел юпқа қават қилиб кунига икки марта суртилади. Қўллаш усули Олдиндан яхшилаб тозаланган сўнг терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб кунига икки марта суртилади. Препарат бир неча минут давомида сўрилади, шунинг учун боғлов қўйишнинг ҳожати йўқ.

“Таркиби” бўлимидаги таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва  эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

сиртга қўллаш учун гел