Креазим 10000, Креазим 20000рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

таъсир этувчи модда: панкреатин

Препаратнинг савдо номи:

Креазим 10000, Креазим 20000

Фармакалогик гуруҳи:

Овқат ҳазм бўлишига ёрдам берувчи, шунингдек фермент воситалар. Фермент препаратлар.

Дори шакли:

ичакда эрувчи қаттиқ капсулалар.

сарғиш-жигарранг рангли гранулалар сақловчи сариқ рангли цилиндр шаклидаги қаттиқ желатин капсулалар (Креазим 10000), ёки сарғиш-жигарранг рангли гранулалар сақловчи қизил рангли тиниқ бўлмаган корпусли ва қора рангли тиниқ бўлмаган қопқоқли қаттиқ желатин капсулалар (Креазим 20000).

Овқат ҳазм бўлишига ёрдам берувчи, шунингдек фермент воситалар. Фермент препаратлар.

Классик фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. Меъда ости бези ферментларини сақловчи препаратлар ўзининг самарасини намоён этиши учун сўрилиши талаб қилинмайди. Аксинча, кўрсатилган препаратларнинг тўлиқ терапевтик фаоллиги меъда­ичак йўллари оралиғида амалга ошади. Бундан ташқари, ўзининг кимёвий тузилиши бўйича улар оқсиллар ҳисобланади, ва шу боисдан, меъда­ичак йўлларидан ўтганида улар то пептидлар ва аминокислоталар шаклида сўрилмагунигача протеолитик парчаланишга учрайди. Гранулалар рН 5,5 дан паст бўлган меъда муҳитида барқарордир. Меъда ширасининг иштирокида 45 минут давомида чидамлидир. рН = 6 бўлганида ферментатив фаолликни ажралиб чиқиши 1 соат давомида 75-100% ни ташкил қилади, рН = 6,8 бўлганида 30 минут давомида 100% , рН = 8 бўлганида 15 минут ичида тўлиқ ажралиб чиқади.

Қуйидаги ҳолларда меъда ости безининг экзокрин фаолиятини етишмовчилигини даволаш учун ўринбосар терапияда қўлланилади: сурункали панкреатит,панкреатектомия,меъда ости безининг раки,панкреатик ёки умумий ўт йўлининг (масалан, ўсма оқибатидаги) обструкцияси,Швахман-Даймонд синдроми,меъда ости безининг экзокрин фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи бошқа касалликлар.

Ичга, капсулаларни чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш керак. Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилик даражаси ва парҳезнинг таркибига қараб, шахсий равишда танланади. Агар бир марталик доза бир капсуладан ортиқ бўлса, овқат қабул қилишни бошида капсулаларнинг умумий миқдорини ярмини ёки учдан бир қисмини, қолган қисмини эса – овқат вақтида қабул қилиш тавсия этилади. Ютиш қийин бўлганида капсулалар эҳтиёткорлик билан очилади, гранулалар эса чайнашни талаб этмайдиган суюқ овқатга қўшилади ёки суюқлик билан ичилади. Тайёрланган аралашмани сақлаб бўлмайди. Даволашнинг бошида препарат овқатни асосий қабул қилиниши билан 10000-20000 ТБ липазадан буюрилади. Стеатореяни камайтириш ва пациентнинг оптимал ҳолатини тутиб туриш учун дозани ошириш мумкин: овқатни асосий қабули қилиниши билан қабул қилинадиган доза 20000-70000 ТБ липазани ташкил қилади, енгил тамадди қилиш вақтида – 5000-20000 ТБ липазани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар туфайли, овқат ҳазм бўлиши жараёнларини бузилишида) бир неча ойгача ва хатто бир неча йилгача (доимий ўринбосар даволашнинг заруратида) ўзгариб туриши мумкин. Айниқса кучли суюқлик йўқотилишида мунтазам етарли миқдорлаги суюқлик қабул қилинишини таъминлаш керак. Суюқликни ноадекват қабул қилиниши қабзиятни кучайишига олиб келиши мумкин.

Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари 1% дан кам ҳолларда кузатилади. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, кўнгил айнаши. Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тери кўринишлари.

Ўта юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайишида қўллаш мумкин эмас.

Панкреатин темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганида охиргисини сўрилиши сусайиши мумкин. Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири ёки ўзаро таъсирнинг бошқа турлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги етарли ўрганилмаган. Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида қўллаш, агар она учун даволашдан кутилаётган самара ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина мумкин.

Ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги етарли ўрганилмаган. Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида қўллаш, агар она учун даволашдан кутилаётган самара ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина мумкин.

25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамда сақлансин.

Симптомлари: гиперурикозурия, гиперурикемия кузатилиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш керак.

Шифокор рецептисиз

10 капсуладан блистерда. 2 блистердан картон қутига жойланган.

2 йил.