Ко Лоркар, Ко Лоркар Фортерецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

лозартан калий. гидрохлортиазид Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар Таркиби: фаол моддалар: лозартан калий 50 мг ёки 100 мг , гидрохлортиазид 12,5 мг ёки 25 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, ўта желатинланган крахмал, натрий кроскармеллоза, гидроксипропил целлюлоза (кам қовушқоқли), магний стеарати. қобиқ: Сепифилм ЛП 770 (гидроксипропилметилцеллюлоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди). Таърифи: оқ рангли, овал шаклига эга, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Препаратнинг савдо номи:

Ко-Лоркар, Ко-Лоркар Форте

Фармакалогик гуруҳи:

Антигипертензив воситалар (ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонисти диуретик билан биргаликда).

Антигипертензив воситалар (ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонисти диуретик билан биргаликда).

S09DA01

Ичга қабул қилинганидан сўнг лозартан ва гидрохлортиазид меъда-ичак трактидан тез сўрилади. Лозартан жигар орқали цитохром CЙП2С9 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди, гидроксилланиш йўли билан кучли (10-40 марта) антигипертензив хусуситга эга фаол карбоксилланган ЕХР-3174 метаболити ҳосил бўлади, ҳамда нофаол метоболити, 2 та асосий йўл билан гидроксилланиб ҳосил булади. Лозартаннинг максимал концентрацияга (Смах) эришиш вақти 1 соатни, фаол метаболитиники – 3-4 соатни ташкил қилади. Лозартаннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 99%. Гидрохлоритиазид эритроцитларда плазмадаги миқдорига нисбатан 3,5:1 нисбатда тўпланади. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Лозартан жигардан “биринчи ўтиш” самарасига дучор бўлади, карбоксилланиш йўли билан фаол метаболитини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Гидрохлортиазид жигарда метаболлизмга учрамайди. Лозартаннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1,5-2 соат, унинг асосий метаболитиники эса 3-4 соат. Дозанинг 35% атрофида сийдик билан, 60% атрофида эса ичак орқали чиқарилади. Гидрохлортиазиднинг ярим чиқарилиш даври Т1/2 – 5,8–14,8 соат. 61% атрофида ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Жигар циррози бўлган беморлар қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси аҳамиятли ошади.

– артериал гипертензия. Ко-Лоркар® ва Ко-Лоркар® Форте беморларда артериал босимни фақат лозартан ёки гидрохлортиазид билан бошқарилмаётган эссенциал гипертонияни даволаш учун кўрсатма ҳисобланади; – артериал гипертензия ва чап қоринча гипертрофияси бор беморларда, умумий аниқланган юрак-томир касаллиги ва ўлими, ҳамда импульс, миокард инфаркти учраш сони хавфини камайтириш учун.

Препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Ўртача бошланғич ва бир маромда сақлаб турувчи доза суткада 1 таблетка (1 таблетка Ко-Лоркар® ёки ½ таблетка Ко-Лоркар® Форте (Лозартан 50 мг/гидрохлортиазид 12,5 мг)). Агарда препаратнинг шу дозасини қабул қилинганда артериал босимининг адекват назорат қилинишига эриша олинмаса, унинг  дозасини суткада 1 марта 2 та Ко-Лоркар® таблеткасигача ошириш ёки 1 таблетка Ко-Лоркар® Форте ичиш мумкин. Максимал доза суткада 1 марта 2 та Ко-Лоркар® таблеткасини ёки 1 та Ко-Лоркар® Форте таблеткасини ташкил қилади (Лозартан 100 мг/гидрохлортиазид 25 мг). Кекса ёшдаги беморларда бошланғич дозани махсус танлашнинг зарурати йўқ.

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум – мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ. Лозартан – гидрохлортиазиднинг клиник тадқиқотларида дори воситаларининг мажмуаси билан боғлиқ ножўя реакциялар кузатилмаган. Ножўя реакциялар лозартан ва/ёки гидрохлортиазид алоҳида қўлланганида аввал кузатилган таъсирлар билан чекланади. Назорат остидаги клиник тадқиқотларда лозартан ва гидрохлортиазид қабул қилинган беморларда эссенциал гипертензияни даволашда, плацебога нисбатан кўпроқ ва 1% учраши кузатилган биргина ножўя таъсир – бу бош айланишидир. Бундан ташқари, лозартан/гидрохлортиазидни мажмуада қўллаш жараёнида маълум бўлган ножўя реакциялар мавжуд: Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: камдан-кам – гепатит. Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: камдан-кам – гиперкалиемия, “жигар” трансаминазалари даражасини ошиши. Бундан ташқари, лозартан/гидрохлортиазид қўлланганида, компонентларнинг ҳар бири қўлланганида кузатилган қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган: Лозартан Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: кам – анемия, Шенлейн–Генох касаллиги, экхимоз, гемолиз. Иммун тизими томонидан: камдан-кам – анафилактик реакциялар, ангионевротик шиши (ҳиқилдоқ ва/ёки тилни шиши, юз, лаблар, ҳалқумни шиши), эшакеми. Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: кам – анорекция, подагра. Руҳият томонидан: тез-тез – уйқусизлик; кам – безовталик; ваҳима, саросимага тушиш ҳолатлари, онгни чалкашиши, депрессия, ноодатий туш кўриш, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши. Асаб тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; кам – қўзғалувчанликни ошиши, парестезия, периферик нейропатия, тремор, меньшевизм, хушдан кетиш. Кўриш аъзолари томонидан: кам – кўришни хиралашиши, кўзларда ачишиш ҳисси, конъюнктивит, кўриш ўткирлигини пасайиши. Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: кам – вертиго, қулоқларни шанғиллаши. Юрак-томир тизими томонидан: кам – артериал гипотензия, ортостатик гипотензия, тўш суяги соҳасида оғриқ, стенокардия, ИИ даражали атриовентрикуляр блокада, цереброваскуляр бузилишлар, миокард инфаркти, юрак уришини ошиши, аритмия (юрак бўлмачасини хилпиллаши, синусли брадикардия, тахикардия, юрак қоринчалари тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси), васкулит. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез – йўтал, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, бурун битиши, синусит; кам – фарингит, ларингит, диспноэ, бронхит, бурундан қон кетиши, ринит. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, кўнгил айниши, диарея, диспепсия; кам – қабзият, тиш оғриғи, оғизни қуриши, қорин дам бўлиши, гастрит, қусиш. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: номаълум – жигар фаолиятини бузилиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам – алопеция, дерматит, тери қуриши, эритема, гиперемия, фотосезувчанлик, қичишиш, тошма, кўп терлаш. Таянч-ҳаракат тизими томонидан: тез-тез – мушак тортишиши, белда оғриқ, оёқларда оғриқ, ишиалгия, кам – бўғинлар шиши, мушаклар ва суякларда оғриқ, бўғимлар ригидлиги, артралгия, артрит, фибромиалгия, кучсизлик; номаълум – рабдомиолиз. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам – ноктурия, сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари. Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: кам – либидони пасайиши, потенцияни сусайиши. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: тез-тез – астения, толиқиш, кўкракда оғриқ; кам – юзни шиши, иситма. Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: тез-тез – гипергликемия, гематокрит ва гемоглобинни бироз пасайиши; кам – қон зардобида мочевина ва креатинин миқдорини бироз ошиши; жуда кам – “жигар” трансаминазалари ва билирубин даражасини ошиши. Гидрохлортиазид Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: кам – агранулоцитоз, апластик анемия, гемолитик анемия, лейкопения, пурпура, тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан: камдан-кам – шокгача бўлган анафилактик реакциялар. Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: кам – анорекция, гипергликемия, гиперурикемия, гипокалиемия, гипомагниемия, гипонатриемия, гиперкалциемия, гипохлоремик алкалоз. Руҳият томонидан: кам – уйқусизлик.

– анурия; – яққол артериал гипотония; – жигар ва/ёки буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари (КК <30 мл/мин); – гиповолемия ( шу жумладан диуретикларнинг юқори дозалари фонидаги); – ҳомиладорлик; – лактация даври; – болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар; – препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Эҳтиёткорлик билан билатерал буйрак стенози ёки ягона буйрак артериясининг стенози бўлган беморларга, қандли диабети, гиперкалциемияси, гиперурикемия ва/ёки подаграли бириктирувчи тўқималарниг тизимли касалликлари бўлган беморларга (шу жумладан тизимли қизил югурик), ҳамда аллергологик анамнези ва бронхиал астмаси бўлган беморларга буюрилади.

Препаратнинг дигоксин, билвосита антикоагулянтлар, циметидин, фенобарбитал билан клиник сезиларли ўзаро таъсири аниқланмаган. Калийтежовчи диуретиклар ва калий препаратлари билан бирга қўлланганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади. Препаратни барбитуратлар, опиоидли аналгетиклар, этанол билан бирга қўлланганда ортостатик гипотензияни потенцирланиши пайдо бўлиши мумкин. Препаратни гипогликемик воситалар билан бирга қўлланганда уларни дозасини тўғрилаш талаб қилинади. Препаратни бошқа гипотензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда аддитив самара бўлиши мумкин. Препаратни кортикостероидлар, АКТГ билан бирга қўлланганда электролитларни, айниқса калийнинг йўқотилиши кучаяди. Препаратни қон томирларни торайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганда, уларни ишлатишга тўсқинлик қилмайдиган даражада, уларни самарасини бироз пасайтириши мумкин. Препаратни деполяризация қилмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин) билан бир вақтда қўлланганида уларнинг таъсирини кучайиши мумкин. Айрим ҳолларда ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан бир вақтда қўллаш препаратнинг диуретик, натриюретик ва гипотензив самараларини камайтириши мумкин.

Препаратни бошқа гипотензив воситалар билан бирга буюриш мумкин. Препаратни қўллаш фонида буйрак артерияларининг икки томонлама стенози бўлган ёки якка буйрак артериясининг стенози бўлган беморларда қон плазмасида мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши мумкин. Гидрохлортиазид артериал гипотензияни ва сув-электролит мувозанатини бузилишини кучайтириши (умумий айланаётган қон хажмининг камайиши, гипонатриемия, гипохлоремик алкалоз, гипомагниемия, гипокалиемия), глюкозага толерантликни бузилиши, калцийни сийдик билан чиқиб кетишини пасайтириши ва қон плазмасида калцийнинг концентрациясини бир оз ўткинчи ошишини чақириши, холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини ошириши, гиперурикемия ва/ёки подагранинг пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

ФДА таснифи бўйича ҳомилага таъсири –  C (биринчи триместр) ва Д (иккинчи ва учинчи триместр) тоифа. Ренин-ангиотензин-алдостерон тизимига бевосита таъсир этувчи препаратлар ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИчи уч ойлигида қўлланганида, ривожланиш нуқсонларини ёки ҳаттоки ривожланаётган ҳомилани ўлимига олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик аниқланганда препарат билан даволаш тўхтатилади ва зарурат бўлганда алтернатив антигипертензив даво қўлланилади. Кўкрак сути орқали ажралиши аниқланмаган. Бошқа кўп дори воситалар каби кўкрак сути орқали ажралади ва эмизган пайтда болани ривожланишида яширин нохуш таъсирлар кузатилиши мумкин, лактация даврида буюрилганида, эмизишни тўхтатиш ёки билан даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Гидрохлортиазид кўкрак сути орқали ажралади. Бошқа кўп дори воситалар каби кўкрак сути орқали ажралади ва эмизган пайтда болани ривожланишида яширин нохуш таъсирлар кузатилиши мумкин, лактация даврида буюрилганида, эмизишни тўхтатиш ёки билан даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.

Рецепт бўйича

«Ко-Лоркар®», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28. «Ко-Лоркар® Форте», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28.

2 йил.