Нерв тизими томонидан: қўзғалиш, ҳавотирлик, тремор, безовталик, уйқусизлик, бош оғриғи, бош айланиши, тутқаноқ хуружлари, рефлексларни кучайиши, тахипноэ.
Препарат узоқ вақт қўлланилгандан кейин тўсатдан бекор қилинганда – марказий нерв тизимига таъсирини кучайиши, юқори толиқиш, уйқучанлик, мушак таранглиги, депрессия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, кўкракда қисилиш ҳисси, тахикардия, аритмиялар, артериал босимни ошиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши.
Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакцияси, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, бронхоспазм.
Лаборатор кўрсаткичлар: гипо- ва гипергликемия, креатинин клиренсини ошиши, натрий ва калций чиқаришини ошиши, қон плазмасида сийдик кислотасининг концентрациясини сохта ошиши, бу Биттнер усулида аниқланади, сийдикда 5-гидроксииндолсирка кислотаси, ванилилбодом кислотаси ва катехоламинларнинг концентрациясини аҳамияциз ошиши.
Бошқалар: сийиш тез-тезлигини ошиши, бурунни битиши, узоқ вақт қўллаганда – кўникиб қолиш, медикаментоз қарамлик.