Биокираолишлиги – 80-100%, мушак ичига юборилганида тез ва тўлиқ сўрилади.
30 мг мушак ичига юборилганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Смах) -1,74-3,1 мкг/мл, 60 мг – 3,23-5,77 мкг/мл, максимал концентрациясига эришиш вақти мувофиқ равишда – 15-73 мин ва 30-60 минутни ташкил қилади.
15 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин Смах – 1,96-2,98 мг/мл, 30 мг – 3,69-5,61 мг/мл ни ташкил қилади.
Мувозанат концентрациясига (Ссс) эришиш вақти парентерал юборилганида – 24 соат суткада 4 марта (субтерапевтикдан юқори дозада) буюрилганида ва мушак ичига 15 мг юборилганида – 0,65-1,13 мкг/мл ни ташкил қилади, 30 мг юборилганида – 1,29-2,47 мкг/мл; 15 мг вена ичига инфузияда -0,79-1,39 мкг/мл, 30 мг – 1,68-2,76 мкг/мл ни ташкил қилади.
Препаратнинг 99% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади ва гипоалбуминемияда қонда эркин модданинг миқдори ошади.
Тақсимланиш ҳажми 0,15-0,33 л/кг ни ташкил қилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми 2 марта ошиши мумкин, унинг Р-энантиомерини тақсимланиш ҳажми эса – 20% га ошади.
Гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади, йўлдош орқали (10%) ўтади.
Оз миқдорда кўкрак сутида аниқланади.
Юборилган дозанинг 50% дан ортиқроғи жигарда метаболизмга учрайди ва фармакологик нофаол метаболитлари ҳосил бўлади.
Асосий метаболитлари буйрак орқали чиқариладиган глюкуронидлар ва р-гидроксикеторолакдир.
Препаратнинг 91% буйрак орқали (40% метаболитлари кўринишида) ва 6% ичак орқали чиқарилади.
Буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ўртача 5,3 соатни ташкил қилади (30 мг препарат вена ичига юборилганидан кейин 3,5-9,2 соат; 30 мг вена ичига юборилганидан кейин – 4-7,9 соат).
Кекса ёшдаги беморларда Т1/2 узаяди, кичик ёшдагиларда эса қискаради.
Жигар фаолияти Т1/2 га таъсир этмайди.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л (168-442 ммол/л) бўлганида Т1/2 10,3-10,8 соатни, буйрак етишмовчилиги янада кучлироқ намоён бўлса – 13,6 соатдан ортиқни ташкил этади.
Мушак ичига 30 мг юборилганида умумий клиренси 0,023 л/кг/соат (кекса пациентларда 0,019 л/кг/соат) ни ташкил қилади, 30 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин – 0,03 л/кг/соатни ташкил қилади; буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л бўлганида мушак ичига 30 мг юборилганида – 0,015 л/кг/соатни ташкил қилади.
Гемодиализ йўли билан организмдан чиқарилмайди.