КЛИОН инфузия учун эритма, 0,5 %рецепт биланrasmini ko'rish
Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
КЛИОН® инфузия учун эритма, 0,5 %
Терапевтик мақсадларда: Клион инфузияси метронидазолга сезгир, анаэроб бактериялар томонидан чақирилган жиддий инфекцияларни даволаш учун буюрилади.
Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда Клион инфузиясига қўшимча сифатида аэроб инфекцияларни даволашга яроқли бўлган антибиотиклар буюрилиши лозим.
Метронидазол клиндамицин, хлорамфеникол ва пенициллинга резистент бўлган Баcтероидес фрагилис томонидан чақирилган инфекцияларда самарадир.
Метронидазолни қўлланилиши тахминан ёки айнан анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган.
Интраабдоминал инфекциялар: масалан, перитонит.
Гинекологик инфекциялар: масалан, кичик чаноқ абсцесси, параметрит, туғруқдан кейинги иситма.
Марказий нерв тизими инфекциялари (МНТ): масалан, Баcтероидес фрагилис томонидан чақирилган бош мия абсцесси.
Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: масалан, Баcтероидес фрагилис томонидан чақирилган некротик пневмония.
Суяк ва бўғимларнинг инфекциялари: масалан, остеомиелит.
Баcтероидес тури ва Cлостридиум тури томонидан чақирилган бактериал сепсис.
Профилактика мақсадида: Профилактика сифатида операциядан олдин ва кейин вена ичига юборилади Клион пациентларда операциядан кейинги янги инфекциялар сонини камайтириши мумкин, шунингдек меъда-ичак ва гинекологик жарроҳлик операцияларида қўлланилади.
Метронидазолни ичга қабул қилиш имкони бўлмаган пациентлар учун эритмани вена ичига инфузия шаклида юборилади.
Пациентнинг ҳолати дорини ичга қабул қилишга ўтиш имконини берганда, уни перорал буюриш керак.
Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда вена ичига Клион инфузиясига қўшимча сифатида аэроб бактериялар томонидан чақирилган касалликларни даволаш учун тўғри келадиган парентерал антибиотикларни, препаратларни аралаштирмаган ҳолда қўллаш мумкин.
Клион, инфузия учун эритмани бошқа препаратлар билан битта эритмада аралаштириш мумкин эмас.
Инфузияни юбориш тезлиги минутига 5 мл ни ташкил этади.
Фаол субстанциясига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Даволаш 10 кундан ортиқ давом этганида –агар кўрсатмалар асосланган бўлса ва пациент кузатув остида бўлса – мунтазам клиник ва лаборатор текширишлар ўтказилиши лозим.
Агар сурункали касалликлар туфайли узоқ муддатли даволаш курси лозим бўлса, даволашдан кутилаётган фойда ва хавф орасидаги нисбатни баҳолаш керак.
Жигар фаолияти ёмонлашганда метронидазолнинг метаболизми секинлашади, бу эса плазмадаги метронидазол ва унинг метаболитларини тўпланишига олиб келади.
Бундай ҳолларда дозани пасайтириш лозим.
Жигар энцефалопатияси бўлган пациентларга Клионни венага юборилиши эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
Натрий ионларини сақловчи эритмаларни юборилиши, организмда натрийни тутилишига олиб келиши мумкин.
Маълум бўлган ёки илгари аниқланмаган кандидоз Клион инфузия учун эритма билан даволаш вақтида зўрайиши мумкин.
Даволаниш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ман этилади.
Метронидазол билан даволаш вақтида мўтадил лейкопенияни юз бериш ҳолатлари қайд этилган, шунинг учун даволашдан олдин ва кейин қон таҳлилини ўтказиш (лейкоцитлар сонини текшириш) тавсия қилинади.
Кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларга ёки шишга мойил пациентларга Клион инфузия учун эритмаси юборилганда, алоҳида эхтиёткорликка риоя қилиш керак.
Метронидазол билан даволаш вақтида қон плазмасида литийнинг миқдори ортиши мумкин.
Метронидазол ва литийни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар орасида буйрак етишмовчилиги ҳолатлари кузатилган.
Шунинг учун метронидазол билан даволашни бошлашдан аввал литийнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни умуман тўхтатиш керак.
Буйрак фаолиятини пасайиши метронидазолнинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди; препарат одатдаги дозада буюрилиши мумкин.
Ёндош равишда гемодиализ ўтказилган ҳолларда, метронидазолнинг ярим чиқарилиш даврини қисқаришини эътиборга олиш керак.
Шунинг учун гемодиализдан сўнг қўшимча дозани юбориш зарур бўлиши мумкин.
Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган пациентларда метронидазолнинг метаболитлари гемодиализсиз тўпланиши мумкин.
Бундай ҳолатда гемодиализ самаралидир, айни пайтда перитонеал диализ самарасиздир.
Метронидазол билан даволаш вақтида перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш (камайтириш) керак.
Метронидазол билан даволаш вақтида марказий нерв тизими (МНТ) нинг фаол ва жиддий каслликлари кучайиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик Метронидазол йўлдош тўсиғидан ўтади ва ҳомила қонига тезда тушади.
Каламушларда инсон учун максимал дозадан беш марта юқори дозалар берилиб ўтказилган репродуктив фаолиятни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда метронидазол чақирган репродуктив фаолиятни ёмонлашиши ёки ҳомила учун зарар тасдиқланмаган.
Ҳомиладор сичқонларга метронидазолни одам учун максимал дозага тахминан тенг дозада интраперитонеал буюрилганда препарат фетотокцикликни чақирди.
Бироқ ҳомиладор сичқонларга метронидазол перорал буюрилганда ҳеч қандай фетотокциклик кузатилмади.
Шундай бўлсада, ҳомиладор аёлларда ҳеч қандай адекват ва яхши назорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ўтказилган мета-таҳлил асосида, фетотокцикликни ҳеч қандай ошмаганлиги тўғрисида хулоса қилинди.
Шунга қарамай, ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойликда метронидазол фақат кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавфни синчков баҳолагандан кейингина қўлланиши мумкин.
Эмизиш даври Метронидазол она сутида, қон плазмасидаги концентрациясига тенг концентрацияларда аниқланади.
У кўкрак сутига аччиқ таъм бериши мумкин.
Препаратнинг эмизикли болаларга салбий таъсирини бартараф этиш учун метронидазолни қабул қилишни тўхтатиш ёки она учун даволашнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, даволаш даврида ва даволаш тугаганидан кейин 1 ёки 2 кун ўтгач, эмизишдан воз кечиш керак.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +15°С дан +30°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.