Ко тримоксазол Акрирецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: сулфаметоксазол (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 0,4 г ва триметоприм (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 0,08 г; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати, кросповидон (коллидон CЛ-М), карбоксиметилкрахмал натрий (крахмалгликолат натрий).

Препаратнинг савдо номи:

Ко-тримоксазол-Акри

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга қарши мажмуавий восита

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки крем тусли оқ рангли, ясси цилиндрик, фаскали таблеткалар. Таблеткалар рискага эга.

микробларга қарши мажмуавий восита

J01ЕYe01

Перорал қабул қилинганида сўрилиши – 90%. Қонда максимал концентрациясига 1-4 соатдан кейин эришади. Препарат организмда яхши тақсимланади. Гематоэнцефалик тўсиқдан, йўлдош тўсиғидан ўтади ва кўкрак сутига ўтади. Ўпка ва сийдикда плазмадаги миқдоридан юқори бўлган концентрацияларни ҳосил қилади. Камроқ даражасида бронхиал секретда, қин ажралмаларида, простата безини секрети ва тўқимасида, ўрта қулоқ суюқлигида, орқа мия суюқлигида, сафрода, суякларда, сўлакда, кўзни сувсимон намлигида, кўкрак сутида, интерстициал суюқлигида тўпланади. Оқсиллар билан боғланиши сулфаметоксазолда – 66%, триметопримда – 45% ни ташкил қилади. Сулфаметоксазол ва триметоприм жигарда метаболизмга учрайди. Сулфаметоксазол ацетилланган ҳосилаларини ҳосил қилиб кўпроқ даражада метаболизмга учрайди. Метаболитлари микробларга қарши фаолликка эга эмас. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида (80% 72 соат давомида) ва ўзгармаган шаклда (20% сулфаметоксазол, 50% триметоприм); озгина миқдори – ичак орқали чиқарилади. Сулфаметоксазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 9-11 соат, триметопримники – 10-12 соатни ташкил қилади, болаларда – анча кам ва ёшига боғлиқ: бир ёшгача – 7-8 соат. 1-10 ёшда – 5-6 соатни ташкил қилади. Буйрак фаолияти бузилган кекса пациентларда Т1/2 ошади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади: – нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит (ўткир ва сурункали), бронхоэктатик касаллиги, крупоз пневмония, бронхопневмония, пневмоцит пневмония, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси; – ЛОР-аъзоларининг касалликлари: ўрта отит, синусит, ларингит, ангина, фарингит, тонзиллит, скарлатина; – сийдик жинсий аъзоларининг инфекциялари: пиелонефрит, пиелит, эпидидимит, цистит, уретрит, салпингит, простатит, гонорея, юмшоқ шанкр, чов гранулемаси; – меъда-ичак йўлларининг инфекциялари: дизентерия, вабо, қорин тифи, паратиф, салмонелла ташувчанлик, холецистит, холангит, Э.cоли ни энтеротоксик штаммлари чақирган гастроэнтеритлар; – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: акне, фурункулёз, пиодермия, абсцесс ва жароҳат инфекциялари; – остеомиелит (ўткир ва сурункали) ва бошқа остеоартрикуляр инфекциялар; – бруцеллёз (ўткир), жанубий америка бластомикози, безгак (Пласмодиум фалеипарум), токсиплазмоз (мажмуавий даволаш таркибида).

Ичга, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Доза инфекциянинг кечишини оғирлиги ва қўзғатувчининг сезгирлигига қараб шахсий равишда белгиланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 2 таблеткадан суткада икки марта (ҳар 12 соатда) буюрилади. Оғир ҳолларда – 3 таблеткадан суткада 2 марта. Сурункали инфекцияларда тутиб турувчи доза – 1 таблеткадан суткада 2 марта. 12 ёшгача бўлган болаларга ўртача суткалик доза 1 кг тана вазнига 0,03 г сулфаметоксазол ва 0,006 г триметоприм ҳисобида белгиланади. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга одатда ½ таблеткадан суткада икки марта (ҳар 12 соатда), 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан суткада икки марта (ҳар 12 соатда) буюрилади. Даволаш курси 7 кундан 14 кунгача. Сурункали инфекцияларда – касалликни кечишига қараб – узоқроқ муддат давом этади. Буйрак фаолияти бузилган беморларга (КК минутига 15-30 мл) одатдаги дозанинг ½ қабул қилиш тавсия этилади.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши; алоҳида ҳолларда – асептик менингит, депрессия, апатия, тремор, периферик нефритлар. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ўпка инфилтратлари. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, диарея, гастрит, қоринда оғриқ, глоссит, стоматит, холестаз, “жигар” трансаминазаларини фаоллигини ошиши, гепатонекроз, сохтамембраноз энтероколит. Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, мегалобластик анемия, панцитопения, полицитемия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: полиурия, интерстициал нефрит, буйрак фаолиятини бузилиши, кристаллурия, гематурия, мочевина концентрациясини ошиши, гиперкреатининемия, олигурия ва анурияли токсик нефропатия. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия. Аллергик реакциялар: қичишиш,тошма, кўп шаклли эритема (шу жумладан, Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), эксфолиатив дерматит, аллергик миокардит, тана ҳароратини ошиши, ангионевротик шиш, склерани гиперемияси. Бошқалар: гипогликемия, гиперкалиемия (юқори дозалар буюрилганида), фотосенсибилизация, қулоқларда шовқин (кам).

Сулфаниламидларга, триметопримга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 3 ёшгача бўлган болалар, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам), апластик анемия, В12 – етишмовчилиги анемияси, агранулоцитоз, лейкопения, болалардаги гипербилирубинемияда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Фолат кислотасининг етишмовчилигида, бронхиал астмада, қалқонсимон бези касалликларида, буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 15-30 мл), кекса ёшли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препаратни тромбцитопения (қон кетиши) ривожланиши хавфи бўлганлиги сабабли тиазид диуретиклари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. Препарат билвосита антикоагулянтларнинг антикоагулянт фаоллигини, гипогликемик воситалар ва метотрексантнинг таъсирини оширади. Ко-тримоксазол фенитоинни (уни Т1/2 39% га узайтиради), варфаринни жигар метаболизми жадаллигини пасайтириб, уларни самарадорлигини кучайтиради. Ко-тримоксазол перорал контрацепциянинг ишончлилигини пасайтиради (ичак микрофлорасини сусайтиради ва гормонал бирикмаларни ичак-жигар циркуляциясини камайтиради). Рифампицин триметопримни ярим чиқарилиш даврини қисқартиради. Препаратни бир ҳафтада 25 мг юқори дозаларда пириметамин билан бир вақтда қўлланганда мегалобластик анемия ривожланиши хавфини оширади. Ко-тримоксазолни индометацин билан бирга қўллаш сулфаметоксазолнинг қондаги даражасини оширади. Ко-тримоксазолни прокаинамид, амантадин билан бир вақтда қабул қилиш қон плазмасида кўрсатилган воситалар ва триметопримнинг концентрациясини оширишга ёрдам беради. Бензокаин, прокаин ва гидролизи натижасида парааминобензой кислотаси ҳосил бўладиган бошқа дори воситалари препаратнинг самарасини пасайтиради. Диуретиклар (тиазидлар, фуросемид ва бошқ.) ва перорал гипогликемик препаратлар (сулфонил мочевина ҳосилалари) орасида бир томонда ва микробларга қарши сулфаниламидлар – бошқа томондан кесишган аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Фенитоин, барбитуратлар, параминосалицил кислотаси (ПАСК) фолат кислотаси етишмовчилигини кўринишларини кучайтиради. Салицил кислотасини ҳосилалари ко-тримоксазолнинг таъсирини кучайтиради. Триметоприм ва дигоксинни мажмуада қабул қилиш кекса одамларда дигоксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин. Ко-тримоксазол ва зидовудин бир вақтда қабул қилинганида гематологик бузилишларнинг ривожланишини хавфи ошиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар ко-тримоксазол билан мажмуада қабул қилинганида самарадорлиги пасайиши мумкин. Колестирамин сўрилишини пасайтиради, шунинг учун уни ко-тримоксазол қабул қилинганидан кейин 1 соат ўтгач ёки 4-6 соат олдин қабул қилиш керак. Суяк кўмигида қон яратилишини сусайтирувчи дори воситалари миелосупрессия хавфини оширади. Ко-тримоксазол ва циклоспоринни бирга қабул қилиш буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларнинг қон плазмасида креатининнинг даражасини оширади.

Узоқ муддат (бир ойдан ортиқ) даволаш курсларида мунтазам қонни тахлил қилиш керак, чунки гематологик ўзгаришлар пайдо бўлиши хавфи мавжуд (кўпроқ асимптоматик). Бу ўзгаришлар фолат кислотаси (суткада 3-6 мг) буюрилганида қайтувчан бўлиши мумкин, бу препаратнинг микробларга қарши фаоллигини деярли бузмайди. Дастлабки фолатлар етишмовчилигига гумон бўлган беморларни даволашда махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Шунингдек юқори дозаларда узоқ муддат даволашда фолат кислотасини буюрилиши мақсадга мувофиқ. Тери тошмалари ёки оғир кечувчи диареяни пайдо бўлиши, препаратни бекор қилиш учун кўрсатмадир. Кристаллурияни олдини олиш учун чиқарилаётган сийдик ҳажмини етарли ҳажмда тутиб туриш тавсия қилинади. Буйракларни февральацион фаолияти пасайганида, сулфаниламидларни токсик ва аллергик асоратларини эҳтимоли аҳамиятли даражада ошади. Шунингдек даволаш фонида катта моқдорда парааминобензой кислотасини сақловчи – ўсимликларни кўк қисмини (гул карам, шпинат, дуккаклилар), сабзи, помидор сақловчи овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳаддан ташқари қуёш ва ултрабинафша нурланишидан сақланиш лозим. Ко-тримоксазол Яффе ишқорий пикринатини ишлатиб креатинин аниқлаш реакциясини бузиши мумкин (креатинин даражасини тахминан 10% га оширади). Ножўя самаралар хавфи ОИЦ ли беморларда анча юқори. Резистент штаммлари кенг тарқалганлиги муносабати билан, А-гуруҳи бета-гемолитик стрептококклар чақирган тонзиллитлар ва фарингитларда қўллаш тавсия қилинмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда калий метаболизмини бузилиши ва/ёки гиперкалиемиянинг ривожланишига олиб келувчи дори препаратини мажмуада қабул қилишда, қон плазмасида калий даражасининг мониторингини ўтказиш зарур. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айнаши, қусиш, ичак санчиғи, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, депрессия, хушдан кетиш, онгни чалкашиши, кўришни бузилиши, иситма, гематурия, кристаллурия; давомли доза ошириб юборилишида – тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия, сариқлик. Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш (ҳаддан ташқари дозани қабул қилгандан икки соатдан кечикмасдан), сийдикни нордонлаштириш триметоприм чиқарилишини оширади, кўп миқдорда суюқлик ичиш, мушак ичига 5-15 мг/сут калций фолинатини юбориш (триметопримнинг суяк кўмигига таъсирини бартараф қилади), зарурати бўлганида – гемодиализ амалга оширилади.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 480 мг. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ёки лакланган босма алюмин фолгали контур уяли ўрамди. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 йил.