Конвулекс қуйидаги гурух беморларга буюрилганида алохида эҳтиёткорлик талаб этилади: жигар ва меъда ости бези касалликлари, шунингдек суяк кўмигини шикастланиши ҳақидаги анамнестик маълумотлар бўлганбуйрак фаолиятини бузилишлари бўлгантуғма энзимопатиялари бўлганақлий заиф болалардагипопротеинемияда.
Препарат билан даволаш даврида алкоголни истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.
Суицидал фикрлаш ва хулқ айрим кўрсатмалар бўйича тутқаноққа қариш моддаларни олган пациентлар орасида аниқланган.
Бундай хавфни пайдо бўлиш механизми номаълум бўлиб қолмоқда, ва бор бўлган маълумотлар валпроат кислотасини қабул қилиш туфайли хавфни ошиши эҳтимолини истисно қилмайди.
Шу боисдан пациентлар суицидал фикрлаш ва хулқ белгилари пайдо бўлиши юзасидан синчков кузатув остида бўлишлари ва мувофиқ даволашни бошлаш масаласи кўриб чиқилиши керак.
Пациентларга (ва пациентларга қаровчи шахсларга), суицидал фикрлаш ва хулқ пайдо бўлган ҳолларда, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида хабар берилган бўлиши керак.
Жигар томонидан бузилишларда Даволашни бошлаш олдидан ва даволашнинг биринчи олти ойлари давомида вақти-вақти билан, айниқса хавф гуруҳига кирувчи пациентлар орасида ва анамнезида жигар калалликлари аниқланганларда, жигар фаолиятининг параметрларини доимий назорати амалга оширишиши керак.
Бундай пациентлар синчков шифокор кузатуви остида бўлишлари керак.
Жигар фаолиятини текширишлари протромбин вақтини, аминотрансферазалар ва/ёки билирубин ва/ёки фибриногенни парчаланишини чақирувчи маҳсулотларнинг даражаларини аниқлашни ўз ичига олади.
Биринчи босқичда аминотрансферазалар даражасини ошиши аниқланиши мумкин; бу одатда вақтинчалик кўриниш бўлиб, у дозани пасайтирилиши учун жавоб беради.
Биокимёвий таҳлилларни ўзгаришлари бўлган пациентлар клиник ва жигар фаолиятини такрорий баҳолашдан (шу жумладан протромбин вақтини баҳолашдан) ўтишлари керак, улар нормаллашмагунича назоратда бўлишлари керак.
Шунга қарамай, протромбин вақтини ҳаддан зиёд чўзилиши, айниқса, агар бу бошқа ревелент текширишларнинг нормал бўлмаган кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлса, даволашни тўхтатишни талаб этади.
Жигар дисфункцияси, шу жумладан ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилиги, валпроат кислотаси ёки натрий валпроати билан даволанган пациентларда аниқланади.
Кўпроқ хавф гуруҳига кирувчи пациентлар – бу болалар, айниқса 3 ёшдан кичик болалар ва наслий метаболик ёки дегенератив бузилишлари, чекланган мия дисфункциялари ёки ақлий ривожланишини кечикиши билан боғлиқ бўлган жиддий тутқаноқ хуружлари бўлган пациентлар ҳисобланади.
Бу кўринишларнинг кўпчилиги даволашнинг биринчи олти ойлари вақтида, кўпроқ 2-12 ҳафталарда аниқланади ва, одатда бир неча препаратлардан иборат тутқаноққа қарши даволашни ўз ичига олади.
Бундай гуруҳ пациентлар учун монотерапияда буюрган авзалдир.
Жигар етишмовчилигининг эрта босқичларида клиник симптомлар лаборатория текширишларига қараганда, ташхисни мувофиқлаштиришда катта ёрдам кўрсатиши мумкин.
Оғирлик даражаси жиддий ёки ўлим билан якунланувчи жигар касалликлари олдидан тутқаноқ хуружлари устидан назоратни йўқолиши, дискомфорт, кучсизлик, летаргия, шиш, иштахани йўқолиши, қусиш, қорин оғриғи, уйқучанлик ва сариқлик каби одатда тўсатдан пайдо бўлувчи характерли бўлмаган симптомлар пайдо бўлиши мумкин.
Улар дори препаратини қўллашни зудлик билан тўхтатиш учун кўрсатма ҳисобланади.
Пациентлар мувофиқ текширувни ўтказиш учун ҳар қандай бундай белгилар ҳақида дарҳол даволовчи шифокорга хабар беришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Қандай текширувлар аниқ прогноз бериши мумкинлигини аниқ белгилаш қийинлигига қарамай, оқсил синтезини акс эттирувчи текширувлар, масалан, протромбин вақти, ҳалигача энг релевант бўлиб ҳисобланади.
Жигар дисфункцияси бўлган пациентларда салицил кислотасининг тузларини бир вақтда қўллашни тўхтатиш керак, чунки у хам худди шундай метаболик йўлни ўтиши мумкин ва шу билан, жигар етишмовчилиги пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин.
Гематологик бузилишларда Хирургик аралашуви олдидан қоннинг умумий таҳлилини (шу жумладан тромбоцитлар сонини), қон кетиши вақтини, коагулограмма кўрсаткичларини аниқлаш керак.
Касаллик тарихида суяк кўмигини шикастланиши аниқланган пациентлар ҳам синчков назорат остида бўлишлари керак.
Меъда ости бези томонидан бузилишлар Жуда кам ҳолларда оғирлиги жиддий даражали панкреатит ҳақида хабар берилган, у ўлимга олиб келиши мумкин.
Ўлим билан якунланиш хавфи ҳаммадан кўпроқ кичик ёшли болаларда аниқланади ва ёш ошиши билан пасаяди.
Мажмуавий тутқаноққа қарши даволаш қўлланганида оғирлиги жиддий даражали тутқаноқ хуружлари ёки неврологик характерли бузилишлар, жиддий панкреатит пайдо бўлишини хавф омили бўлиши мумкин.
Агар буйрак етишмовчилиги панкреатит билан бирга пайдо бўлса, ўлим хавфи ошади.
Пациентлар, агар уларда панкреатитга ишора қилувчи симптомлар (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш) пайдо бўлса, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида хабардор қилинган бўлишлари керак.
Бундай пациентга нисбатан синчков тиббий баҳолашни (шу жумладан зардобда амилаза даражасини ўлчаш) ўтказилиши керак; панкреатит ташхисланганида натрий валпроатини қабул қилиш тўхтатилиши керак.
Анамнезида панкреатити аниқланган пациентлар, синчков клиник назорат остида бўлишлари керак.
Диабетда Даволаниш вақтида қандли диабетда (кетомаҳсулотларнинг миқдорини ошиши оқибатида) сийдик таҳлилларининг натижаларини, қалқонсимон бези фаолиятининг кўрсаткичларини мумкин бўлган бузилишини ҳисобга олиш керак.
Тана вазнини ошиши Валпроат жуда кўп ҳолларда тана вазнини ошишини чақиради, у сезиларли бўлиши ва ривожланиб бориши мумкин.
Даволашни бошида пациентларга бундай хавф ҳақида, шунингдек вазнни ошишини минималлаштириш юзасидан тегишли тадбирлар тўғрисида хабар берилиши керак.
Гипераммониемия Агар мочевинини ҳосил бўлиш циклининг ферментатив етишмовчилигига гумон бўлса, даволашни бошлаш олдидан метаболик текширишлар ўтказилиши керак, чунки валпроат қўлланганида гипераммониемия пайдо бўлишини хавфи бор.
Ҳар қандай ўткир жиддий ножўя самаралар ривожланганида даволашни давом эттириш ёки тўхтатиш мақсадга мувофиқлигини шифокор билан дарҳол муҳокама қилиш керак.
Диспепсик бузилишларни ривожланиш хавфини пасайтириш учун спазмолитиклар ва ўраб олувчи воситаларни қабул қилиш мумкин.
Конвулексни қабул қилишни кескин тўхтатиш тутқаноқ хуружларини тезлашишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик вақтида, шунингдек самарали контрацепцияни қўлламайдиган туғруқ ёшидаги аёллар томонидан Конвулексни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Валпроат чақирган нуқсонларни ривожланиш хавфи бу дори препаратини қабул қилаётган ҳомиладор аёлларда умумий популяцияда аниқланган хавфга қараганда 3-4 марта юқори бўлиб, у 3% ни ташкил қилади.
Ҳаммасидан кўпроқ кузатиладиган ривожланиш нуқсонлари нерв найини бекилиш нуқсонлари (тахминан 3%), юзнинг деформацияси, юзнинг ёриқлари, краниостеноз, юрак нуқсонлари, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг ривожланиш нуқсонлари ва оёқ-қўлларнинг деформациясидан иборатдир.
Кунига 1000 мг дан юқори дозаларда ва бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан мажмуада қўллаш, ҳомилада ривожланиш нуқсонларини шаклланишининг муҳим омиллари ҳисобланади.
Замонавий эпидемиологик маълумотлар натрий валпроатининг экспозициясида болаларнинг ақлий ривожланишини умумий коэффициентини пасайишини кўрсатмайди.
Лекин, бундай болаларда вербал қобилиятларни бироз пасайиши ва/ёки логопедларга ёки қўшимча машғулотларни олиш учун кўпроқ мурожаат қилишлари таърифланган.
Бундан ташқари, она қорнидаги ҳолатида валпроатнинг экспозициясини ўтказган болаларда аутизмни ва у билан боғлиқ бўлган бузилишларнинг бир неча ҳоллари қайд этилган.
Бу натижаларни тасдиқлаш ёки инкор этиш учун қўшимча текширишларни ўтказиш керак.
Ҳомиладорлик режалаштирилаётганда