Коделак Бронхо rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: амброксол гидрохлориди (амброксол) – 20 мг, глицирризин кислотасининг тринатрийли тузи (натрий глицирризанати) – 30 мг, термопсиснинг қуруқ экстракти – 10 мг, натрий гидрокарбонати – 200 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 84,30 мг, микрокристалл целлюлоза – 150,10 мг, повидон (поливинилпирролидон, повидон К 25) – 26,40 мг, талк – 13,00 мг, стеарин кислотаси – 5,20 мг, карбоксиметилкрахмал натрий (натрий крахмал гликоляти) – 11,00 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Коделак Бронхо

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий балғам кўчирувчи восита

Дори шакли:

таблеткалар

ясси цилиндрик, оч-сариқдан сарғиш тусли оч-сариқ рангли, тўқроқ ёки очроқ доғли, рискали ва фаскали таблеткалар.

мажмуавий балғам кўчирувчи восита

R05CA10.

Амброксол Сўрилиши. Амброксол учун меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилиш характерли. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил этади. Ичга қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 80-90% ни ташкил қилади. Тақсимланиши. Амброксолни ичга қабул қилганда қондан тўқималарга ўтиши тез амалга ошади. Препаратнинг фаол компонентининг энг юқори концентрациялари ўпкаларда кузатилади. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Метаболизми. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% жигар орқали “биринчи ўтиш” самарасига учрайди. Одамнинг жигар микросомаларида ўтказилган тадқиқотлар CЙП3А4 изоферменти амброксолнинг метаболизмига жавобгар бўлган асосий изофермент эканлигини намойиш қилган. Амброксолнинг қолган қисми жигарда фаол метаболитларгача метаболизмга учрайди. Чиқарилиши. Амброксолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади: 90% метаболитлари кўринишида, 10% ўзгармаган кўринишда.

Қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхоэктатик касалликда қўлланади.

Ичга, овқат қабул қилиш вақтида буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Шифокор тавсиясисиз 4-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.

Аллергик реакциялар. Кам ҳолларда – ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда – гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш балғам ажралишини қийинлашишига олиб келади. Препарат бронхиал секретга антибиотикларни киришини кучайтиради.

Йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия. Даволаш симптоматик, препаратни қабул қилишдан кейин биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш мақсадга мувофиқ.

Рецепциз

Таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.