Ксилометазолин Асп rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди.- 0,5 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати – 2 мг, дигидрофосфат дигидрати – 2 мг; натрия хлориди – 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ксилометазолин-Асп

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

назал спрей.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R01AA07

Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида препарат деярли сўрилмайди, шунинг учун плазмада унинг концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

Ўткир ринит (шу жумладан, ўткир респиратор касалликлар фонидаги ва аллергик ринит), поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отитда (бурун-халқум шишини камайтириш учун) қўлланади. Бурун бўшлиғидаги диагностик муолажалар учун беморни тайёрлаш учун қўлланади.

Интраназал буюрилади. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта буюрилади; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% ли эритма: хар бир бурун йўлига 1 томчидан (пуркашдан) буюрилади (зарурати бўлганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препарат кўпи билан 7 кун қўлланилади, кейинчалик шифокор кўрсатмасига бўйича.

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганида – бурун ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; бурун шиллик қаватини шиши. Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак урушини ҳис қилиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда).

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда қўлланиши тизимли таъсирни кучайтириши мумкин.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас, масалан сурункали ринитда. Хомиладорлик ва лактация Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она учун фойда ва хомила ва болага бўлган хавф нисбати синчиклаб бахолангандан кейин, эхтиёткорлик билан, тавсия этилган дозани оширишга йўл қшймасдан қўллаш керак. Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошкариш кобилияти таъсири Тавсия қилинганидан юқори дозаларда қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфлифаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, бу эхтиёткорликка риоя қилишни талаб этади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Назал томчилар 0,05% ва 0,1%. 10 мл, 20 мл дан тюбик томчилагичларда. Назал спрей 0,05% ва 0,1%. 15 мл дан препарат кўп дозали пуркагич учлик билан таъминланган ва химоя қалпоқчалари тюбикларда.

2 йил.