Ножўя самаралари пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга таснифланади: тез-тез (>1/100 ва <1/10), ba’zida (>1/1000 ва <1/100), kam hollarda (>1/10000 ва <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Нерв тизими томонидан: тез-тез ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, бош мия ички қон қуйилишлари (айрим ҳолларда ўлим билан якунланувчи); жуда кам ҳолларда – галлюцинациялар, онгни чалкашиши, таъм сезишни ўзгариши.
Кўриш аъзоси томонидан: баъзи ҳолларда – қон кетишлар (конъюнктивал, окуляр, ретинал).
Эшитиш аъзоси томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез ҳолларда – гематома; жуда кам ҳолларда– оғир қон қуйилишлари, операция жароҳатидан қон кетиши, васкулит, артериал гипотензия.
Нафас тизими томонидан: тез-тез ҳолларда – бурундан қон кетиши; жуда кам ҳолларда – қон туфлаш, ўпкадан қон кетиши, бронхоспазм, интерстициал пневмонит.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез ҳолларда – меъда-ичакдан қон кетишлар, диарея, абдоминал оғриқ, диспепсия; баъзида – меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, метеоризм; кам ҳолларда – ретропаратонеал қон қуйилишлар; жуда кам ҳолларда – ўлим билан якунланувчи меъда-ичакдан ва ретроперитонеал қон кетишлар, панкреатит, колит (ярали ва лимфоцитар), стоматит.
Гепатобилиар тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир жигар етишмовчилиги, гепатит, жигар функцияси кўрсаткичларининг аномал натижалари.
Тери ва суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез ҳолларда – тери остига қон қуйилишлар; баъзида – тошма, қичишиш, тери ичига қон қуйилишлари (пурпура); жуда кам ҳолларда – буллёз дерматит (токсик эпидермал некроз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема), ангионевротик шиш, эритематоз тошма, эшакеми, экзема, ясси темиратки, суяк-мушак қон қуйилишлари, артрит, артралгия, миалгия.
Қон ва лимфатик тизими томонидан: баъзи ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, эозинофилия; кам ҳолларда – нейтропения, шу жумладан оғир нейтропения; жуда кам ҳолларда – тромботик тромбоцитопеник пурпура, апластик анемия, панцитопения, агранулоцитоз, оғир тромбоцитопения, гранулоцитопения, анемия.
Иммун тизими: жуда кам ҳолларда – зардоб касаллиги, анафилактоид реакциялар.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: баъзида – гематурия; жуда кам ҳолларда – гломерулонефрит, қонда креатинин даражасини ошиши.
Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар: жуда кам ҳолларда – иситма.
Лаборатор кўрсаткичлар: баъзида – қон кетиши вақтини узайиши, нейтрофиллар ва тромбоцитлар сонини камайиши.