Климадинонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20 мг цимицифуга илдизпоясининг қуруқ экстракти. ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати, калций гидрофосфат дигидрати, талк, титан диоксиди (Е 171), темир ИИИ оксиди (Е 172), темир ИИ оксиди (Е 172), макрогол 6000, аммиак метакрилати сополимери.

Препаратнинг савдо номи:

Климадинон

Фармакалогик гуруҳи:

Климаксга қарши воситаси.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

қобиқ билан қопланган, қизил-жигарранг рангли, икки томони қавариқ, думалоқ, силлиқ юзали таблеткалар.

Климаксга қарши воситаси.

Таърифланмаган

Қон қуйилиши ва кўп терлаш каби менопауза симптомларини енгиллаштириш учун ўсимликдан олинадиган дори воситаси.

Дозалаш

Тери реакциялари (масалан, тошма, қичишиш), юзни шиши, периферик шишлар ва меъда-ичак бузилишлари (масалан, диспепсия, диарея) пайдо бўлиши мумкин. Цимицифуга сақловчи препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, жигарнинг шикастланиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Илтимос, “Махсус кўрсатмалар” бўлимига ҳам қаралсин. Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Жигар касаллиги бўлган пациентларга Климадинон® ни шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас Жигарни шикастланишини кўрсатувчи симптомлар (чарчоқлик, иштаҳани йўқолиши, тери ва кўзни сарғайиши, кўнгил айниш ва қусиш билан бирга қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ бўлиши ёки сийдик рангини тўқ бўлиши) пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Аёлларнинг жинсий гормонларини (эстрогенлар) қабул қилаётган пациентларга, шунингдек сут безининг раки ёки гормонга боғлиқ ўсмалар бўйича даволанаётган пациентлар шифокор маслаҳатисиз препаратни қабул қилиши мумкин эмас. Дори препаратини таркибига лактоза киради. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокорга мурожаат қилинг. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган. Етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Туғруқ ёшидаги аёлларда даволаш вақтида самарали контрацепцияни қўллаш масаласини кўриб чиқиш лозим. Препарат тавсия этилган дозаларда ательени бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Қандли диабет беморлари учун маълумот Бир таблетка ўртача 0,01 нон бирлиги (НБ) сақлайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Даволаш симптоматик.

Рецептисиз

Қобиқ билан қопланган таблеткалар: ҳар бир блистерда 15 та таблеткадан. Ўрамнинг ўлчами: №60 (4х15) ва №90 (6х15).

4 йил.