Клобетазол ЛПрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир туба (20 г суртма) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10,0 мг клобетазол пропионати; ёрдамчи моддалар: хлорокрезол, пропиленгликол, суюқ парафин, оқ юмшоқ парафин, бутилгидрокситолуол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

клобетазол

Препаратнинг савдо номи:

Клобетазол-ЛП

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун 0,05% ли суртма

оқ рангли суртма.

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.

D07AD01.

Плазмада клобетазол пропионатининг ўртача Смах 0,63 нг/мл ни ташкил қилади ва 0,05% суртма кўринишидаги 30 г клобетазол пропионатини соғлом терига биринчи аппликациясидан сўнг 13 соатдан кейин ва такроран суртилганидан сўнг 8 соатдан кейин эришилади. Крем клобетазол пропионатининг кўринишидаги иккинчи дозаси (30 г) аппликация қилинган   10 соатдан кейин плазмада унинг ўртача Смах суртмани суртилганда  бироз юқори бўлади. Псориази ва экземаси бўлган пациентларда 25 г 0,05% ли суртмани бир марта қўллагандан сўнг 3 соатдан кейин препаратнинг плазмадаги ўртача Смах  мувофиқ равишда 2,3 нг/мл ва 4,6 нг/мл га ташкил қилади.

Псориаз (тарқалган псориаздан ташқари), даволаб бўлмайдиган экзема, қизил ясси темиратки, дискоид қизил югурик каби резистент дерматозларни ва фаоллиги камроқ бўлган стероидлар билан даволашга чидамли бўлган бошқа тери касалликларини даволаш учун қўлланади.

Даволаш 2 ҳафтадан ошмаслиги ва препаратни хафтада 50 г дан ортиқ ишлатиш мумкин эмас.

Терини қўлланадиган соҳаларида қичишиш, ачишиш ёки таъсирчанлик кузатилиши мумкин.

Клобетазол пропионатига ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ингредиентларга юқори сезувчанлик;Препаратни розацеани, периорал дерматитни, ҳуснбузар ва терини инфекцияларида ишлатиш мумкин эмас;Юзда ёки қўлтиқ ости соҳасида ишлатиш мумкин эмас.Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўллашдан сақланиш керак.окклюзион боғловларни қўллаш мумкин эмас.

CЙП3А4 ни ингибиция қилиши мумкин бўлган дори восталари (масалан, ритонавир ва интраконазол) билан бирга қўллаш исботланганидан тизимли таъсирини ошишига олиб келувчи кортикостероидларни метаболизмни ингибиция қилади. Клиник аҳамиятли бундай ўзаро таъсир даражаси кортикостероидлар дозасига ва юбориш йўлларига ва CЙП3А4 ингибиторининг самарадорлигига боғлиқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Клобетазол дозаси ошириб юборилган гиперкортицизмнинг белгилари ривожланади. Шифокорнинг назорати остида клобетазолни бекор қилиш керак.

Рецепт бўйича

20 г дан суртма алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили пеналга жойланади.

3 йил.