КЛИОН– Д 100рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир вагинал таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метронидазол – 100 мг, миконазол нитрати – 100 мг; ёрдамчи моддалар: натрий лаурилсулфати, кремний диоксиди коллоид сувсиз, магний стеарати, повидон, натрий гидрокарбонати, вино кислотаси, натрий карбоксиметилкрахмали (А типи), кросповидон, гипромеллоза, лактоза моногидрати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол/миконазол (метронидазоле/миcоназоле)

Препаратнинг савдо номи:

КЛИОН– Д 100

Фармакалогик гуруҳи:

Микробларга қарши ва антисептик воситалар, кортикостероидлар билан мажмуадан ташқари. Имидазол ҳосилалари.

Дори шакли:

вагинал таблеткалар

деярли оқ рангли, тахминан 24 мм х 14 мм ўлчамли икки томони ўткирлашган овал шаклли, бир томонида “100” гравировкаси бўлган икки ёқлама қавариқ вагинал таблеткалар.

Микробларга қарши ва антисептик воситалар, кортикостероидлар билан мажмуадан ташқари. Имидазол ҳосилалари.

G01AF20.

Аёлларда трихомониаз ва/ёки сийдик-таносил йўлларнинг замбуруғли инфекцияларини маҳаллий даволаш учун қўлланилади.

Клион-Д 100 вагинал таблеткаларини маҳаллий қўлланганда таъсирланиш пайдо бўлган ҳолатлар тўғрисида хабар берилган. Кам ҳолларда маҳаллий ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин.Ичга қабул қилиш учун метронидазол таблеткалари билан мажмуада қўлланганда қуйидаги ножўя реакциялар юз бериши мумкин:

Таъсир этувчи модда ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Вагинал қўлланганда метронидазол ва миконазол нитратининг ўзаро таъсирлари юзасидан маълумотлар ҳозирги вақтгача маълум эмас. Клион-Д 100 вагинал таблеткаларини ичга қабул қилиш учун метронидазол таблеткалари билан мажмуада қўллаганда дори воситаларнинг қуйидаги ўзаро таъсири юз бериши мумкин: Метронидазол перорал антикоагулянтларнинг антикоагуляцион самарасини потенция қилиши мумкин, бу протромбин вақтини узайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун уларнинг дозасига тузатиш киритиш лозим.Фермент индукторлари (масалан, фенитоин, фенобарбитал) метронидазолнинг метаболизмини тезлашишига ёрдам бериши мумкин, бу фенитоиннинг плазмадаги даражасини пасайишига ва плазмадаги клиренсини ошишига олиб келиши мумкин.Фермент ингибиторлари (масалан, циметидин) метронидазолнинг ярим чиқарилиш вақтини узайтириши ва плазмадаги клиренсини камайтириши мумкин.Метранидазолни қабул қилиш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш дисулфирамсимон ножўя самараларни (ичак санчиғи, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзни қизаришини) чақириши мумкин.Метронидазол ва дисулфирам бирга қабул қилинмаслиги лозим (аддитив таъсир, психотик реакциялар, онгни чалкашиши юз бериши мумкин)Метронидазолни қабул қилиниши қон плазмасида литийни ошишига олиб келиши мумкин, шу боисдан метронидазол билан даволашдан олдин литий препаратларининг дозасини камайтириш ёки уларни бекор қилиш керак.Циклоспорин ва метронидазолни бир вақтда қўлланган ҳолларда, қон плазмасида циклоспориннинг концентрацияси ошиши мумкин. Агар ушбу препаратлар билан мажмуавий даволаш зарур бўлса, қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади.Метронидазол 5-фторурацилнинг клиренсини камайига ва унинг токциклигини ошишига замин яратади.Метронидазол қон зардобининг аспартатаминотрансфераза (АСТ), аланинаминотрансфераза (АЛТ), лактатдегидрогеназа (ЛДГ), триглицеридлар ва глюкозогексокиназа каби айрим биокимёвий кўрсаткичларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Клион-Д 100 препарати билан даволаниш курси давомида, шунингдек у тугатганидан сўнг камида бир кун давомида алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ман этилади. Клион-Д 100 вагинал таблеткалари препарати билан даволаниш даврида жинсий алоқа қилишдан сақланиш керак. Даволаш самара бермаган ҳолларда, бошқа тизимли трихомонадоцид ва/ёки замбуруғларга қарши препаратга алмаштириш тавсия қилинади. Ўта юқори сезувчанлик, шиллиқ қатламлар таъсирланиши вужудга келган тақдирда ушбу препарат билан даволанишни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Метронидазол перорал қабул қилганда йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва тезда ҳомила қон оқимига ўтади. Репродуктив токцикликни ўрганиш юзасидан каламушларда ўтказилган тадқиқотларда одамда қўлланиладиган дозадан беш баробар юқори дозалар қўлланилган. Бу тадқиқотлар давомида метронидазолнинг таъсири остида фертилликни бузилиши ёки ҳомилани шикастланиши аломатлари аниқланмаган. Сичқонларга одамда қўлланиладиган дозага яқин бўлган миқдорда интраперитонеал юборилганда, метронидазол фетотоксик таъсир кўрсатган. Аммо ҳомиладор сичқонларга перорал юборилганда, фетотоксик таъсир кузатилмаган. Шундай бўлсада, ҳозирги вақтда ҳомиладор аёлларда адекват ва назоратли тадқиқот натижалари мавжуд эмас. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ўтказилган тадқиқот натижаларининг мета-таҳлили асосида фетотоксик таъсир ошиши кузатилмаганлиги тўғрисида хулоса қилинган. Шунга қарамай, метронидазол ҳомиладорлик даврида (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида) фақат кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлгандагина қўлланилиши мумкин. Эмизиш даври Метронидазол ичга қабул қилинганда она сутига қон плазмасидаги концентрациясига тенг концентрацияларда ўтади. У она сутига аччиқ таъм бериши мумкин. Чақалоқни препарат таъсиридан ҳимоялаш учун метронидазолни қабул қилишни ёки метронидазолни қабул қилиш даври давомида эмизишни тўхтатиш, шунингдек она учун даволаниш заруратини инобатга олган ҳолда, даволаш тугатилганидан сўнг 1-2 кунга эмизишни тўхтатиб туриш керак.

Клион-Д 100 вагинал таблеткалари препарати транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан илшаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Ёруғлик ва намлик таъсиридан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда 30°C дан ортиқ бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат фақат интравагинал қўллаш учун мўлжалланган. Бехосдан оғиз орқали кўп миқдорда препарат қабул қилинган бўлса, меъдани ювиш керак. Дозани ошириб юборилиши натижасида заҳарланиш аломатлари (кўнгил айниши, қусиш ва атакция) юз берса, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, гемодиализ каби симптоматик даволашни ўтказиш керак. Специфик антидот йўқ. Метронидазол ва унинг метаболитлари диализ ёрдамида яхши чиқарилади.

Рецепт бўйича

10 вагинал таблетка юмшоқ алюминий фолгали блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 йил.