Сиртга қўллаш учун.
Бир неча томчи суюқлик кунига 2-3 марта терининг ўзгарган жойларига суртилиб, енгил ишқаланади.
Касалликнинг ўткир белгилари бартараф қилингандан сўнг даволаш, белгилар бутунлай йўқ қилингунича яна камида 4 ҳафта давом эттирилиши лозим.
Оёқ панжаларининг дерматомикозида препаратни касалликнинг қайталанишига қаршилик кўрсатиш учун, барча белгилар бартараф қилинганидан кейин яна икки ҳафта давомида қўллаш керак.
Ювгандан кейин оёқ панжаларини, айниқса бармоқлар орасини яхшилаб қуритиш керак.
Оёқ панжаларининг дерматомикозида ҳар гал ювгандан кейин эритмани қўллаш тавсия қилинади.
Препаратни окклюзион боғлов билан бирга қўлламаслик лозим.
Камдан-кам ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, препарат қўлланган жойда озгина таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин.
Жуда кам катта эритема, тошма, шиш, эшакеми, эпидермисни кўчиши кузатилади.
Барча пайдо бўлган ножўя (одатдаги бўлмаган) самаралар, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган самаралар тўғрисида ўз шифокорингизга хабар бериш керак.
Клотримазолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
Кўз соҳасига қўлланмасин.
Клотримазол бошқа сиртга қўлланадиган замбуруғларга қарши препаратларнинг таъсирини тормозлаши мумкин.
Р-гидроксибензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини кучайтиради.
Дексаметазон юқори дозаларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.
Қичишаётган оғриқли ўзгарган жойларни қичиш ва тимдалаш мумкин эмас, чунки бу касалликни тарқалишини чақиради.
Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Нам ва иссиқ ўтказмайдиган кийим ва поябзал кийиш мумкин эмас.
Ювгандан кейин оғриқли ўзгарган жойларни яхшилаб қуритиш керак.
Оғриқли жойларни беркитувчи кийимни ва сочиқни ҳар куни алмаштириш ва 90оС ҳароратда ювиш керак (бир марта ишлатиладиган сочиқдан фойдаланиш тавсия этилади).
Агар касаллик симптомлари 4 ҳафта давомида йўқолмаса, даволовчи шифокор билан ташхисни аниқлаш учун микробиологик текширув ўтказиш зарурлиги ҳақида маслаҳатлашиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даври Клотримазол билан даволанган аёлларда ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган, аммо препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.
Препарат эмизикли аёлларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат қилиш қобилиятига таъсири.
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Сиртга қўллаш учун 1% ли эритма.
15 мл дан полиетилен томчилатгич-тиқинли ва бураладиган “биринчи очилиш” кафолат ҳалқасига эга бўлган тўқ шиша флаконларда чиқарилади.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.