Ко тримоксазол 480рецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

Сулфаметоксазол+Триметоприм

Препаратнинг савдо номи:

Ко-тримоксазол 480

Фармакалогик гуруҳи:

Микробларга қарши восита.

Дори шакли:

Таблеткалар

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси таблеткалар.

Микробларга қарши восита.

J01EE01

Ичга қабул қилинганида препаратнинг иккала компоненти меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади. Қон ва тўқималарда фаол моддаларнинг концентрацияларига терапевтик миқдори қабул қилинганидан кейин 60 минут ўтгач эришилади ва 12 соат давомида сақланади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга 2-4 соатдан кейин эришилади. Организмнинг тўқима ва суюқликларига, шу жумладан ўпка, бодомсимон безлар, орқа мия суюқлиги, простата бези ва буйраклар, ўрта қулоқ суюқлиги, бронхлар ва қин ажралмалари, шунингдек она сутига ва йўлдош тўсиғи орқали киради. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси триметоприм учун 45% ва сулфаметоксазол учун 70% га етади. Иккала модда фаол бўлмаган метаболитларини ҳосил қилиб, жигарда (ацетил гуруҳини қўшилиши) метаболизмга учрайди. Сулфаметоксазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-12 соатни, триметопримники – 8-10 соатни ташкил қилади. Препаратнинг иккала компоненти асосан сийдик билан чиқарилади. Сулфаметоксазолнинг 15 дан 30% гача ва триметопримнинг 40-60% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препарат овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин дарҳол кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Препаратни суткада 2 марта (ҳар 12 соатда) қабул қилиш керак. Катталарга 960 мг (2 таблетка) суткада 2 марта буюрилади. Оғир инфекцияларда икки қабулга бўлинган 2,88 г (6 таблетка) буюриш мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга узоқ муддатли қўллашда паст дозалар буюрилади. 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 240 мг (1/2 таблетка). 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 480 мг (1 таблетка). Қабул қилишлар сони – суткада 2 марта.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда бош оғриғи, депрессия, бош айланиши кузатилади. Кам ҳоллар кўнгил айниши, қусиш ва меъда-ичак йўллари фаолиятининг бошқа бузилишлари (диарея, сохтамембраноз колит, холестатик гепатит), тери тошмалари (шу жумладан, кўп шаклли буллёз эритема, Стивен-Джонсон синдроми, Лаелл токсик эпидермал некролизи), буйрак (гематурия, нефрит) ва қон яратиш тизимини бузилишлари (лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, мегалобласт анемия) кузатилади.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, сулфаниламидларга ёки триметопримга);Жигар ёки буйрак етишмовчилиги.В12-танқислиги анемия.Агранулоцитоз.Лейкопения.Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг танқислиги.Чала туғилган ва 6 хафтагача бўлган янги туғилган чақалоқлар.Болалардаги гипербилирубинемияда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни тромбоцитопения (қонувчанлик) сабабли тиазид диуретиклар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. “Ко-тримоксазол 480” варфариннинг антикоагулянт ва фенитониннинг тиришишга қарши фаоллигини кучайтиради. Триметоприм сулфанилмочевина ҳосилалари – диабетга қарши препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Рифампицин триметопримнинг ярим чиқарилиш даврини қисқартиради. “Ко-тримоксазол 480” ва циклоспоринни буйракдаги операциядан кейин бир вақтда буюриш беморларнинг аҳволини ёмонлаштиради. Препаратни салицилатлар, бутадион, напроксен ва парааминобензой кислотасининг ҳосилалари билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Буйрак фаолиятини ўрта даражадаги бузилиши бўлган пациентларда тўпланиш хавфини камайтириш мақсадида, “Ко-тримоксазол 480” ни камайтирилган дозаларда буюриш мумкин. Жигар фаолиятини бузилиши, фолат кислотасининг танқислиги билан анемияда, сурункали алкоголизми бўлган беморлар ва иммунодепрессантларни қабул қилаётган пациентларга “Ко-тримоксазол 480” ни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кекса ёшдаги пациентларга фолат кислотасини қўшимча буюриш керак. Агар “Ко-тримоксазол 480” ни қўллаш вақтида экзантема ёки бошқа аллергик реакцияларни пайдо бўлиши кузатилса, “Ко-тримоксазол 480” ни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. “Ко-тримоксазол 480” билан даволаш даврида суюқликни адекват қабул қилиш ва етарли миқдорда диурезни тутиб туришни таъминлаш керак, шунингдек сийдикни кислоталигини оширувчи воситаларни (аскорбин кислотаси, гексаметилтетрамин) қўллаш мумкин эмас, чунки кристаллурия ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш (лактация) даврида “Ко-тримоксазол 480” қўллашдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: анорекция, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, депрессия, иситма, гематурия, кристаллурия, тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур-уяли ўрамда. 2 ёки 10 контур-уяли ўрамда 10 таблеткадан қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

3 йил.