Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 250 мг никетамид; ёрдамчи модда: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
никетамид (никетҳамиде)
Препаратнинг савдо номи:
Кордиамин-Здорове
Фармакалогик гуруҳи:
аналептик.
Дори шакли:
инекция учун эритма.
тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган, ўзига хос ҳидли эритма.
аналептик.
R07AB02
Препарат юбориш йўлидан қатъий назар яхши сўрилади.
Фаол бўлмаган метаболитларининг хосил бўлиши билан жигарда тез метаболизмга учрайди.
Буйрак орқали тез чиқарилади.
Коллапс ва асфикция (шу жумладан янги туғилган чақалоқлар асфикцияси);жарроҳлик аралашувлари ва операциядан кейинги даврдаги шок ҳолатлари;қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишлари;инфекцион касалликларда ва тузалиш даврида нафасни сусайиши ва томирлар тонусини пасайиши;уйқу воситалари ва аналгетик воситалар (мажмуавий даволаш таркибида) билан заҳарланишда қўлланади.
Препарат тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилади.
Бир марталик ва суткалик дозаси, юбориш частотаси пациентнинг ёши ва кўрсатмаларга қараб, шифокор томонидан шахсий белгиланади.
Вена ичига юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 10 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади; 1-3 минут давомида юборилади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 1-2 мл дан суткада 1-3 марта буюрилади.
Катталар учун тери остига юбориладиган энг юқори дозалари: бир марталик – 2 мл, суткалик – 6 мл.
Заҳарланишларда катталар учун тери остига ва вена ичига юбориладиган энг юқори бир марталик дозаси – 5 мл.
Болаларга тери остига ёшига қараб қуйидаги бир марталик дозаларда буюрилади: 1 ёшгача – 0,1 мл; 1-4 ёш – 0,15-0,25 мл; 5-6 ёш – 0,3 мл; 7-9 ёш – 0,5 мл; 10-14 ёш – 0,75 мл; суткада 1-3 марта юборилади.
Нерв тизими томонидан: безовталик, кучли таъсирчанлик, хавотирлик.
Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш.
Юрак-томир тизими томонидан: аритмия, артериал гипертензия, тахикардия.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушак тортишишлари (оғизнинг айланма мушакларидан бошланади), тремор, мушаклар ригидлиги.
Дерматологик бузилишлар: юзни қизариши ёки шиши, терини қичишиши ва/ёки қипиқланиши.
Умумий бузилишлар: гипертермия, кучли терлаш.
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эшакеми, ангионевротик шиш, тарқоқ папулез тошмалар.
Юборилган жойдаги реакциялар: юборилган жойда оғриқ ва инфилтрация кузатилиши мумкин.
Никетамидга юқори сезувчанлик, тиришишларга мойиллик, тутқаноқ, анамнезидаги тутқаноқ хуружлари, порфирия, болалардаги гипертермия, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Никетамиднинг аналептик таъсири ПАСК, салюзид, фенотиазин ҳосилалари (аминазин ва бошқалар) таъсирида камаяди.
Аминазин ва резерпин никетамиднинг тиришишларни чақирувчи таъсирини кучайтириши мумкин.
Никетамиднинг прессор самараси МАО ингибиторлари таъсирида ошади.
Никетамид фтивазиднинг ўзлаштираолмасликни ривожланишга ёрдам беради.
Психостимуляторлар ва антидепрессантларнинг самараларни кучайтиради.
Наркотик аналгетиклар, уйқу воситалари, антисептик, тиришишга қарши воситалар, анксиолитикларнинг таъсирини пасайтиради.
Чуқур наркоз фонида кордиамин таъсир қилмайди.
Номутаносиблик.
Препарат кислоталар ва ишқорлар билан фаолсизлантирилади.
Фақат тавсия қилинган эритувчи ишлатилсин.
Бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин.
Препарат фақат шифохона шароитида шифокор назорати остида қўлланади.
Вена ичига юборилганида қисқа муддат таъсир қилади.
Препаратни тери остига ва мушак ичига юбориладиган инекциялари оғриқли бўлганлиги сабабли, оғриқни камайтириш учун инекция қилинадиган жойга олдиндан новокаин (катталарга -1 мл 0,5% эритма, болаларга – ёшга мос дозаларда) юборилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даврида препаратни қўллашнинг зарурати бўлган холда эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар.
Педиатрия амалиётида препаратни ёшга боғлиқ дозаларда қўллашга рухсат этилган.
Гипертермияда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирини кучайиши; препарат катта дозаларда ёйилган тонико-клоник тиршишлар, онг ва нафасни бузилиши, тиришиш вақтида апноэ чақириши мумкин; ўлим билан тугаши ҳам истисно қилинмайди.
Даволаш: тиришишга қарши воситаларни қўллаш, жадаллаштирган диурез; зарурати бўлганида сунъий нафас.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма 250 мг/мл 2 мл дан ампулаларда №5х2, №10 блистерда коробкада; №10 коробкада.