Кордарон/Сордаронерецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

(3 мл) 1 ампулада қуйидагиларни сақланади: фаол модда: амиодарон гидрохлориди150 мгёрдамчи моддалар: бензил спирти (Е1519)60 мгполисорбат 80 (Е433)300 мгинекция учун сув3,0 мл гача

Тасир этувчи модда(ХПН):

амиодарон/амиодароне

Препаратнинг савдо номи:

Кордарон/Сордароне

Фармакалогик гуруҳи:

ИИИ синф антиаритмик препарат.

Дори шакли:

еритма, вена ичига юбориш учун

суспендирланган заррачаларни деярли сақламайдиган тиниқ оч сариқ рангли суюқлик

ИИИ синф антиаритмик препарат.

S01BD01

Кордароннинг қондаги миқдори вена ичига юборилгандан кейин жуда тез пасаяди, тўқималардаги миқдорининг ортиши эса рецептор ўринлари миқдорига боғлиқ. Максимал фаоллиги 15инчи дақиқага келиб намоён бўлади. Таъсир қилиш муддати – 4 соат.

Юрак ритмининг оғир бузилишлари ҳолатлар, перорал қўллаш имконияти йўқ бўлганида, ҳусусан: тезлашган қоринчалар ритми пайтидаги бўлмачалар ритмини бузилиши;Волф-Паркинсон-Уайт синдроми билан боғлик тахикардия.документлаштирилган симптоматик, ҳаёт учун хавфли, меҳнатга лаёқацизликка олиб келувчи қоринчалар ритмини бузилиши. Рефрактер қоринчалар фибрилляцияси сабабчи бўлган юрак тўхташидаги юрак-ўпка реанимацияси.

Амиодарон марказий венага юборилади, фақат юрак тўҳташидаги юрак-ўпка реанимациясидагина марказий венага юбориш имконит бўлмаган ҳолатда переферик венага юборилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Перорал препаратлар қўлланиш имкониятисиз оғир аритмия, рефрактер қоринчалар фибрилляцияси сабабчи бўлган юрак тўхташидаги юрак-ўпка реанимациясидан ташқари. Марказий вена ичи инфузияси Бошланғич дозаси: Ўртача 5мг/кг дозани 250 мл глюкоза эритмасида иложи борича инфузомат ёрдамида вена ичига 20 минутдан 2 соатгача бўлган муддатда юборилади, муолажани 24 соат ичида 2-3 марта қайтарса бўлади. Препарат таъсири давомийлигининг қисқалиги туфайли юборишни давом эттириш талаб қилинади. Ушлаб турувчи: 10-20 мг/кг (ўртача 600-800 мг дан 1200 мг гача) 24 соат ичида 250 мл глюкоза эритмасида,  бир неча кун мобайнида. Инфузия юборишни биринчи куниданоқ оғиз орқали юборишга секин-аста ўтказиш керак (суткасига 3 таблеткадан), кейинчалик дозаси суткасига 4-5 таблеткагача оширилиши мумкин. Электрик дефибрилляцияга рефрактер қоринчалар фибрилляцияси сабабчи бўлган юрак тўхташидаги юрак-ўпка реанимацияси даврида переферик венага юбориладиган инфузия Қўлланиш усули ва вазиятни ҳисобга олган ҳолда препарат  марказий веноз катетер орқали юбориш тавсия этилади, агар имконият бўлса; акс ҳолда препарат энг йирик переферик венага юборилиши мумкин. – Бошланғич вена ичига юбориладиган доза 300 мг (ёки 5 мг/кг), 20 мл 5% глюкоза эритмаси билан суюлтирилганидан кейин оқимли равишда юборилади. – Агар фибрилляция тўхтамаса, бу ҳолда қўшимча вена ичига 150 мг (ёки 2,5 мг/кг) юборилади. – Бошқа препаратлар билан бирга битта шприцда юбориш мумкин эмас!

Ножўя таъсирлари аъзолар ва тизимлар бўйича, шунингдек намоён бўлишининг тез-тезлигига қараб қуйидагича таснифланган: Жуда тарқалганлар (≥ 10%); тарқалганлар (≥ 1%, ≤10%); тарқалмаганлар (≥ 0,1%, ≤1%); кам (≥ 0,01%, ≤0,1%); жуда кам (<0,01%).

Бу препаратни қуйидаги вазиятларда қўллаш мумкин эмас: Сийрак юрак ритми, синоатриал блокада, юрак ритмини сунъий юргизувчиси билан ҳолатни тўғрилаш ҳолларидан ташқари.Синус тугунининг кучсизлиги синдроми, ритмни сунъий юргизувчиси билан ҳолатни тўғирлаш ҳолларидан ташқари (синус тугунини тўхташи хавфи).Ўтказувчанликнинг оғир бузилишлари (шу жумладан, би ва трифасцикуляр блокадалар)Гипертериоз, амиодаронни ҳолатни ёмонлаштириши мумкинлиги туфайли.Ёдга ёки амиодаронга, ёки ёрдамчи моддалардан бирига маълум бўлган аллергия.КоллапсОғир гипотензия3 ёшгача бўлган болалар, таркибида бензил спирт сақлагани туфайлиҲомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликлари.Эмизиш.“Пируэт” тури тахикардияни чиқариш қобилиятига эга бўлган препаратлар билан қўшиш.И синф антиаритмик препаратлар (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид).ИИИ синф антиаритмик препаратлари (соталол, дофетилид, ибутилид).Султоприд.Бепридил, цисаприд, дифаманил, вена ичига эритромицин, мизоластин, моксифлоксацин, вена ичига винкамицин, спирамицин каби бошқа препаратлар. (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирининг бошқа турлари”га қаранг). Бу қўллаш учун мумкин бўлмаган ҳолатлар рефрактер қоринчалар фибрилляцияси сабабчи бўлган юрак тўхташидаги юрак-ўпка реанимациясига тегишли эмас.

“Пируэт” тури тахикардиясининг чақириш қобилиятига эга бўлган препаратлар. Бу оғир аритмия антиаритмик препаратлар каби, шунингдек бошқа синфларга кирувчи қатор дори воситалари томонидан чақириши мумкин. Гипокалиемия, брадикардия ёки туғма ёки ортирилган ҚТ интервалини узайиши замин тайёрловчи омиллардир. “Пируэт” тури тахикардияни чақириш қобилиятига бўлган дори воситалари, авваламбор И ва ИИИ синф антиаритмик препаратлар ва айрим нейролептиклардир.

Қўлланиш усулига боғлиқ Марказий вена ичи инфузияси Амиодарон инекция учун эритмасини марказий венага юбориш керак, переферик венага юбориш юзаки флебит чақириши мумкинлиги туфайли. Амиодарон инекция учун эритмасини тайёр суюлтирилган ҳолда секин инфузия сифатида юборилади. Концентрацияси суюлтирилмаган инекциянинг энг секин юборилиши ҳам гипотензияга олиб келиб, юрак етишмовчилигини кучайтириши ва оғир ўпка етишмовчилигига олиб келиши мумкин (“Ножуя таъсири” бўлимига қаранг). Қоринчалар рефрактер фибрилляцияси сабабчи бўлган юрак тўхташи пайтидаги юрак-ўпка реанимацияси вақтида переферик вена ичига юбориш – Одатда переферик вена орқали юбориш тавсия этилмайди, гемодинамик хавф ривожланиши туфайли (оғир гипотензия, томир етишмовчилиги); имкон қадар марказий венага юборишдан фойдаланиш керак. – Агарда марказий веноз катетер бор бўлса, униишлатиш тавсия этилади, акс ҳолда препаратни максимал қон оқимли энг йирик переферик венага юборилади. – Беморни иложи борича тезроқ артериал босим ва ЭКГ назорати учун интенсив терапия бўлимига ётқизиш керак. – Бошқа препаратлар билан бирга битта шприцда аралаштирмаслик керак. – Гемодинамик адекват юрак фаолияти тикланишидан сўнг амиодарон билан даволаш давом эттирилиши тавсия этилса, марказий вена ичига артериал босим ва ЭКГ нинг доимий назорати остида препаратни секин инфузия сифатида юборилади. Амиодарон билан боғлиқ Юрак қон–томир тизими томонидан – Юрак ритми бузилишининг қўшимча янги тури пайдо бўлиши ёки мавжуд юрак ритми бузилишининг зўррайиши тўғрисида маълумот берилган (“Ножуя таъсири” бўлимига қаранг). – Амиодароннинг аритмоген эффекти аҳамиятли даражада кўпчилик антиаритмик препаратларга нисбатан  камроқдир ва бу эффект кўпинча баъзи дори воситалари билан бўлган мажмуаларда ёки электролит баланси бузилишларида  намоён бўлади (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирининг бошқа турлари”га қаранг). Ўпка тизими томонидан Амиодароннинг инекцион шакли қўлланилганда интерстициал пневмопатиялар(пулмонитлар) учраш ҳолатлари қайд этилган. Алоҳида ёки умумий аҳволнинг оғирлашуви билан кечадиган диспноэ ёки қуруқ йўтал, интерстициал пневмопатия кўринишидаги ўпка заҳарланишидан далолат беради ва бундай ҳолат рентгенологик назоратни талаб қилади (“Ножуя таъсири” бўлимига қаранг). Бундан ташқари,  жарроҳлик муолажасидан кейинги даврда  амиодарон қабул қилган айрим беморларда ўткир респиратор дистресс-синдром ҳолатлари қайд этилган. Шу туфайли, бундай беморларни ўпка суъний вельветяцияси ўтказилаётган вақтда қаттиқ назорат қилиш зарур. Гепатобилиар тизими томонидан таъсирлари Амиодарон инекцион шакли билан даволанишнинг биринчи суткалари давомида баъзида ўлим ҳолатларига олиб келувчи оғир гепатоцеллюляр етишмовчилик ривожланиши мумкин. Шу сабабли аввал даволаниш бошида  жигар фаолиятини доимий назорат қилиш, кейинчалик эса амиодарон билан даволаш вақтида доимий текшириш тавсия этилади (“Ножуя таъсири” бўлимига қаранг).

Ҳайвонлардаги тажрибаларда препаратнинг тератоген таъсири аниқланмаган. Ҳайвонларда тератоген самараси бўлмаганида одамларда ривожланиш нуқсонларини кутмаслик керак. Ҳақиқатда хозирги вақтда одамларда ривожланиш нуқсонларини чақириш қобилиятига эга бўлагн моддалар, икки тур ҳайвонлардаги яхши назоратли синовлар давомида тератогенлик намоён қиладилар. Ҳозирги вақтда клиника амалиётида, амиодарон ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўлланганида ривожланиш нуқсонларига олиб келишини бахолаш учун етарли маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидан бошлаб қўллаш мумкин эмас.

25°С дан пастроқ ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Амиодарон препаратининг инекцион шаклида қўлланилиши вақтидаги дозани ошириб юбориш ҳолатлари маълум эмас. Амиодароннинг перорал шаклининг юқори дозаларини қабул қилиш бўйича маълумотлар кам. Синусли брадикардиянинг, қоринчалар ритми бузилишининг бир неча ҳоллари, хусусан ≪пируэт≫ ≪торсаде де поинтес≫ тури қоринчалар тахикардияси ва жигарнинг шикастланиши таърифланган. Даволаш симптоматик бўлиши керак. Препаратнинг фармакокинетик профилини хисобга олиб, беморнинг ҳолатини етарлича узоқ вақт давомида назорат қилиш тавсия этилади, айниқса юрак ритмини мониторинги мухим. На аминодарон, на унинг метаболитлари диализ давомида йўқотилмайди.

Рецепт бўйича берилади

3 мл дан рангсиз ва шиша ампулаларда. 6 та ампуладан, қўлланиши бўйича йўриқнома билан қоғоз қутига жойлаштирилган.

2 йил.