оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган, шарсимон шаклли бир хил гранулалар
гомеопатик восита.
Климактерик синдромининг кўринишларини (таъсирчанлик, эмоционал лабиллик, уйқуни бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши, терлаш, “қизиш” ҳисси) симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.
Бир қабул қилишга – 5 гранула (оғизда тўлиқ эриб кетгунича ушаб турилади – овқатланиш вақтида эмас), кунига 2 марта, эрталаб ва кечқурун қабул қилинади.
Симптомларнинг оғирлигига қараб препарат қабул қилишни кунига 3-4 мартагача ошириш мумкин.
Препаратни қўллашни тавсия қилинган давомийлиги 6 ойни ташкил қилади.
Шифокорнинг тавсияси бўйича такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳоллари қайд этилмаган.
Препарат билан даволаш курсини ўтказиш даврида 2 ойда камида 1 марта даволашни тўғрилаш мумкинлиги мақсадида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Маълумотлар йўқ.
Рецепциз
Гомеопатик гранулалар.
10 г дан грануладан алюминий фолга асосида тайёрланган мажмуавий материалли пакетда.
Ҳар бир пакет давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.