Ко тримоксазолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: сулфометоксазол – 400 мг, триметоприм – 80 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 98 мг, повидон (поливинилпирролидон, повидон К-17) – 5,5 мг, кроскармеллоза натрий – 12,0 мг, калций стеарати – 4,5 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулфаметоксазол+триметоприм

Препаратнинг савдо номи:

Ко-тримоксазол

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга қарши мажмуавий восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оч-сариқ тусли оқ рангли яссицилиндрик таблеткалар. Таблетка юзасида мармарликка йўл қўйилади.

микробларга қарши мажмуавий восита.

J01EE01.

Перорал қабул қилинганида сўрилиши – 90%. Препаратнинг плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти 1-4 соат, концентрациясининг терапевтик самарали даражаси бир марта қабул қилинганидан кейин 7 соат сақланади. Организмда яхши тақсимланади. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига киради. Ўпка ва сийдикда плазмадаги миқдоридан юқори концентрация ҳосил қилади. Кам даражада бронхиал секретида, қин ажралмаларида, простата безининг секрети ва тўқимасида, ўрта қулоқ суюқлигида (уни яллиғланишида), орқа мия суюқлигида, сафрода, суякларда, сўлакда, кўзнинг сувли намлигида, кўкрак сутида, интерстициал суюқликда тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – сулфаметоксазолнинг – 60%, триметопримнинг – 45%. Иккала компоненти ацетил гуруҳи қўшилган ҳосилаларини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди, сулфаметоксазол кўпроқ даражада. Метаболитлари микробларга қарши фаоликка эга эмас. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (80% – 72 соат давомида) ва ўзгармаган кўринишда чиқарилади (20% сулфаметоксазол, 50% триметоприм); оз миқдори – ичак орқали чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври, сулфаметоксазолни – 9-11 соат, триметопримни – 10-12 соат, болаларда сезиларли кам даражада ва ёшига боғлиқ; 1 ёшгача 7-8 соат, 1-10 ёш – 5-6 соат. Кекса ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври узаяди.

Сийдик-жинсий аъзоларининг инфекциялари: уретрит, цистит, пиелит, пиелонефрит, простатит, эпидидимит, гонорея, юмшоқ шанкр, венерик лимфогранулема, чов гранулемаси;нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит (ўткир ва сурункали), бронхоэктатик касаллик, крупоз пневмония, бронхопневмония, пневмоцист пневмония;ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: ўрта отит, синусит, ларингит, ангина, скарлатина;меъда-ичак йўлларининг инфекциялари: қорин тифи, паратиф, салмонеллела ташувчанлик, вабо, дизентерия, холецитит, холангит, Эшеричиа cоли нинг энтеротоксик штаммлари чақирган гастроэнтеритлар;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: ҳуснбузар, фурункулёз, пиодермия, жароҳат инфекциялари;остеомиелит (ўткир ва сурункали) ва бошқа остеоартрикуляр инфекциялар: бруцеллёз (ўткир), жанубий америка бластомикози, безгак (Пласмодиум фалcипарум), токсоплазмозда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Дозалаш тартиби касалликнинг оғирлигига, қўзғатувчининг сезгирлигига ва турига, беморнинг ёшига қараб шахсий равишда белгиланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – суткада 960 мг бир марта ёки 480 мг 2 марта. Инфекциянинг оғир кечишда – 480 мг дан суткада 3 марта, сурункали инфекцияларда самарани бир маромда ушлаб турувчи доза – 480 мг суткада 2 марта. Асоратланмаган инфекцияда: 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан 14 кунгача. Оғир кечишида ва/ёки инфекцион касалликнинг сурункали шаклида бир марталик дозани 30-50% га оширишга йўл қўйилади. Препаратни овқатланиш вақтида ёки ундан кейин қабул қилинади. Ишқорий ичимлик (сут, минерал сув) ичиш тавсия қилинади.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, вертиго, тиришишлар, атакция, парестезия, қулоқларни шанғиллаши, увеит, галлюцинациялар, асабийлик; асептик менингит, депрессия, апатия, тремор, периферик невритлар. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ўпка инфилтратлари: (эозинофил инфилтрат, аллергик алвеолит (йўтал, ҳансираш). Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, иштаҳани пасайиши, диарея, гастрит, қоринда оғриқ, глоссит, стоматит, холестаз, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатит, шу жумладан холестатик, гепатонекроз, сохтамембраноз колит, “ўт чиқариш йўлини йўқолиши” синдроми (дуктопения), гипербилирубинемия, ўткир панкреатит. Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, анемия (мегалобластик, гемолитик/аутоимун ёки апластик анемия), метгемоглобинемия, эозинофилия, гипопротромбинемия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: полиурия, интерстициал нефрит, буйрак фаолиятини бузилиши, кристаллурия, гематурия, мочевина концентрациясини ошиши, гиперкреатининемия, олигурия ва анурия билан кечувчи токсик нефропатия. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, рабдомиолиз. Аллергик реакциялар: қичишиш, фотосенсибилизация, тошма, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), эксфолиатив дерматит, аллергик миокардит, тана ҳароратини ошиши, ангионевротик шиш, склераларнинг гиперемияси, эшакеми, конъюнктивани қизариши, анафилактик/анафилактоид реакциялар, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (Шенлейн-Генох пурпураси), тугунли периартериит, югуриксимон синдром, эозинофилия ва тизимли симптоматика билан кечувчи дори оқибатидаги тошма (ДРEСС-синдроми). Бошқалар: гипогликемия, гиперкалиемия (асосан ОИЦ бўлган пациентларда пневмоцист пневмонияни даволаганда), гипонатриемия, ҳолсизлик, толиқиш, уйқусизлик, кандидоз.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан сулфаниламидларга), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам), апластик анемия, В12-танқислиги анемияси, агранулоцитоз, лейкопения, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ҳомиладорлик, лактация даври, 12 ёшгача бўлган болалар, (ушбу дори шакли учун), болалардаги гипербилирубинемияда қўллаш мумкин эмас.

Билвосита антикоагулянтларнинг фаоллигини, шунингдек гипогликемик дори воситаларининг ва метотрексатнинг таъсирини оширади. Фенотоин (унинг ярим чиқарилиш даврини 39% га узайтиради) ва варфариннинг самарасини ошириб, жигардаги метаболизми жадаллигини пасайтиради. Перорал контрацепциянинг ишончлилигини (ичак микрофлорасини сусайтиради ва гормонал бирикмаларни ичак-жигар циркуляциясини пасайтиради) қисқартиради. Рифампицин триметопримнинг ярим чиқарилиш даврини қисқартиради. Пириметамин бир ҳафтада 25 мг дан юқори дозаларда мегалобласт анемияни ривожланиш хавфини оширади. Диуретиклар (кўпинча тиазид) тромбоцитопениянинг ривожланиши хавфини оширади. Бензокаин, прокаин, прокаинамиднинг самарани пасайтиради (ва бошқа дори воситаларини, уларнинг гидролизи натижасида парааминобензой кислотаси ҳосил бўлади). Диуретиклар (тиазидлар, фуросемид ва бошқалар) ва перорал гипогликемик дори воситалари (сулфонилмочевина ҳосилалари) орасида бир томонидан ва микробларга қарши препаратлар билан – бошқа томонидан кесишган аллергияни ривожланиши мумкин. Фенитоин, барбитуратлар, парааминобензой кислотаси фолат кислотасининг танқислиги белгиларини кучайтиради. Салицил кислотасининг ҳосилалари таъсирини кучайтиради. Аскорбин кислотаси, гексаметилентетрамин (ва бошқа сийдикнинг кислоталилигини оширувчи дори воситалари) кристаллурия ровожланиши хавфини оширади. Колестирамин сўрилишини камайтиради, шунинг учун уни ко-тримаксозолни қабул қилишдан 4-6 соат олдин ёки 1 соат кейин қабул қилиш керак. Суяк кўмигида қон яратилишини сусайтирувчи дори воситалари миелосупрессияни хавфини оширади.

Даволаш курсини 5 кундан кўпроққа узайтириш ва/ёки дозани ошириш ҳолларида гематологик назоратни ўтказиш керак. Қон манзарасининг ўзгариши ҳолида фолат кислотасини суткада 5-10 мг дан буюриш лозим. Узоқ муддатли даволаш курсларида (бир ойдан кўп) мунтазам қон таҳлилларини ўтказиш керак, чунки гематологик ўзгаришларнинг (кўпинча асимптоматик) пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бу ўзгаришлар фолат кислотаси буюрилганида (суткада 3-6 мг) қайтувчан бўлиши мумкин, бу препаратнинг микробларга қарши фаоллигини ахамиятли бузмайди. Кекса беморларни ёки фолатларнинг дастлабки етишмовчилигига шубҳа бўлган беморларни даволашда алоҳида эҳтиёткорлик керак. Шунингдек узоқ муддат юқори дозаларда даволашда фолат кислотасини буюриш ҳам мақсадга мувофиқдир. Кристаллуриянинг олдини олиш учун чиқарилаётган сийдикни етарли миқдорда тутиб туриш тавсия қилинади. Сулфаниламидларнинг токсик ва аллергик асоратларини эҳтимоли, буйракларнинг февральацион фоалияти пасайганида сезиларли даражада ошади. Хаддан зиёд қуёш ва УБ нурланишдан сақланиш лозим.

Ҳомиладор аёлларда ко-тримоксазолни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаганлиги туфайли, препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Триметоприм ва сулфаметоксазол кўкрак сутига кириши маълум, шунинг учун препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни бекор қилиш масаласини ҳал этиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айнаши, қусиш, ичак санчиғи, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, депрессия, ҳушдан кетиш, онгни чалкашиши, кўришни бузилиши, иситма, гематурия, кристаллурия, давомли дозани ошириб юборилишида – тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия, сариқлик. Даволаш: меъдани ювиш, сийдикнинг кислоталилигини ошириш триметопримнинг чиқарилишини оширади, ичга суюқлик қабул қилиш, м/и суткада 5-15 мг калций фолинатини (триметопримнинг суяк кўмигига таъсирини бартараф қилади), зарурати бўлганида – гемодиализ.

Таблеткалар 480 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 2 ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.