Ксилазол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйиагиларни сақлайди: фаол моддалар: 0,5 мг ксилометазолин гидрохлориди, 50 мг декспантенол; ёрдамчи моддалар: динатрий гидрофосфат гептагидрати, натрий дигидрофосфат моногидрати, бензалконий хлориди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин. декспантенол

Препаратнинг савдо номи:

Ксилазол

Фармакалогик гуруҳи:

Бурун бўшлиғи касалликларида маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган шишга қарши ва бошқа препаратлар. Ксилометазолин бошқа воситалар билан мажмуада.

Дори шакли:

назал спрей.

тиниқ рангсиз эритма.

Бурун бўшлиғи касалликларида маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган шишга қарши ва бошқа препаратлар. Ксилометазолин бошқа воситалар билан мажмуада.

R01AV06

Ринит кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда, ўткир аллергик ринит, вазомотор ринит, синуситлар, ўткир ўрта қулоқ отитида (бурун ҳалқумнинг шиллиқ қавати шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида), риноскопияни енгиллаштириш учун, бурун бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик аралалашувларидан кейин бурун орқали бузилган нафас олишни тиклаш учун қўлланади.

Интраназал қўллаш учун мўлжалланган

Ножўя самараларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – вақтинчалик енгил таъсирланиш (бурун шиллиқ қаватини ачишиши ёки қуриши), препаратнинг самараси пасайганида шиллиқ қавати шишини кучайиши (реактив гиперемия), бурундан қон кетиши. Нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – бош оғриғи, безовталик, уйқусизлик, толиқиш (уйқучанлик). Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юрак уришини ҳис этиш, юрак ритмини тезлашиши ва артериал босимни ошиши; жуда кам ҳолларда – аритмия. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: жуда кам ҳолларда – тиришишлар (айниқса болаларда). Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери ва шиллиқ қаватларни қичишиш, шиши ва тошма). Тез-тез ва/ёки узоқ муддат қўлланганида – бурун ҳалқумнинг шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки шиши, ачишиш, санчиш, аксириш, гиперсекреция, аллергик реакциялар, буруннинг шиллиқ қавати шиши, қусиш, бош оғриғи, қуруқ ринит, юрак уришини ҳис этиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши, депрессия (юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида) бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;қуруқ ринит;бош мия пардаларида ўтказилган жарроҳлик аралашуви (анамнезида);2 ёшгача бўлган болалар (болалар учун назал спрей);6 ёшгача бўлган болаларга (назал спрей) қўллаш мумкин эмас.

Препаратни МАО ингибиторлари, транилципромин ёки трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўллаш ушбу препаратларни юрак-қон томир тизимига таъсир қилиши оқибатида артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланади: МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, ёки артериал босимни ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари қабул қилинганида;кўз ички босими ошганида, айниқса ёпиқ бурчакли глаукомада;юрак-қон томир тизимини оғир даражадаги бузилишларида (масалан, коронар касалликлар, артериал гипертензия, тахикардия);феохромоцитомада;моддалар алмашинувини бузилишларида (масалан, гипертиреоз, диабет);порфирияда;простата бези гиперплазиясида. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик даврида Ксилазол препаратини қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу пациентлар гуруҳида ксилометазолинни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Ксилометазоллинни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум, шунинг учун лактация даврида Ксилазол препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши Ксилазол, болалар учун назал спрей, 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Ксилазол, назал спрей, 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Узоқ муддат қўлланганида ёки юқори дозаларда қўлланганида Ксилазолнинг тизимли самаралари, шу жумладан юрак-қон томир ва марказий нерв тизимларига таъсирини истисно қилиш мумкин эмас. Бундай ҳолатларда автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилияти бузилган бўлиши мумкин, шунинг учун потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш ёки бажаришдан сақланиши керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препарат 12 ҳафта давомида ишлатилсин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида ёки бехосдан перорал қабул қилинганида қуйидаги симптомлар: қорачиқларни торайиши (миоз), қорачиқларни кенгайиши (мидриаз), кўнгил айниши, қусиш, цианоз, иситма, тиришишлар, тахикардия, юрак ритмини бузилиши, қон-томирлар етишмовчилиги, юрак уришини тўхташи, гипертензия, ўпка шиши, нафас фаолиятини бузилиши, галлюцинациялар ривожланиши мумкин. Пациентларда шунингдек марказий нерв тизимининг, уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, шок, нафас фаолиятини тўхташи ва кома билан кечувчи сусайиш симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, меъдани ювиш, ўпкаларни кислород билан вельветяциясини ўтказиш бажарилади. Артериал босимни пасайтириш учун 5 мг фентоламин 0,9% ли натрий хлориди эритмасида эритилиб вена ичига секин юборилади ёки 100 мг фентоламин перорал қабул қилинади. Қон-томирларни торайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Зарурат бўлганида иситмани туширувчи ва тиришишга қарши воситалар қўлланади.

Рецепциз берилади

Назал спрей 10 мл дан пуркагич учлиги ва ҳимоя қалпоқчаси ўрнатилган сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.