Коделак Бронхо с чабрецом rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл эликсир қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: амброксол гидрохлориди – 10 мг, глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризанати) – 30 мг, суюқ тошчўп экстракти – 500 мг; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин) – 3,75 мг, пропилпарагидроксибензоат (нипазол) – 1,25 мг, сорбитол (сорбит) – 3000 мг, тозаланган сув – 5 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Коделак Бронхо с чабрецом

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

еликсир

оч-жигаррангдан жигарранг ранггача суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма ҳосил бўлишига йўл қўйилади.

мажмуавий балғам кўчирувчи восита.

R05CA10.

Қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхоэктатик касалликда қўлланади.

Ичга буюрилади, овқат қабул қилиш вақтида, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 10 мл дан суткада 4 марта буюрилади. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 2,5 мл дан эликсир суткада 3 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади. Шифокор маслаҳатисиз даволашнинг максимал давомийлиги – 5 кунни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар. Кам ҳолларда – ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганда – гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, бронхиал астма.

Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш балҳам ажралишини қийинлашишига олиб келади.

Йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Қандли диабети бўлган пациентларда 5 мл эликсирда 0,18 НБ миқдорда сорбит мавжудлигини ҳисоби билан қўллаш мумкин.

Коделак® Бронхо с чабрицом препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Коделак® Бронхо с чабрецом препаратини эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлса эмизишни тўхтатиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия. Даволаш: сунъий қусишни чақириш, препаратни қабул қилишдан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш.

Рецепциз

100 ёки 200 мл дан тўқ шиша флаконларда. Бир флакон давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.