Купид 36рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тадалафил – 20 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза кукуни, гидроксипропилцеллюлоза, натрий лаурилсулфати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, опадрай ИИ 32К520009 сариқ, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тадалафил

Препаратнинг савдо номи:

Купид 36

Фармакалогик гуруҳи:

потенцияни мувофиқлаштириш учун қўлланадиган восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

бодомсимон шаклли, бир томонида “20” гравировкаси ва бошқа томони силлиқ бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

потенцияни мувофиқлаштириш учун қўлланадиган восита.

G04BE08.

Ичга қабул қилингандан сўнг тадалафил тез сўрилади. Максимал концентрацияга (Смах) ўртача 2 соатдан кейин эришади. Сўрилиш даражаси ва тезлиги овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. 2,5 дан 20 мг гача бўлган дозалар диапозонида “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (АУC) дозага пропорционал равишда ошади. Плазмадаги мувозанатли концентрациясига (Ссс), препарат суткада 1 марта қабул қилинганида 5 кун давомида эришади. Тадалафил организмнинг тўқималарида тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми (Вд) тахминан 63 л ни ташкил қилади. Терапевтик концентрацияларда тадалафилнинг 94% плазма оқсиллари билан боғланади. CЙП3А4 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди. Асосий метаболити метилкатехолглюкурониддир. Соғлом шахсларда ичга қабул қилинганида тадалафилнинг ўртача клиренси соатига 2,5 л ни, ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 17,5 соатни ташкил қилади. Нофаол метаболитлар кўринишида асосан аҳлат билан (тахминан 61%) ва камроқ даражада сийдик билан (тахминан 36%) чиқарилади. Айрим клиник вазиятлардаги фармакокинетикаси – енгил (креатинин клиренси (КК) минутига 51 мл дан 80 мл гача бўлган) ёки ўртача оғирликдаги ((КК) минутига 30 мл дан 50 мл гача бўлган) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда АУC соғлом шахслардагига нисбатан юқори бўлади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КК < 30 мл/мин) препаратни қўлланиши ўрганилмаган. Жигар фаолиятини енгил ёки ўртача даражада ифодаланган бузилишлари бўлган пациентларда тадалафилнинг фармакокинетикаси соғлом шахслардаги билан ўхшаш бўлади. Фақат ёшга қараб препаратнинг дозасини бошқариш асосланган ҳисобланмайди. Шундай бўлса ҳам, айрим кекса ёшдаги одамларда дори воситасига нисбатан юқори сезувчанликни инобатга олиш керак. Қандли диабет билан хасталанган беморларда дозасини мувофиқлаштириш асосланган ҳисобланмайди.

Жинсий олатни қониқарли жинсий алоқа учун етарли бўлган эрекциясига эришаолмаслик ёки сақлай олмаслик ҳусусияти билан ифодаланувчи эрекцияни бузилишида қўлланади.

Ичга буюрилади. Эркакларга препаратни 20 мг дозада тахмин қилинган жинсий фаолликдан олдин, овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш тавсия этилади. Пациентлар препаратни қабул қилгандан кейин 36 соат давомида жинсий алоқани амалга оширишга уриниб кўришлари мумкин. Тавсия қилинадиган максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил килади. Кекса эркаклар ва буйрак (КК >30 мл/мин) ҳамда жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун дозани танлаш талаб қилинмайди.

Жуда тез-тез: бош оғриғи, диспепсия. Бўлиши мумкин: белда оғриқ, миалгия, бурунни битиши, юзни қизиб кетиши. Умумий (бутун организм бўйича) ножўя таъсирлар: астения, юзни шиши, толиқиш, оғриқлар бўлиши мумкин. Юрак-қон томир тизими томонидан: стенокардия, кўкрак қафасида оғриқ, гипотензия, миокард инфаркти, ортостатик гипотензия, липиллаши, хушдан кетишлар, тахикардия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жигар фаолиятини таҳлилларида ўзгаришлар, оғизни қуриши, дисфагия, эзофагит, гастрит, ГГТПни ошиши, ични тез-тез суюқ келиши, кўнгил айниши, қорин бўшлиғининг юқори қисмида оғриқ, қусиш. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, бўйин соҳасида оғриқ. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, гипостезия, уйқусизлик, парестезиялар, уйқучанлик, бош айланиши. Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бурундан қон кетиши, фарингит. Тери қопламлари томонидан: қичишиш, тошма, терлаш. Кўриш аъзолари томонидан: кўришни ноаниқлиги, ранг ажратишни ўзгариши, конъюнктивит (шу жумладан конъюнктивани гиперемияси), кўзларда оғриқ, кўз ёши оқишини кучайиши, қовоқларни шиши. Эшитиш аъзолари томонидан: эшитишни тўсатдан пасайиши ёки йўқолиши, қулоқларни шанғиллаши, Урогенитал тизими томонидан: эрекцияни кучайиши, жинсий олатни тўсатдан эрекцияси.

тадалафилга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;таркибида ҳар қандай органик нитратларни сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш;болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас;юрак касалликлари билан хасталанган, жинсий фаоллик мумкин бўлмаган эркаклар;артериал бўлмаган олдинги ишемик оптик нейропатия (АБОИОН) оқибатида бир кўзнинг кўриш фаолияти йўқолган пациентларга, ушбу ҳуруж илгари ФДE-5 ингибиторига таъсир қилиши билан боғлиқ бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъий назар;ФДE-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни риоцигуат каби гуанилатциклаза стимуляторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки бу ҳолат симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Бошқа препаратларни тадалафилга таъсири CЙП3А4 нинг селектив ингибитори кетоконазол АУC ни 107% га оширади, рифампицин эса уни 88% га камайтиради. Махсус ўзаро таъсирлари ўрганилмаганлигига қарамай, ритонавир ва саквинавир каби протеаза ингибиторлари, шунингдек эритромицин ва итраконазол каби CЙП3А4 ингибиторлари тадалафилнинг фаоллигини оширади деб тахмин қилиш мумкин. Антацид (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) ва тадалафил бир вақтда қабул қилинганида, тадалафилнинг АУC кўрсаткичини ўзгаришисиз, унинг сўрилиш тезлигини камайтиради. Н2-гистамин рецепторларининг блокатори низатидинни қабул қилиш натижасида меъда ширасининг рН кўрсатгичини ошиши, тадалафилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Тадалафилни бошқа препаратларига таъсири Тадалафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Бу нитратлар ва тадалафилни азот оксиди ва цГМФ метаболизмига аддитив таъсири натижасида юз беради. Шунинг учун нитратларни қўллаш вақтида препаратни буюриш мумкин эмас. Тадалафил, метаболизми цитохром Р450 изоферментлари иштирокида юз берадиган препаратларнинг клиренсига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Варфариннинг протромбин вақтига нисбатан таъсирига таъсир қилмайди ва ацетилсалицил кислотасининг таъсири фонидаги қон кетиши давомийлигини узайтирмайди. Тадалафилни антигипертензив препаратлар, шу жумладан калций каналларининг блокаторлари (амлодипин), ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари (эналаприл), бета-адреноблокаторлар (метопролол), алфа-адреноблокаторлар, тиазид диуретиклар (бендофлюазид), ангиотензин ИИ рецепторларининг блокаторлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кўрсатмайди. Препаратни антигипертензив препаратлар билан бирга ёки уларсиз қабул қилган пациентларда ножўя кўринишлари бўйича фарқлар аниқланмаган. Препарат бир марта қабул қилинганида этанолнинг қондаги концентрациясига, этанолни когнитив фаолиятга таъсири ва артериал босимга (АБ) таъсири аниқланмаган. Бундан ташқари, тадалафил этанол билан бирга қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан кейин унинг қондаги концентрациясини ўзгариши кузатилмаган. Тадалафил теофиллиннинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига клиник жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатмайди. Риоцигулат Клиника олди тадқиқотлари, ФДE-5 ингибиторлари ва риоцигулат бирга қўлланганида қўшимча гипотензив таъсир қилишини кўрсатди. Клиник тадқиқотларда риоцигулат ФДE-5 ингибиторларининг гипотензив таъсирини ошириш учун буюрилган.

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК <30 мл/мин) ва оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни ўта эҳтиёткорлик билан ва жуда зарур бўлган ҳолларда қўллаш керак. Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 31 мл дан 50 мл гача) бўлган пациентларни препарат билан даволаш фонида енгил даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 51 мл дан 80 мл гача) бўлган пациентлар ёки соғлом кўнгиллиларга нисбатан белда оғриқ кўпроқ аниқланган. КК < 50 мл/мин бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Жинсий фаоллик юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар учун потенциал хавфга эга. Шунинг учун эректил дисфункцияни, шу жумладан препаратни қўллаш билан даволашни юракнинг, жинсий фаоллик тавсия қилинмайдиган, касалликлари бўлган эркакларда ўтказиш мумкин эмас. Юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда жинсий фаоллик кузатилганида қуйидаги асоратлар ривожланишини потенциал ҳавфини ҳисобга олиш лозим: охирги 90 кун давомида миокард инфаркти;ностабил стенокардия ёки жинсий алоқа вақтида пайдо бўладиган стенокардия;охирги 6 ой давомида ривожланган сурункали юрак етишмовчилиги (НЙҲА таснифи бўйича ИИ ва ундан юқори функционал синф);юрак ритмини назорат қилиб бўлмайдиган бузилишлари;артериал гипотензия (АБ 90/50 мм сим. уст. камроқ) ёки назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия;охирги 6 ой давомида ўтказилган импульс. Препаратни приапизмга мойиллиги бўлган пациентларда (масалан, ўроқ-ҳужайрали анемияда, кўп сонли миелома ёки лейкемияда) ёки жинсий олатнинг анатомик деформацияси (масалан, ангуляцияда, каверноз фиброзда ёки Пейрон касаллигида) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Пациентда 4 соат ва ундан кўп давом этган эрекция ҳолатлари кузатилаганида дарҳол шифокорга мурожат қилиши керак. Приапизмни ўз вақтида даволамаслик жинсий олат тўқимасини шикастланишига олиб келади, бунинг натижасида потенцияни узоқ муддатли йўқолиши юз бериши мумкин. Препаратни эректил дисфункцияни даволашни бошқа турлари билан мажмуавий қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шунинг учун бундай мажмуаларни қўллаш тавсия қилинмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири – махсус тавсиялар йўқ. Бир ёки ҳар иккала кўзда кўриш фаолияти тўсатдан йўқолганида, шифокорлар барча ФДE-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш кераклигини беморларга маслаҳат бериш керак. Эшитиш фаолияти тўсатдан пасайганида ёки йўқолганида, шифокорлар ФДE-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклигини беморларга маслаҳат бериш керак. Шифокорлар тадалафил алфа-блокаторлар ва антигипертензив препаратларнинг ҳусусиятини кучайтириши ва артериал босимни пасайтириши мумкинлигини пациентлар билан муҳокама қилишлари керак. Шифокорлар, алкоголнинг (масалан, 5 бирлик ёки юқори) аҳамиятли миқдорини тадалафил билан бирга қабул қилиш ортостатик белгилар ва симптомларни ошириши, шу билан бирга юрак қисқаришлари сонини ошириши, турган ҳолатда артериал босимни пасайтириши, бош айланиши ва бош оғриғини чақириши мумкинлиги ҳақида маълумот беришлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Соғлом кўнгиллиларга суткада 500 мг дан бир марта ва эректил дисфункцияси бўлган пациентларга суткада 100 мг гача бўлган дозада кўп марта қўлланганида ножўя самаралари препаратни кичик дозаларда қўлланганидек бўлган. Даволаш: стандарт симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 20 мг. 1 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.